23:00 - Молиявий-иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўли кўринмаяпти, қидириш давом этмоқда, ғалаба демократларда бўлади
21:00 - “Эзгулик” фаоли Дилмурод Саидов ҳибсга олинди - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Молиявий-иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўли кўринмаяпти, қидириш давом этмоқда, ғалаба демократларда бўлади
21:00 - “Эзгулик” фаоли Дилмурод Саидов ҳибсга олинди - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

22 February 2009
04:00 - 23:00 - Молиявий-иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўли кўринмаяпти, қидириш давом этмоқда, ғалаба демократларда бўлади
21:00 - “Эзгулик” фаоли Дилмурод Саидов ҳибсга олинди

23:00 - Молиявий-иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўли кўринмаяпти, қидириш давом этмоқда, ғалаба демократларда бўлади

Ўтган йили сентябрь ойида очиқча гапиришга бошланган молиявий бўҳрон ҳозир ҳам дунёнинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда. Дунёнинг иқтисоди АҚШга боғлиқ бўлгани учун, бугун ҳамманинг кўзи Америкада эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

АҚШ Конгресси 2008 йил 3 октябрда мамлакат иқтисодини стабиллаштириш учун тахминан 700 миллиард долларлик ёрдам пули ажратиш (Стабилизацион пакет) ҳақида қонун қабул қилгандан кейин ҳам аҳвол яхши томанга ўзгармади. АҚШдаги фонд бозорларида етакчи ширкатларнинг ҳиссалари (акциялари) қийматини баҳоловчи Dow Jones индекси сўнги йилларда 13 мингдан юқори бўлиб келарди. Бўҳрон бошланганидан кейин унинг қиймати тезда тушабошлади, Конгресс стабилизацион пакетни тасдиқлаган кунлари Dow Jones 10.5 минг атрофида бўлса, 19 октябрда 8850 га тушди. Балки, Стабилизацион пакет Dow Jones индексининг тушишини секинлаштиргандир, аммо уни тўхтатолмади.

Президент Обама маъмурияти таклиф қилган 787 миллиард долларлик янги Стабилизацион пакет 14 февралда Конгрессдан ўтганда, Dow Jones 8 мингдан юқорида эди, кеча унинг қиймати 7365 бўлди. Демак, стабилизацион пакетларнинг қабул қилиниши фондлар бозорига психологик барқарорлик ҳам келтирмаяпти.

Шу кунларда АҚШнинг энг бақувват ҳисобланган банкларининг акциялар қиймати ваҳимали даражад тушишга бошлади.

Масалан, Сitigroup (унга Citibank ҳам киради) номли молиявий гуруҳнинг анчадан бери тушиб келаётган акциялар қиймати 9 февралда 3.95 доллар эди. Стабилизацион пакет доирасида молиявий институтларга ёрдам берилиши эълон қилингач (10 февраль), акциялар қиймати кўтарилишга бошланди, аммо бир неча кундан кейин яна тушишга кетди. Кеча Вашингтон Пост газетасининг бу масалалар бўйича мутахассислашган Bloomberg ширкатига асосланиб хабар беришича, Сitigroup акцияларининг қиймати 20 февралда 1.95 долларга тушган. Яъни, 10-11 кунда акциялар икки баравар, стабпакет эълонидан кейин 42 фоиз қадрсизланган. Табиий, қадрсизланиш яқин келажакда давом этса керак.

Бу газетада яна 3 катта банкнинг акциялар қиймати ҳақида маълумотлар бор.

Вank of America акцияларининг қиймати:

9 февраль - $6.89
10 февраль - $5.56
11 февраль - $6.10
20 февраль - $3.79 (стабпакет эълонидан кейин қийматлар 32 фоиз тушган)

Wells Fargo банки акцияларининг қиймати:

9 февраль - $19.06
10 февраль - $16.35
11 февраль - $17.10
20 февраль - $10.91 (стабпакет эълонидан кейин қийматлар 33 фоиз тушган)

Morgan Chase банки акцияларининг қиймати:

9 февраль - $27.28
10 февраль – $24.62
11 февраль – $25.20
20 февраль – $19.90 (стабпакет эълонидан кейин қийматлар 19 фоиз тушган)

Кўриб турибдики, ҳамма йирик банкларнинг акциялари қиймати кескин тушмоқда.

Бундай шароитда, банкрот томонга кетаётган катта банкларни ҳам давлат сотиб олиши керакмасми, деган савол пайдо бўлмоқда. Шундай қилинса, бу банклар хусусий сектордан кетади. Ҳамма нарса давлатнинг қўлида, давлатнинг ҳимояси остида бўлади. Обаманинг маъмурияти банклар давлатлаштирилмаслигини гапирса ҳам, унинг баъзи маслаҳатчилари қисқа вақтга шундай қилиш эҳтимоллиги борлигини гапирмоқдалар.

Турли мутахассислар, экспертлар воқеаларнинг қандай кетиши ҳақида турли сценарийлар ёзмоқдалар, жараёнларни ўтган асрнинг 30-йилларида бўлган Буюк депрессия билан, СССРнинг йўқ бўлиши каби жиддий воқеалар билан солиштирмоқдалар. Муҳим бўлгани шуки, ҳеч ким на бугунги бўҳроннинг аниқ сабаби на ундан чиқишнинг аниқ йўлини кўрсатолмаяпти.

Яна бир нарса аниқ бўлиб бормоқдаги, қонуниятлари бизга аниқ бўлмаган жараёнларни бошқаришда совет типидаги маъмурий-буйруқбозлик системалари (маслан, Ўзбекистонда каби) ёки Путин Россияда яратган “ҳокимият вертикали” каби системалар энг самарасиз бўлади. Демократик ва бозор иқтисодига асосланган системалар, бугунги шароитда давлатнинг иқтисодга аралашуви бироз ошса ҳам, нисбатан оз талафот билан бўҳрондан янада кучайиб чиқадилар.

Шундай экан, бир неча йилдан кейин бўлса ҳам, бу бўҳрондан биринчи бўлиб АҚШ чиқади ва ўзи билан Европа мамлакатларини тортиб чиқаради. Натижада, СССР қулагандан кейин вужудга келган бир қутбли дунё тизимида Американинг гегемонлиги яна ҳам яққоллашади. Ельциннинг сиёсий системадаги ютуқларини Путин замонида йўқ қилиб бўлган Россия энди оёққа туролмайди ва катта эҳтимоллик билан парчаланишга бошлайди.

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон янги дунё тизимида ўзларига лойиқ жойларини топиш учун ҳозирдан ҳаракат бошлашлари керак. Американинг гегемонлиги дунёда демократик жараёнларни ўта тезлаштириб юбориши аниқ бўлгани сабабли, янги шароитда демократик партияларнинг роли кескин ошади. Демак, демократлар ҳам бунга тайёрланишлари лозим.

21:00 - “Эзгулик” фаоли Дилмурод Саидов ҳибсга олинди (Пресс-релиз № 6, 22.02.2009)

Бугун, 22 февраль соат 17.50 да Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид (Саидов) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳисбга олинди. “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, Дилмурод Саййид Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг талаби билан ҳибсга олинган ва айни пайтда Бошқарманинг вақтинчалик сақлаш муассасида ушлаб турилибди.

Мазкур муассасага борган жамиятимизнинг Тошкент вилояти бўлими раисини Дилмурод Саййид билан учраштиришмади, бироқ телефонда гаплашишга имконият яратиб беришди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Самарқанд вилояти Жомбой туманида бир неча фермернинг ишончли вакили сифатида маҳаллий раҳбарларнинг қонунбузарликларини фош этган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатишга эришганди. Афтидан, бу ҳодиса ана шу иш билан боғлиқ бўлса керак, дейди Дилмурод Саййиднинг ўзи.

Айни соатларга қадар уни тутиб турган Департамент вакиллари Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан иборат тезкор гуруҳ келишаётганини, уни Самарқандга олиб кетишини айтишмоқда. Ўзбекистон инсон уқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча ахборотларни бериб боради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону