14 August 2014
05:20 - МДҲ ичида аҳолининг ўсиши бўйича биринчи ўриндамиз, буни тушуниб етмаган ва “Бирлик”нинг таклифларини қабул қилмаган Ислом Карим қашшоқлигимизга айбдор

МДҲнинг Давлатлараро Статистика Комитети 2000 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон аҳолиси 5 миллионга ошгани, ошиш темпи бўйича МДҲда биринчи ўринда эканлигимизни билдирибди. Бошқа бир қатор давлатларда ҳам аҳоли сони ортганини билдириш билан бир қаторда, Молдова, Арманистон, Белорусия, Россия ва Украинада аҳоли сони камайгани ҳам рақамлар билан кўрсатилабди. Масалан, Россия аҳолиси 3 млн 543 мингга камайган.

“Ҳаракат” Агантлиги вақти-вақти билан МДҲ Давлатлараро Статистика Комитети тарқатган маълумотларни эълон қилиб туради. Биз доим таҳлил ҳам берамиз. Масалан, айнан бизнинг таҳлилларимизда Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистонга нисбатан 8 баравар кам эканлиги, Қозоғистоннинг катта шаҳарларида дворниклар Ўзбекистон профессорларидан кўп ойлик олиши, Тошкент ўртача ойлик бўйича ҳатто Душанбедан орқада эканлиги кўрсатиб берилган.

Аҳолининг сони ошиши бўйича келтирилган рақамларга ҳам таҳлил бериш мумкин ва керак. Қолаверса, бугунги хабарчилик таҳлилсиз бўлмайди.

Қаранг, Ўзбекистон аҳолининг сони ортиши бўйича МДҲда биринчи экан. Аммо, шуни билиш керакки, энг қолоқ ва қашшоқ давлатларда туғилиш энг катта, аҳолининг сони ортиши энг тез бўлади. Демак, Ўзбекистон Ислом Карим режими тарафидан МДҲнинг энг қашшоқ ва қолоқ давлати ҳолига туширлигани яна бир марта исботланмоқда.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат аҳоли сонининг тез ўсиши туфайли Ўзбекистон ҳаммани иш билан таъминлашга кучи етмаслигини, миллионлаб ўзбеклар биринчи навбатда Россига бориб ишлашга мажбур бўлишларини 1995 (!!!) йилда Швецияда рус тилида чиқадиган Марказий Осиё ва Кавказ журналида башорат қилган ва Ўзбекистон ҳукумати уларни ташкилий равишда кўчириш билан, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан шуғулланиши кераклигини ёзганди. 2007 йилда эса, Абдураҳим Пўлат Ислом Каримга хат йўллаб, Ўзбекистондан ташқарига кетаётган ўзбекларнинг муаммолари билан шуғулланувчи махсус вазирлик яратишни ва биринчи вазир қилиб ўзининг ўринбосари Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилган эди.

Минг афсуски, Ўзбекистон режими воқеаларнинг ривожланишини олдиндан кўрабилмаслигини қўйиб туринг, “Бирлик”нинг таклифларини ҳам қабул қилмасдан, халқимизнинг бошига катта балолар олиб келмоқда. Демак, ҳукумат билан мухолифатдаги “Бирлик”нинг фарқини кўра билмаётган ўзбек халқининг ўзи, биринчи навбатда, ўзбек зиёлилари, ҳозирги аҳволга тушишимизга айбдордирлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону