Кечадан бери Қозоғистонда расмий ташриф билан саёҳат қилаётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бугун Нурсултон Назарбой билан яқиндагина фақат ўзбеклар яшаган, аммо ҳозир ўзбеклар сиқиб чиқарилган Туркистон шаҳрига келди.
Икки президент 2000 йили имзоланган Туркия-Қозоғистон шартномаси бўйича бу шаҳарда Туркия тарафидан қурилган янги жомени (расмда) бориб кўрдилар. Ислом уламолари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбат қилдилар.
Кейин Эрдўғон ва Нурсултон қозоқча Яссауи деб айтилаётган Аҳмад Яссавий қозоқ-турк халқаро университетини зиёрат қилдилар. Туркия Президентига бу университетнинг “фахрий профессор” унвони берилди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения
