Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекнинг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, “Эзгулик” жамиятининг раиси, “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, паспорти бўйича Васила Иноятова, аммо, биз учун Васила Иноят, Бишкекда ўтказиладиган ҳуқуқ ҳимоячиларининг халқаро йиғилишида иштирок этиш учун 29 июнь куни бу шаҳарга келганда, Қирғизистон фашистик ҳукуматининг расмийлари уни аэропортда ҳибсга олишга ҳаракат қилдилар. Сабаб – Васила Иноят қирғиз фашизмини қоралагани, ўзбекларга нисбатан олиб борилаётган фашитстик сиёсат тўхтатилишини талаб қилгани.
Машҳур Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг расмийлари бу ишга аралашганидан кейин, қирғизлар Васила Иноятни ҳибсга олишдан воз кечиб, уни Истанбулга депортация қилдилар. Чунки, уни Тошкентга қайтариш учун, навбатдаги рейсни 3 кун кутиш керак эди.
Васила Истанбулдан Австрия пойтахти Венага келди ва 3-4 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) тарафидан уюштирилган “Ўз фикрини айтиш эркинлигини ривожлантиришга ёрдам: ЕХҲТнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва мажбуриятлари” номли мажлисида иштирок этиб, кеча ва бугун 2 марта қисқа бўлса ҳам чиқишлар қилди.
Васила Иноят кечаги чиқишида ЕХҲТ аъзоси бўлган Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларни топташ давом этаётгани, ЕХҲТ ўз вазифасини бажариб, Ўзбекистонга етарлича таъсир кўрсатолмаётгани, шу кунларда Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровнинг феълан ҳукумат тарафидан ўлдирилганига ҳеч қандай муносабат кўрсатилмаётгани ҳақида гапирди ва ҳаммани бу ўлим муносабати билан бир дақиқалик сукунат сақлашга чақирди. Ва бир дақиқали сукунат сақланди ҳам.
Васила Иноят бугунги чиқишида, ўзининг Бишкекдан депортация қилиниши, ЕХҲТ бу масалада ҳам суст қолгани, ўз аъзоси бўлган Қирғизистоннинг бундай ишларига кўз юмаётганини тушуниб бўлмаслигини гапирди. Шу билан бирга Қирғизистонда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганига кўз юмилаётганини алоҳида урғулади, ЕХҲТни бу масалада амалий қадамлар қилишга чақирди.
1992 йили Васила Иноят “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга қарши суиқасд уюштирган Ислом Каримни қонхўрликда айблагани учун унга қарши жиноий иш очилганда, суд жараёнини ёритиш учун Москвадан келган “Известия” газетасининг мухбири Марина Лебедева шундай деган эди: “Ўзбекистонда Васила каби 5 ўзбек аёли чиқса эди, Ислом Каримов Ўзбекистондан аллақачон қочиб кетарди, Аммо, минг афсуски, ўзбек аёллари фақат Василани туғишибди”.
Рус журналистининг бу сўзлари ҳали ҳам актуаллигини йўқотгани йўқ.
Расмда - 2011 йил 10 июнь куни “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида "Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин" шиори остида ўтказган норозилик акцияси. Васила Иноятова - ўнгдан биринчи.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения