07 July 2014
18:56 -
Гуржистоннинг иккинчи президенти Эдуард Шеварнадзе оламдан ўтди
Бугун Гуржистоннинг мустақиллик йилларидаги иккинчи президенти Эдуард Шеварнадзе оламдан ўтгани бу мамлакатнинг хабар воситаларида билдирилди.
87 ёшида оламдан ўтган Эдуард Шеварнадзе аввал Тбилиси медицина техникумини, 1959 йилда Кутаиси Педагогика Институтини битирди. Аммо, совет замонидаги бутун умрини комсомол ва коммунистик партия органларида ишлаб ўтказди. 1971-1985 йиллари – Гуржистон компартиясининг биринчи котиби бўлди. Агар Михаил Горбачев ва унинг қайта қуриш сиёсати бўлмаса эди, Эдуард Шеварнадзени Гуржистондан бошқа ерда ҳеч ким билмаган ҳам бўларди.
Аммо, Михаил Горбачев Совет Иттифоқи Коммунистик Партиясининг Бош котиби бўлгач, Шеварнадзени Поитбюрога аъзо қилди ва СССР Ташқи ишлар вазири лавозимига ўтқазди. Ўша йиллари Шеварнадзе оламга танилган сиёсатчи бўлди. Бироқ, 1990 йили, тушуниб бўлмас сабаблар билан, ҳатто ҳаммага ачиқ қилгандек бўлиб истеъфога чиқди.
У 1991 йилнинг охири ва 1992 йилнинг бошларида Гуржистоннинг ўша пайтдаги Президенти, президентдан кўра авантюристга ўхшаб кетадиган, ўз мамлакатини фуқаролар урушига олиб келган Звиад Гамсахурдиани ағдариб, ўзи мамлакатнинг президенти бўлди. Аммо, 2003 йили ўтказилган парламент сайловларидан кейин, Михаил Саакашвили уни тинч йўллар билан ағдариб, ўзи учинчи президент бўлди.
Шундан кейин Эдуард Шеварнадзе сиёсатга аралашмади, имкон бор жойда Саакашвилига тош отиб қўйишни ҳам унутмади.
Нима бўлганда ҳам, Эдуард Шеварнадзе Михал Горбачев раҳбарлигида олиб борилган қайта-қуриш сиёсатидаги иштироки билан тарихда қолади.
Расмда – Михаил Горбачев ва Эдуард Шеварнадзе.