Кеча АҚШда Мустақиллик куни байрами нишонлангани туфайли Нью-Йорк фондлар биржаси ишламади. Пайшанба - жорийдаги ҳафтанинг охирги иш куни бўлди. Айнан шу куни биржа қутирди, унинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 92 поғана юқорига сакради. Биржа тарихида бундан ҳам катта сакрашлар бўлган, аммо пайшанба кунги сакраш туфайли Нью-Йорк фондлар биржасининг тарихида биринчи марта Dow Jones индекси 17 мингдан ошди. Ўша куни биржа бекилганда, Dow Jones 17068 га тенг эди. Бозор бекилишидан бироз аввал у 17064 га ҳам чиққиб тушганини ҳисобга олсак, энди Dow Jones индексини янги рекорди 17064 дир.
Аввал ҳам айтганимиздек, АҚШда янги иш жойлари яратиш юқорига нуқталарга чиққани, ишизлик даражаси 2008 йили бошланган молиявий-иқтисодий кризисдан аввалги минимумга, яъни 6,1 фоизга тушгани - Нью-Йорк фондлар биржасини руҳлантириб, бизнинг таъбиримиз билан, қутиртирганини айтиш мумкин.
Авваллари кўп марта такрорлаган фикримизни яна қайтарамиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения