28 June 2014
01:42 -
Сўнгги ҳафталарда рекордлар урган Нью-Йорк фондлар биржаси бу ҳафта бироз тушди
Биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўтган ҳафтани навбатдаги рекор билан тагантган ва 16947 га тенаг бўлган эди. Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтани Dow Jones индекси 16852 билан битирди. Яъни 95 поғаналик тушиш бор.
Бундай кичик тушиш оддий ҳол. Барқарор режимда ҳам биржанинг асосий кўрсатгичлари доим ўйнаб туради. Аммо, бунинг ҳам сабаби бор. Айнан бу ҳафта ичида АҚШ иқтисоди 1-чи кварталда тахминан 2 фоизга тушган эди, биржа дарҳол шунга ҳам реакция кўрсатибди.
Солиштириш учун айтиш керакки, айнан шу ҳафтада Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси мамлакат иқтисодининг асосий кўрсатгича, яъни Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 1-чи кварталда ўтган кварталга нисбатан 8 фоизга юксалганини таъкидланганди.
Иқтисодимиз АҚШнинг қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар кучсизлигини ҳисобга олсак, 8 фоизлик ўсиш айтишга арзимайдиган даражада кичикдир. АҚШда эса, том тескариси, иқтисод шунчалик кучликки, 2 фоизлик, бунинг устига вақтинчалик камайишни ҳеч ким сезмайди ҳам.
Аввал ҳам кўп марта такрорлаган фикримизни яна қайтарамиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения