10 July 2014
20:04 -
Бўйнидан бойланган ит овга ярамайди: Ислом Карим Туркия вазирини зўрға қабул қилибди
Бугун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркия Ташқи Ишлар вазири Аҳмад Довутўғли аввал маҳаллий ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашибди (расмда). Ундан олдин ёки кейин, хабарлардан тушуниб ҳам бўлмайди, у Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестиция ва Савдо вазирлигида ҳам учрашувлар ўтказган.
Кечга яқин Аҳмад Довутўғлини Президент Ислом Карим қабул қилибди. Аммо, ҳамма учрашулар ҳақидаги хабарлар умумий сўзлардан иборат. Охирги 13 йил ичида Ўзбекистонга Туркиядан бу даражадаги меҳмон биринчи бўлиб келишини ҳисобга олсак, учрашувлар ҳақида тафсилотли маълумотлар берилмагани, Ислом Карим билан учрашувга расм ҳам илова қилинмагани - халқимизнинг “Бўйнидан бойланган ит овга ярамайди” мақолини эслатади.
Чунки, “Ҳаракат” агентлиги мухбирлари йиллардан бери энг катта туркий давлатлар - Туркия ва Ўзбекистоннинг алоқаларини тожик аслли Ислом Карим атайлаб бузиб келаётгани, унинг асосий мақсади туркий тилли мамлакатларнинг бирлашишига йўл қўймаслик эканлиги, Ислом Карим Турк Дунёсининг бош душмани эканлигини айтиб келардилар. Ҳеч шубҳа йўқки, айнан шу аччиқ танқидларга чидай олмаган, ўзбек миллатининг ахир бир кун уйғонадиган ғазабидан қўрқиб кетган Ислом Карим хўжа кўрсинга иш қилиб, Ўзбекистон-Туркия алоқалари тикланаётгандек қилиб кўрсатмоқчи, холос. У барибир овга ярамайди.
Туркия-Ўзбекистон алоқалари юксак чўққиларга албатта кўтарилади. “Бирлик” ҳокимиятга келгандан кейин, табиий.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения