10 February 2009
04:00 -
23:00 - Ўзбекистон қўшнисига бераётган газ миқдорини қисқартирмоқда
- Омбудсманнинг ҳисоботи Парламентда муҳокама қилинди
22:30 - Қорақалпоu

“Тожикгазтранс” ширкати тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга етказиб бераётган табиий газ миқдорини босқичма-босқич қисқартирмоқда. Бу маълумотни шарҳлаган бир қанча оммавий ахборот воситалари вазиятни тожикларнинг газ тўловлари борасидаги қарзлари кўпайиб кетгани билан изоҳламоқда. Бир неча кун илгари қўшни мамлакат томон оқаётган 45 минг куб газ миқдори айни пайтда 25 минг кубни ташкил этмоқда. Ҳозирда тожикларнинг ўзбеклардан қарзи миқдори 16 миллион АҚШ долларига етди. Бу қарзнинг асоси қисми “Барқи тожик”, “Тожикцемент”, “Талко” ширкатлари ҳиссасига тўғри келади, дейди мухбиримиз.
Омбудсманнинг ҳисоботи Парламентда муҳокама қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2008 йилда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботи муҳокама қилинди. Парламент фракцияларига ҳисоботни тақдим этган Омбудсман Сайёра Рашидова ҳукуматнинг 60 дан ортиқ халқаро меъёрий ҳужжатларни қабул қилгани, унга оғишмай амал қилаётганини таъкидлади. Омбудсманга ўтган йили мурожаат қилганлар сони 9000 нафардан ошгани, уларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинганини эътироф этди. Палата фракциялари аъзолари бу лўттибознинг ҳисоботини бир овоздан қабул қилди.
22:30 - Қорақалпоғистонлик ўспирин 8 йилга кесилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидан келиб Тошкентда мардикорлик қилаётган Ҳикмат Асетов исмли ўспиринни 8 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. У Исроил давлати фуқароси Илларионовнинг мобил телефонини ўғирлаганликда айбланаётган эди. Иш судга келгунга қадар ажнабийнинг телефони бошқа шахслардан топилган ва эгасига қайтарилган, ишнинг бутунлай сохта экани фош бўлган. Бироқ шунга қарамай айблов хулосаси тайёр бўлгани учунгина у қамоққа юборилди. Суд маслаҳатчиларининг айтишича, Ҳикматни тергов қилган Чилонзор тумани ИИБ терговчисининг пенсияга кетишига бир йил қолган, унинг мундирига доғ тушмаслиги учун мардикор қурбон берилди.
Айнан Асетовнинг онаси бундан бир неча кун муқаддам Омбудсман Сайёра Рашидованинг қабулида бўлган, боласининг озод қилиниши ҳақида ваъда олиб чиққанди, дейди мухбиримиз.