03 November 2014
21:25 - Ўзбекистон ҳукумати ИШИДни қоралаган баёнот эълон қилди, Исломда ислоҳотлар шартлигини қачон тушунишади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ўз расмий сайтида аҳолини «Ироқ ва Левант ислом давлати» таъсиридан огоҳ бўлишга чақирди. Айниқса халқаро масалаларда ўз фикрини билдиришда ўта қўрқоқ бўлган Ўзбекистон ҳукуматининг дин ишлари қўмитаси номидан чиқарган баёнотини унинг истаги, унинг баёноти сифатида қабул қилиш лозим.

Мурожаатда қайд этилишича, ҳозирги кунда Ироқ ва Сурия ҳудудида жойлашиб олган террорчи оқимлар «халифалик» давлати ниқобида инсонийликка тўғри келмайдиган хунрезликларни амалга оширишмоқда. Дунёдаги етакчи уламолар «Ислом давлати» аъзолари хунрезликларини ва «халифалик» эълон қилинишини қаттиқ қоралагани ҳам баёнотда таъкидланган.

Дин ишлари бўйича қўмита мурожаатида қайд этилишича, эксремистлар Қуръон оятларини ўз хоҳишларича талқин қилиб, бугунги кунда «ҳижрат» қилиш, ва «жиҳод» тушунчаларини илгари суриб ҳарбий тўқнашувлар ўчоқларига одамларни жалб қилмоқдалар. «Ислом давлати» сафида бир неча ўнлаб ўзбекистонлик жангарилар Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, Қуръоннинг жуда кўп оятлари Ислом уламолари тарафидан хато талқин қилингани ва Қуръоннинг хато тафсир қилиниши натижасида Ислом дунёси қолоқликки тушиб, Эрон ва Туркиядан бошқа ҳамма мусулмон давлатлар 20 аср бошларигача мустамлакаларга айлангани “Ҳаракат” сайтида айтилмоқда. Туркия ва Эроони ҳам мустамалака бўлишдан улуғ Отатурк сақлаб қолганини ҳам исломчилар ҳалигача тушуншмайди. “Ҳаракат” қайта-қайт айтаётганидек, Исломда ислоҳатлар ўтказилиб, Куръон қайтадан тафсир қилинмагунча, Ислом дунёси қолоқликдан чиқолмайди

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону