11 January 2009
04:00 -
23:00 - Мазохист сайтлардаги “Дадахон Ҳасан – Салой Мадамин” тортишмаси ҳақида
21:30 - Юлдуз Усмонова ҳибсга олиндими?
14:30 - АҚШ рецессияларининг энг қисқа тари
21:30 - Юлдуз Усмонова ҳибсга олиндими?
14:30 - АҚШ рецессияларининг энг қисқа тари
23:00 - Мазохист сайтлардаги “Дадахон Ҳасан – Салой Мадамин” тортишмаси ҳақида
Фақат дод-вой қилиш билангина шуғуланганлари учун биз тарафимиздан “мазохист сайтлар” деб таърифланган айрим интернет нашрларда (балки танқидимизга жавобандир) пластинка ўзгартирилди. Аммо, моҳият ўзгармади. Авалгиси каби бир мавзунинг атрофида йиғи-сиғи қилинмоқда, мавзуни чуқуроқ анализ қилишга ақл етишмаяпти.
Мавзу эса, ўзбекларни митингга чорловчи “Қўшил бизнинг сафларга эй, майли кетса жон энди” деб қўшиқ айтган, аммо митинглар авжига чиқиб, Ислом Каримни жар ёқасига олиб келган бир пайтда “Митинг - кўча чангитишдир” деган Салой Мадаминнинг қаторига қўшилиб мухолифатни парчалаш ишига бошчилик қилганлардан бири бўлмиш Дадахон Ҳасаннинг чиқишлари ва Салойнинг жавобларидир.
“Бирлик”нинг 20 йиллик юбилейи арафасидаги бошланган ёзишманинг муҳокамасига чет элда яшаб, қиладиган иши йўқлигидан зерикиб қолган мухолифатчи- мазохистлар шўнғиб кетганини тушуниш мумкин, лекин мамлакат ичида фаолият олиб бораётган айрим мухолифатчи сафдошларимизнинг иккиланиб қолишини тушуниб бўлмайди.
Қизиғи шундаки, ҳеч ким масаланинг моҳиятига эътибор бераётгани йўқ. Яъни, ҳақоратлар, фисқу фасодлар олиб ташланганда, кимнинг гаплари тўғри, деган савол устида ўйланмаяпти. Моҳиятан кимнинг гаплари ҳақиқатга яқин, деган табий савол ўртага қўйилмаяпти. Аксинча, ҳар хил арзон-гаров спекулациялар кўпаймоқда, ҳар ким вақтдан фойдаланиб ўзига ёқмайдиган одамларга тош отиш билан овора.
Ваҳоланки, бу икки шахс, яъни Дадахон Ҳасан ва Салой Мадамин Ислом Каримнинг ноғарасига ўйнаб мухолифатни парчалагани, биттаси қисқароқ, иккинчиси узоқроқ вақт Ислом Каримга хизмат қилгани аниқ фактлар билан сайтимизда аллақачон исботлаб бўлинган. Уларнинг фарқи режимга хизмат қилган вақтларининг узунлиги билан ўлчанади, холос
Дадахон Ҳасаннинг имзоси билан чоп этилган мақолаларга муносабат билдирган, гўёки бу сатрлар муаллифи ҳофизнинг ўзи эмас, дея талмовсираётган Толиб Ёқуб, яна Фахриддин Худойқул деган кимса ҳам кишибилмас ўз дардлари билан, ўзларининг шахсий “муаммоаларини” ҳал этиш билан оворалар.
Масалан, ўзини хатшунос эксперт ёки донишманддай кўрсатишга уриниётган Толиб Ёқубнинг нияти аслида содда. У киши моддий манфаат кетидан қувлаб, мухолифат фаоллари билан ҳуқуқ ҳимочилари ўртасида айримчилик ёпишга бошлаган биринчи одам сифатида “Бирлик” томонидан қаҳшатғич танқид қилинган эди. Натижада, ўтган асрнинг охирги йиллари ўзбек демократларининг ичида марказий фигуралардан бирига айланиб қолган бу киши тезда яккаланиб қолди. Энди “Бирлик” раҳбариятига аламзадалик қилиб, Салой Мадаминга хайрихоҳлигини ифода этишига уринмоқда.
Кўпчилик “Бирлик” фаолари биладиган фактлар эса қуйидагича. “Бирлик” 1989 йил 8 октябрдаги Марказий Кенгаши мажлисида бўлинган бўлса ҳам, Абдураҳим Пўлат ҳаммани бирлаштириш фикрида қолаверган. У тор доираларда Салой Мадаминни сотқин деса ҳам, ўша йиллари ҳеч бир расмий жойда буни гапирмаган. Лекин Бек Ойбек ўғли Тошмуҳаммад, Зоҳид Ҳақназар, Абдуманноб Пўлат, Миролим Одил, Муҳаммадамин Нарзиқул, Толиб Ёқублар Салойни очиқча хоинлигини гапиришар, унинг исмини ишлатганда албатта “сволочь” эпитетини қўшиб гапиришарди.
Кейинчалик, Салой Мадамин Михаил Ардзинев билан бирлашиб, асосан Толиб акага қарши фолият олиб боришганда, Толиб ака Солихнинг исми олдига қўйиб гапирадиган эпитетлари янада хунуклашганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
1989 йил 28 октябрда касби трамвайчи бўлган “Бирлик” фаолининг Тошкентдаги 17 касалхонага яқин жойдаги ҳовлисида “Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлиси ўтказилди. Салой Мадамин бошчилигидаги озчилик гуруҳ билан музокара олиб бориш учун Келишув комиссияси тузилди. Комиссияга Темир Вали, Бек Тошмуҳаммад, Зоҳид Ҳақназарларни киритиш гапирилганда, Бек ака ҳамманинг олдида “Я к этому сволочу на поклон не пойду”, деди. Илтомосларга қарамасдан у киши фикрини ўзгартирмагач, Абдураҳим Пўлатнинг ўзи Салойнинг олдига боришга қарор қилди. Темир Вали, Зоҳид Ҳақназар ва Абдураҳим Пўлат Салойни Аҳмад Аъзамнинг уйидан топдилар. Абдураҳим Пўлат бўладиган қурултойда раисликка номзод бўлмаслигини ёзиб берганидан кейингина, Салойнинг бирлашишга розилиги олинди.
Уч киши МК мажлисига қайтиб келиб, бу хусусда ҳисобот берди. Аммо, 11 ноябрда ўтказилган қурултойда янги Марказий Кенгашга ҳам асосан Абдураҳим Пўлат тарафдорлари сайланди, Салой энг кам овоз олган МК аъзоси бўлди. Шундан кейин у “Бирлик” фаолиятида мутлақо қатнашмади ва Ислом Каримнинг “Новое Время” журналига берган интервьюсида очиқча айтилганидек, унинг ёрдамида “Эрк” партиясини тузди.
Мустақиллик эълонидан кейин Зоҳид Ҳақназар, Бек Тошмуҳаммад ва яна бир қатор “Бирлик” фаолари “Каримов режимига қарши шайтон билан ҳам бирлашишимиз керак” қабилида иш тутиб, “Эрк” партияси билан ҳамкорлик қилиш кераклигини қайтадан гапирабошладилар. Аммо, Абдуманоб Пўлат, Миролим Одил, Муҳаммадамин Нарзиқул, Толиб Ёқублар Салойга бўлган муносабатларини ўзгартирмадилар. Шу сабабли, 1992 йилнинг март-май ойларида Демфорум мажлисини Тошкент марказида Каримов томонидан берилган муҳташам бинода ўтказган эркчилар “Форум мажлисига Абдураҳим Пўлат (у бирлашиш тарафдори эканлигини очиқча гапирган бўлса ҳам) ва бу 4 киши киритилмаслигини аввалдан эълон қилган эдилар. Бу кишилар бормаган Форум мухолифатнинг саҳнаси бўлолмаслиги маълум эди, шундай бўлди ҳам.
Толиб Ёқуб буларни унутган бўлиши мумкин эмас.
Дадахон Ҳасанга қарши ёзувлар ёзаётган Фахриддин Худойқулнинг ўша пайтдаги фаолияти ҳам ҳаммага маълум. У “Бирлик”ни парчалаш вақтида енгини шимариб Салой Мадамин ва Ислом Каримга хизмат қилган одам. 1989 йидаги “Бирлик” Марказий Кенгашини бўлиниш рўй берган мажлисида Фахриддинга КГБ тарафидан қуйидаги муҳим вазифа топширилган эди.
Ислом Каримов ҳукумати ва КГБ яхши тушунардики, МК мажлиси ошкоралик руҳида ўтса, бахс-мунозарада тенги бўлмаган Абдураҳим Пўлат ғолиб чиқади. Демак, 1964 йили ўз раҳбари Никита Хрушчевни муҳокамасиз, КПСС Марказий Комитетининг фитна каби мажлисида ишдан олишгани, 1989 йили Ўзбекистон Олий Советининг раиси Пўлат Ҳабибуллаевни ҳеч бир муҳокамасиз, ўзига сўз ҳам бермасдан Олий Совет мажлисида раислик лавозимидан олиб ташлашгани каби, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатни ҳам муҳокамасиз, ёпиқ эшиклар орқасида ўтказилган мажлисда раисликдан олиб ташлаш керак. Шунда “Бирлик” ҳукуматнинг чўнтак ташкилотига айлантириш осон бўлади.
Мажлис хақида хабари бўлиб, Тошкентдан ва бошқа вилоятлардан келган оддий “Бирлик” фаоларининг мажлисга киритилмаслигини таъминлаш бир гуруҳ КГБ ходимларига топширилди. Аммо, ишни мухолифатчиларнинг ўзи қилаётгандек қўрсатиш мақсадида, уларнинг ишини координация қилиш Фахриддин Худойқулга топширилди. У ўша куни мажлис бораётган эшик олдида КГБчилар билан дўззах дарвозалари олдидаги кўппак каби турган. Кўппакларнинг баъзилари Ёзувчилар Уюшмаснинг эшиги олдида, иккинчи қаватга чиқиш зинапояларида ҳам турардилар. Лекин Абдураҳим Пўлат хотираларида бир неча марта ёзган политехнологияларини қўллаб, кўппакларнинг ҳалқасини ёриб ташлашга муваффақ бўлди.
Фахриддин Худойқул кабиларнинг бу хоинлиги ўзбек халқи тарафидан ҳеч қачон кечирилмаслиги маълум. У биринчи навбатда ифлос ишлари учун тавба қилиши, “Бирлик”дан, қолаверса, ўзбек халқидан узр тилаши керак. Ҳозир у пасткаш билан ҳамкорлик қилаётганлар “Бирлик” душмани деб ҳисобланишларини унутмасалар ёмон бўлмасди.
Хулас, Толиб Ёқуб ва Фахридин Худойқуллар масаланинг моҳиятини жуда яхши тушунишади, Дадахон Ҳасан тўғри нарсаларни ёзаётганини билишади, аммо ўзларининг принципсиз ёки хоин эканликларини бекитиш учун ёпилган қозон, ёпиғлигича қолишини исташади. Дадахон ака эса, қозон қопқоқларини очиб ташлаётган иккинчи одам бўлмоқда. Абдураҳим Пўлатдан кейин иккинчи.
Аммо, Дадахон Ҳасан Салой Мадамминни фош қилар ва уни 20 йидан бери қўллаб келганини гапирар экан, унинг хоинликларига шерик бўлганини эътироф этишга мажбур бўлади. Наҳотки, бундай эътирофни ҳам яна 20 йил кутиш керак бўлади. Дадахон ака ҳам қанчалик тезроқ тавба қилса, ўзига шунчалик яхши.
Худди шу сингари мамлакат ичидан туриб, бу зиддиятдан ташвиш изҳор этаётган, турли давраларда мухолифатнинг ўзаро парокандалигидан ташвишланаётган сафдошларииз ҳам масала моҳиятига эътибор бермаётир. Яъни, Дадахон Ҳасан айтаётган гаплар этик ҳолати, ахлоқий нормалардан ташқари чиқиб кетишиидан қаътий назар, тўғрими ёки йўқлиги муҳокама қилиниши керак. Муҳокама қилиниши биланоқ бизнинг сайтимиз ҳақ эканлиги маълум бўлади.
Баъзилар Дадахон Ҳасан Салойга қарши илгари сураётган айбномаларни, яъни унинг шубҳали ҳаракатлари, терроризм ва шунга ўхшаган демократияга ёт унсурларга аралашгани ҳақидаги иддаоларни ҳам ўзлари мавжуд ҳукуматни ёмон кўргани учунгина бўҳтон деб ҳисобламоқдалар. Аслида биз ҳукуматни қанчалик ёмон кўрмайлик, Салойни қанча яхши кўрмайлик, факт - факт, уни ўзгартириб бўлмайди. Ҳақиқат ҳам шундай. Дадахон ака ҳақиқатни гапирмоқдами, демак, уни ким ёзиб бергани иккинчи ёки учинчи-тўртинчи даражали нарса. Мазохист сайтлардагилар шуни ҳам тушунишмаётган бўлса, бу уларнинг ақлсизлигини кўрсатади, холос.
Вақти келиб ҳамма нарса сарҳисоб қилинади, керакли ҳужжатлар, далиллар билан ҳамма хоинликлар исботини топади. Бу борада “Ҳаракат” сайти анча илгарилаб кетди ва Салой Мадамин, гўё унинг хоинлигини энди тушунган Дадахон Ҳасан сингари биродарларимизнинг аслида ким эканини ўз чиқишларида етарлича исботлаб бўлди
Баъзи мухолифатчиликни иддао қилаётганлар жиддий чиқишларимизни ножиддий, ўзларининг билим ва тажрибалари даражасида қабул қилганлари ва айни пайтда ҳам шундай қабул қилаётганликлари учун зиддиятлар чуқурлашмоқда. Зидият бундан кеийн ҳам давом этади, токи ҳамма масала моҳиятини тушунмагунча, фақат бизнинг сайтимиз ишончли манба эканлигини фарқига бормагунча.
21:30 - Юлдуз Усмонова ҳибсга олиндими?
Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Юлдуз Усмонованинг куни кеча пойтахт ресторанларидан биридаги тўй пайтида ҳибсга олингани айтилмоқда. “Voice of Freedom” интернет сайтида бу хабар пайдо бўлганидан сўнг мухбирларимиз уни аниқлаштиришга уринди. Юлдуз Усмонованинг ҳибсга олиниши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Мана мухбирларимиз таянган манбаларнинг сўнгги маълумотлари:

1. 28 декабрь куни хонанданинг продюссерларидан бирининг манбаларимизга айтишича, Юлдуз Туркияда яшаш ҳуқуқини олган ва Ўзбекистонга қайтиш ниятида эмас.
2. Айрим хорижий радиоларга берилган интервьюлар уни қамоққа олишга асос бўлмайди, унинг тўйга боргани ҳам баҳсли. Чунки эстрада хонандалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси ходимига кўра, унга 2009 йил учун тегишли тартибда лицензия берилмаган. Хонанда лицензиясиз фаолият олиб бориши мумкин эмас.
3. Хонанда сўнгги пайтда яшаётган Тошкент шаҳар Амир Темур кўчасидаги уйи қўшнилари унинг Туркиядан келмагани, уйида кўринмаганини таъкидлашмоқда.
4. Бугун, 11 январь куни Юлдузнинг қизи хонанда Нилуфар Усмонова онасининг душмани деб ҳисобланадиган Президентнинг қизи Гулнора Каримнинг ТВ-марказ каналида эксклюзив интервью билан чиқди.
Бироқ “Voice of Freedom” мухбирлари ўзларининг ишончли манбага эга эканини билдиришмоқда. Шу маънода Юлдуз Усмонованинг электрон манзилига хат йўллаган мухбирларимиз ундан жавоб ололмадилар. Ҳатто кечга бориб, Юлдузнинг интернетдаги www.yulduz.uz сайти очилмай қолди. Бу гумонлар эса унинг ҳибсга олинганига ишонишга етакламоқда.
14:30 - АҚШ рецессияларининг энг қисқа тарихи
Маълумки, ўтган йилнинг декабрь ойи бошида АҚШнинг Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси 2007 йилнинг охиридан бери мамлакат рецессияга кирганини эълон қилган эди.
Викпедия энциклопедиясида берилган тарифга кўра, рецессия иқтисодий циклнинг фазаларидан бири бўлиб, улкан даражадаги ўсишдан (бум) кейин ва депрессияга ўтишдан олдин бўлади.
Ҳозир АҚШ ҳукумати рецессиянининг депрессияга айланиб кетишига йўл бермаслик, иложи борича рецессиядан тезроқ чиқиш учун турли чоралар кўрмоқда. Ўтган асрнинг 30-чи йилларида АҚШдаги рецессия депрессияга айлангани ва Буюк депрессия номи билан тарихга кирганини кўпчилик билади. Аммо, бошқа рецессиялар тарихи бунчалик маълум эмас.
USA TODAY газетасининг 9 январь сонида билдирилишича, АҚШ тарихида қуйидаги рецессиялар бўлган:

1. Август 1929 - Март 1933 (43 ой), президент Франклин Рузвельт, ишсизликнинг максимал даражаси 24,9 % (АҚШ газетасининг бу маълумотида ноаниқлик бор. Франклин Рузвельт президентликни 1933 йил бошида бошлаган. Унгача, 1929 йилдан бери мамлакат президенти Герберт Гувер бўлган – “Ҳаракат”)

2. Ноябрь 1973 - Март 1975 (16 ой), президент Жеральд Форд, ишсизликнинг максимал даражаси 7,1 %

3. Июль 1981 – Ноябрь 1982 (16 ой), президент Рональд Рейган, ишсизликнинг максимал даражаси 7,6 %

4. Июль 1990 – Март 1991 (8 ой), президент Жорж Буш (Каттаси), ишсизликнинг максимал даражаси 6,9 %

5. Декабрь 2007 – ҳозиргача (13 ой) президент Жорж буш (Кичиги), ишсизликнинг максимал даражаси - тахминлар бўйича - йил охирида 8,3 % бўлади.
13:00 - Россия гази Украина орқали Европага ташилади, аммо украинларнинг ўзига газ йўқ
Россия “газимизни Украина ўғирламоқда” деб бу мамлакат орқали Европага газ ташишни тўхтагач, ўртага Европа Иттифоқи кирди. Европа Иттифоқида раислик қилувчи Чех Жумҳуриятининг Бош вазири Мирек Тополанек шанба куни Украинага келиб бу мамлакатнинг президенти Виктор Юшченко ва Бош вазири Юлия Тимошенколар билан, якашанба куни Москвага келиб Бош вазир Владимир Путин билан учрашди.

Бу учрашувлар натижасида ЕИ, Украина ва Россия уч тараф вакилари иштирокида газнинг Украинадан ташишиш жараёнини мониторинг қилfдиган комиссия тузишга келишдилар. 2-3 кун ичида Европага Украина орқали газ узатиш қайтадан бошланади.
Аммо, Украина билан Россия ўртасида украинларга сотиладиган газнинг нархи хусусида музокара битмади. Демак, Европага газ Украина орқали ўтса ҳам, украинларга берилмайди.

Айни замонда, украинлар ўзини жуда ҳам хотиржам тутаётгани кўрсатмоқдаки, бу газ урушини Украина ютқазмади, аксинча, газ транзити масаласида унинг роли яна ҳам ошди. Ваҳоланки, урушнинг бошланишида кўпчилик Россия ҳаммага ўз ҳукмини ўтказолади, деган фикрда эди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения