Ўтган кунги хабарларимизда Россиядаги Яҳудийлар мухтор вилоятида содир бўлган автоҳалокатда 5 нафар ўзбек муҳожири вафот этгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун “Озодлик” радиоси муҳожирларнинг яқинларига таяниб маълум қилишича, автоҳалокатда нобуд бўлган ўзбекистонлик 2 муҳожирнинг жасади ҳужжат йўқлиги боис аэропортдан чиқарилмаяпти.
Наманган вилоятининг Чуст туманидан экани аниқланган марҳумлардан 2 нафари 8 йилдан буён ҳужжатсиз Россияда яшаб келгани аниқланган, дейилади хабарда. Маълум бўлишича, марҳум муҳожирларнинг ҳаммаси Хабаровск ўлкасидаги қурилишларда даллоллик қилган.
“Иккитасининг мутлақо документи бўлмаган экан: 8 йилдан бери шу ерда экан ҳужжатсиз. Документсиз умуман жўнатмас экан. Паспортларини қаергадир яширган бўлса, ҳеч ким топа олмаяпти. Мана мен ҳам бу ерга келганимга 3 йил бўлди – без документ юрибман, паспортни сейфга солиб қўйганман. Ўликларнинг иккитасини умуман ҳозир самолётга чиқармаяпти, "Ҳужжати йўқ", деб. Аэропорт музлатгичида сақлаш учун ҳам 3 минг рубл кунига сўраяпти” дея интервью берган радиога муҳжирларнинг танишлари.
Ҳа, ўзбекнинг аҳволига маймунлар йиғлайдиган вақт келди, дейди мухбиримиз. Ўзини ўзбекман деганлар ҳар ўлган ўзбек устида йиғлайвериш билан чекланмасдан, бу аҳволга қандай келганимизни анализ қилиши, бу аҳволдан чиқиш учун нималар қилишни, қисқа қилиб айтсак, миллат ва давлатнинг фундаментал муаммоларини муҳокама қилиши керак.
Ҳозирча, буни фақат ва фақат “Бирлик” ва “Ҳаракат” қилмоқда. Миллатни миллат қилиш, ичимизда хира пашшадек кўпайиб бораётган сотқин-ҳаромийларни йўқ қилиш устида ишламоқда. Мана, Фарғонадаги “Бирлик” фаолларинг мажлисида ҳам ҳаромийлар қораланди. Носир Зокир исмли сотқин-ҳарормийнинг исми у ерда тилга олиниши ҳаммага дарс бўлиш керак. У миллатдан тиз чўкиб кечирим сўрамаса, болалари ва наваралари ҳам шу тамға остида яшашага мажбур бўлишади.
Айнан шундай қадамлар потенциал ҳаромийларнинг ақл-ҳушини жойига келтириб туради. Ҳаромийларнинг оқлашга интилаётганлар эса, айнан ўша потенциал ҳаромийлардир. Аслида, касалликнинг олдини касаллик ўртага чиқмасдан аввал олиш йўлларидан бири - ўша потенциал ҳаромийларни ҳам вақтида аниқлашдир.
Ҳаромийлардан қутилмасдан, Ўзбек қайтадан миллат бўлолмайди.