21:30 - Медведов Самарқандни томоша қилиб ва Ислом Каримнинг кўнглини кўтариб кетди
15:00 - Россия президенти Самарқандга келди, “Бирлик” етакчиси назорат остига олинди - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 21:30 - Медведов Самарқандни томоша қилиб ва Ислом Каримнинг кўнглини кўтариб кетди
15:00 - Россия президенти Самарқандга келди, “Бирлик” етакчиси назорат остига олинди - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

23 January 2009
04:00 - 21:30 - Медведов Самарқандни томоша қилиб ва Ислом Каримнинг кўнглини кўтариб кетди
15:00 - Россия президенти Самарқандга келди, “Бирлик” етакчиси назорат остига олинди

21:30 - Медведов Самарқандни томоша қилиб ва Ислом Каримнинг кўнглини кўтариб кетди

Давлат ташрифи билан икки кундан бери мамлакатимизда бўлиб турган Россиянинг қўғирчоқ президенти Дмитрий Медведов бугун юртига қайтиб кетди. Шуни таъкидлаш керакки, ташриф олдидан ўрис оммавий ахборот воситалари Кремлбошининг юртимизга энергетика соҳасида бир қанча шартномалар имзолаш учун келаётганини таъкидлаган эди. Ҳозирда эса на маҳаллий, на Россия оммавий ахборот воситалари энергетика соҳасида бирорта шартнома имзолагани хусусида гапирмаётир. Ўзбекистондаги расмий ахборот воситаларида эса умумий шаклдаги хабарларгина бор.

Медведовни режимбошининг шахсан ўзи кутиб олди, шахсан ўзи кузатди. Мустақиллик майдонидаги ҳайкалнинг пойига гул ташлашда ҳам бирга бўлди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фахрий докторлигини Медведовга топширишда ташаббус кўрсатди. Дўрмон резеденциясида ўтган музокаралар пайтида давлатлараро қўшма Коммюнке, дипломатик хизмат уйлари ташкил этиш бўйича келишув ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари доирасида ҳамкорликка доир келишувлар имзоланди.


Булар хусусида озми-кўпми маълумот тарқатилди. Аммо икки президент яккама-якка учрашувда нима гаплашишгани ҳеч кимга маълум эмас. Ҳарҳолда, Медведев ўз ҳамкасбига Россия ва руслар учун қилаётган хизматлари туфайли миннатдорчилик билдирган, шу йўналишда яна нималар қилиш бўйича кўрсатмалар берган бўлса керак. Сўнги замонларда кулиш нималигини ҳам унутган Ўзбекистон президентининг бир оз бўлса-да мамнунлиги расмда ҳам кўриниб турибди.

Медведевнинг Тошкентга келиши ҳақидаги хабаримизда аввалдан башорат қилинганидек, бу зиёрат доирасида ёритишга арзигулик воқеа юз бергани йўқ. Шу пайтгача Ўзбекистон президентига очиқча эътиборсизлик билан қараб келаётган Дмитрий Медведев, ўзини доим Ислом Каримга яқин тутиб келадиган КГБчи Путиннинг талаби билан бўлса керак, хўжа кўрсинга мамлакатимизга келиб кетди. У Самарқандни тамоша қилишдек кўнгилочар саёҳати ичида ўзбекларнинг бойликларини (пахта, газ, олтин, уран ва бошқалар) тўла русларнинг қўлига бериб қўйган Лубянканинг ишончли одами бўлмиш Ислом Каримнинг бироз кўнглини кўтариб қўйиш вазифасини ҳам йўл-йўлакай бажарди.

15:00 - Россия президенти Самарқандга келди, “Бирлик” етакчиси назорат остига олинди

Кеча “Бирлик” Пaртияси Самарқанд вилоят ташкилотининг раиси Холиқназар Ғанининг уй дарвозасидан 25-30 метрча масофада бир эмас, 3-4 та номерсиз автомашина пайдо бўлди. Унинг ичидагилар Холиқназар акани ва унинг уйини кузатишарди. Бундай нарсаларга аллақачон ўрганиб қолган “Бирлик”нинг маҳаллий етакчиси, кузатув Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Самарқандга келиши билан боғликлигини дарҳол тушунди.

Унинг уйига аноним қўрғироқлар қилиш ҳам бошланди. Анонимчиларнинг мақсади – Холиқназар аканинг уйдалигини аниқлаш. У кишининг турмуш ўртоғи пойлоқчиларнинг тушдан кейин пайдо бўлишганини сезган.

Мухолифат фаоли бу хусусда “02” га қўнғироқ қилганда, ўзини Абдуллаев Шукурулла деб таништирган навбатчи “номерсиз машина бўлса бўлибди-да, биров янги машина олгандир, мен нима қилай…”, деб жавоб бериши ҳам эътиборга лойиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону