10 July 2014
18:29 - Тошкентни қонга ботирган қотилларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди хонадонма-хонадон юриб, ўзларини коммунал хизмати ходимлари сифатида таништирган ва кекса ёшдаги фуқароларга нисбатан қотиллик, босқинчилик содир этган икки нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарди. Собиқ милиция ходими Ж.Қосимов умрбод, унинг норасмий турмуш ўртоғи Н.Уразова эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ресрубликаси Бош прокуратурасига кўра, Бош прокуратуранинг Ж.Қосимов ва Н.Уразовадан жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди. Афтидан, жиноятчиларнинг мол-мулклари мусодара қилиниб, келтирилган зарарни қоплашга қаратилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону