23:00 - Репрессиянинг янги тўлқини нурчиларга қаратилган
- Суд МХХнинг "медбратини" жазолади
20:00 - Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг хўжа кўрсинга мaжлиси бўлди
18:30 - Туркия президенти Р - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Репрессиянинг янги тўлқини нурчиларга қаратилган
- Суд МХХнинг "медбратини" жазолади
20:00 - Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг хўжа кўрсинга мaжлиси бўлди
18:30 - Туркия президенти Р - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

13 February 2009
04:00 - 23:00 - Репрессиянинг янги тўлқини нурчиларга қаратилган
- Суд МХХнинг "медбратини" жазолади
20:00 - Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг хўжа кўрсинга мaжлиси бўлди
18:30 - Туркия президенти Р

23:00 - Репрессиянинг янги тўлқини нурчиларга қаратилган

Айни кунларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Йигиталиев раислигида ўтаётган маҳкамада “Ирмоқ” илмий-маърифий журнали таҳририяти ходимлари устидан суд жараёнлари якунланмоқда. Айни пайтда суд мажлисларида музокара жараёни кечмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, ўтган йилнинг 13 августида Ирмоқ журнали ва “Етти иқлим” таҳририяти муассислари ҳамда ходимлари Баҳром Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов ҳамда Ботир Эшқўзиевлар Ўзбекистон МХХ томонидан ҳибсга олинган ва уларга нисбатан 24 сентябрда Ўзбекистон Рессубликаси ЖКнинг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси Р. Маматқулов томонидан тузилган айблов хулосасида мазкур шахслар мамлакатда “Нурчилар” ҳаракатининг фаолиятини қайта тиклашни амалга оширганлар.

Бундан уч ҳафта бурун муқаддам ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган журналист Даврон Тожиев ҳамда унинг яна бир ҳамкасби ҳам ҳибсга олинган. Улар “Етти иқлим” газетасини чоп этишаётган эди. Бу икки журналист билан ҳибсга олинганлар сони 7 тага етди. Гўё мазкур газета ва Ирмоқ журнали таҳририятида 2008 йил 28 июлда ўтказилган тинтув чоғида “Нурчилар” фаолиятига оид ашёвий далиллар топилган. Бироқ “Эзгулик” фаоллари ашёвий далиллар дейилаётган аудиокассеталар, китоблар мамлакатимизда чоп этилган китоб ва журналлар эканини таъкидлашмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган фуқаро Саъдулла Вафоев “Нурчилар” ҳақракатига қўшилишда айбланиб, вилоятларда ҳам ҳибсга олишлар бошлангани, ҳатто Хоразм вилояти 11 нафар шахснинг қамоққа олингани айтди. 100 варақдан иборат айблов хулосасида “Нурчилар” орасида Ўзбекистон ИИВ, Матбуот ва Ахборот агентлиги, Ўзбекистон телерадиокомпанияси ходимлари ҳам борлиги айтилади. Суд мажлисларида мустақил инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Михаил Арздинов ҳамда унинг ўринбосари Исмоил Одиловлар иштирок этаётган, лекин жамоатчиликдан суд жараёнлари ҳақидаги барча маълумотларни сир тутаётган экан.

Суд "МХХнинг медбратини" жазолади

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Чилонзор тумани суди Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари, мухолифат доираларида "МХХнинг медбрати" деб танилган Марат Зоҳидовга икки ойлик маош ставкаси миқдорида жарима солиш ҳақида қарор чиқарди. Судга Марат Зоҳидовнинг оғзи шалоқлиги, ўзининг ҳақоратланганидан шикоят қилган ташкилотнинг собиқ ходимаси Ольга Краснова муфаққиятга эришганидан хурсанд. Айрим интернет нашрларининг хабарича, "медбрат" ҳам бу жаримани мамнунлик билан тўлаган. Ҳарқалай, у атиги икки маош ставкаси миқдоридаги пул билан заҳрини тўкиб олганидан хурсанд бўлса керак.

20:00 - Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлиси хўжа кўрсинга бўлди

Бугун “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2008 йилдa рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaригa бaғишлaнгaн мaжлиси бўлиб ўтди”, дейилади ҳукуматнинг расмий хабарида. Унда Прeзидeнт Ислoм Кaримoв мaърузa қилган ва “мaмлaкaтни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш дaстури изчил aмaлгa oширилиши нaтижaсидa иқтисoдий ўсишнинг юқoри, бaрқaрoр вa мувoзaнaтлaшгaн суръaтлaри вa мaкрoиқтисoдий бaрқaрoрлик тeндeнциялaри мустaҳкaмлaнaётгaни, иқтисoдиёт тaркибини тубдaн ўзгaртириш, уни дивeрсификaциялaш вa мoдeрнизaция қилиш, aҳoли бaндлиги вa фaрaвoнлигини oшириш бўйичa узoқ муддaтли мaсaлaлaрни ҳaл этишдa ижoбий силжишлaр тaъминлaнлaнaётгaнини” тaъкидлaган.

2008 йил якунлaри бўйичa рeспубликa ялпи ички мaҳсулoти 9 фoизгa, сaнoaт мaҳсулoти ишлaб чиқaриш ҳaжми 12,7 фoизгa, қишлoқ xўжaлиги мaҳсулoти eтиштириш ҳaжми 4,5 фoизгa, қурилиш ишлaри ҳaжми 8,3 фoизгa, xизмaтлaр ҳaжми 21,3 фoизгa ўсган, инфлaция дaрaжaси прoгнoз кўрсaткичдaн oртиқ бўлмaган. Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистонда ишлар зўр.

Ислом Карим ўз мaърузaсидa мaвжуд ҳaл этилмaгaн муaммoлaргa aлoҳидa эътибoрни қaрaтибди, ҳaмдa 2009 йилдa мaмлaкaтни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг устувoр вaзифaлaри вa йўнaлишлaрини бaжaриш бўйичa дaстурий вaзифaлaргa бaтaфсил тўxтaлиб ўтибди. Аммо, Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда бу “батафсил тўхташнинг” тафсилотлари йўқ. Дунёда бўлаётган иқтисодий-молиявий бўҳрон, унинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида ҳеч нарса йўқ. Буларни ҳисобга олмасдан 2009 йил режаларини тузишнинг эса мантиғи йўқ.

Бир оғиз сўз билан айтсак, ҳеч бир қиймати бўлмаган, расмиятчилик учун ўтказилган мажлис, тўғрироғи бекорга вақт ўтказиш.

18:30 - Туркия президенти Россияда

Бугун расмий визит билан Москвага келган Туркия Жумҳурияти Бошбоқони (президенти) Абдуллоҳ Гул бу ерда ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашди. Улар бир қатор умумий шаклдаги шартномалар имзоладилар. Рус экспертлари Туркия билан Россия Кавказдаги муаммолар ва Туркия орқали Европага ўтиши мумкин бўлган газ қувурлари масаласида жиддий музокаралар олиб боришларини ёзаётган бўлса ҳам, аслида, бу - расмиятчилик учунгина ўтказилаётган сафардир. Бу иккала мамлакатда (Туркияда - расман, Россияда - феълан) президентлар биринчи даражали раҳбар эмас, ҳамма нарса бош вазирларнинг қўлида. Шу сабабли, Турк матбуоти унга ортиқча эътибор ҳам бермаяпти. Абдуллоҳ Гул Дмитрий Медведев билан матбот коннференцияси ўтказганда, Тоғли Қорабоғ масаласини тилга олмагани ҳам кўп нарсани тушунтиради. Бу сафарнинг биттагина қизиқарли томони бўлиши мумкин - Абдуллоҳ Гул Татаристонга ҳам боради.

17:00 - АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Москвада, Манас авиабазаси ҳам кун тартибида

Кеча Давлат Департамантининг матбуот котиби Роберт Вуднинг билдиришича, Давлат Котибининг ўринбосари, Сиёсий масалалар бошқармасининг раҳбари Вильям Бeрнc Москвага келиб, бу ердаги расмийлар билан икки томонни қизиқтирувчи масалалар бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бугун Вашингтонга қайтиши кутилаётган Вильям Бернснинг асосий мақсади – АҚШнинг Европада яратмоқчи бўлган Ракеталарга Қарши Мудофаа системаси ҳақида руслар билан гаплашиш бўлса ҳам, у Қирғизистон ҳукуматининг Манас ҳарбий базасини бекитиш қарорини ҳам Москвада муҳокама қилади. Яъни, АҚШ маъмурияти бу қарор Москванинг буйруғи ёки унинг кучли босими остида қабул қилинганини очиқча кўрсатмоқда.

Куни кеча Сенат комиссияларининг бирида брифинг берган Америка Миллий Разведкасининг янги раҳбари Деннис Блэир (Dennis C. Blair – Director of National Intelligence) ҳам Россия ўз кучини кўрсатиш мақсадида ҳамма масалаларда АҚШга қарши чиқаётганини гапириб, Манас авибазасини ҳам тилга олганди. Ҳолбуки, дейди у, Ислом экстремизми хавфи Россияга ҳам таҳдид солаётгани сабабли, руслар бу масалада бизга ёрдам беришлари керак эди.

Расмда: Вильям Бeрнc

16:00 - Госдума ратифицировала протокол о помощи странам ОДКБ

Госдума в пятницу ратифицировала внесенный президентом России Протокол о механизме оказания военно-технической помощи государствам-членам Организации Договора о коллективной безопасности в случаях возникновения угрозы или совершения акта агрессии, в том числе актов терроризма.

Документ подписан в Душанбе 6 октября 2007 года и призван урегулировать порядок предоставления продукции военного назначения для поддержания и восстановления боеготовности вооруженных сил стран-членов ОДКБ.

Согласно протоколу, решение об оказании военно-технической помощи должно приниматься единогласно главами государств ОДКБ по обращению к ним государства-члена Организации, против которого возможна или совершается агрессия. Под такой помощью понимается предоставление продукции военного назначения на безвозмездной или льготной основе для восстановления боеспособности вооруженных сил.

Финансово-экономическая составляющая помощи определяется в каждом конкретном случае, исходя из имеющихся возможностей страны. Государство, получившее такую помощь, не имеет права продавать или передавать эту продукцию сторонним иностранным государствам.

В ОДКБ входят Россия, Армения, Белоруссия, Казахстан, Киргизия, Таджикистан и Узбекистан. // РИА «Новости»

11:00 - “Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят Кенгаши Ҳайъатининг йиғилиши

Кеча партиянинг вилоят ташкилоти раҳбари, партия раисининг ўринбосари Холиқназар Ғани раислигида ўтказилган йиғилишда Абдураҳим Пўлатнинг юқора даражали партия раҳбарларига ёзган хати муҳокама қилинди. Партия раисининг хатида мамлакат, минтақа ва халқаро майдондаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазият, Ўзбекистон демократик мухолифатининг, хусусан, “Бирлик” Партиясининг мавжуд аҳволи муҳокама қилинган. Жаҳонда юз бераётган иқтисодий инқироз таъсири остида, Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳарияти шундоқ ҳам оғир аҳволда бўлган мамлакатни боши берк кўчага судраётгани, жамиятда норозилик кайфияти кучайиб бораётгани таъкидланган.

Лекин, ҳали ҳам Андижон воқеаларилдан кейинги зарбалардан ўзини ўнглаб ололмаган демократик мухолифат катта ишлар қилишга қодир даражада оёққа туриб олгани йўқ, қолаверса, “Бирлик”дан бошқа ташкилотлар энди оёққа туролмайдилар ҳам, дейилади партия раисининг хатида. Шундай оғир шароитда, партиянинг фаолиятини моддий таъминлашга манба топиш каби ишнинг моҳияти кескин ортиб боради. Ҳозир юрт ташқарисидагги ўзбек диаспорасидангина ёрдам кутиш мумкин. Бунинг учун бу диаспорани кутилмаган лойиҳалар атрофида бирлаштириш керак. Шундай лойиҳалардан бири – ҳозир ҳам энг катта потенциалга эга бўлган “Ҳаракат” сайтини Ўзбекистон бўйича асосий информацион манбага айлантириш эканлигини урғулаган партия раиси - “Бирлик” фаолларини бу лойиҳага тортиш таклифини ўртага отган.

Самарқандлик бирликчилар Абдураҳим Пўлатнинг таклифларини қўллаб-қувватлаган ва мавжуд сиёсий аҳволда партия фаолиятини жонлантиришга имкони озлигини тан олган ҳолда, бор кучни одамлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб боришга жалб қилиш лозимлигини гапирдилар. Уларнинг фикрича, “Бирлик”нинг Интернетдаги сайтлари ҳамда “Ҳаракат” журналидан ташқари, «Озодлик», БиБиСи каби мустақил радиоларнинг имкониятларидан фойдаланиш йўлларидан юз ўгирмаслик керак.

“Бирлик” фаоллари мухолифатни жипслаштириш вазифасининг дозарблигини ҳам алоҳида тилга одилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону