Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 19-мактаб интернетининг уч нафар ўқувчиси — Хосият Эгамбердиева, Гулшода Холмонова ва Мадина Жўраеваларнинг номуси топталгани, улар турли пайтларда зўрлангани яширилаётгани ҳақида “Эзгулик”ка шикоят келди. Ақли заиф болалар таълим-тарбиясига мўлжалланган мазкур мактаб педагоглари Ширин Мирзаева ва Бўрихол Ёрбобоева бу ҳодисани нафақат мактаб маъмурияти, балки вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам хаспўшлашга уринаётганини иддао қилмоқда.
Маълум бўлишича, 1999 йилнинг 12 августида туғилган Хосият Эгамбердиева мактаб қоровули Актам Муҳаммадиев томонидан бир неча марта зўрланган ва ҳатто бир марта туман марказий шифохонасида аборт ҳам қилинган. Бу ҳодисадан қўрққан Хосият Китоб тумани ҳудудига қочиб кетган ва у номаълум шахслар томонидан Муборак туманидаги фоҳишахонага сотилган. 3 ой давомида жинсий экспулатацияга мажбур қилинган ақли заиф бу қиз фоҳишахона соҳиблари жавобгарликка тортилгач, мактабга қайтарилган.
“Бу ҳол биринчиси ҳам, охиргиси ҳамс эмас. Мактаб аллақачон бузуқчиликлар маконига айланган. Қизларимизнинг ақли заиф, ўз ҳуқуқлари борасида кимгадир ёки қаергадир шикоят қилиша олмайди. Мактабнинг бир неча йиллик раҳбари Мейли Жўраев эса вилоят Халқ таълими бошқармаси, Касб-ҳунар таълими бошқармасидан яхшигина танишлар орттирган. Шунча воқеалар бўлишига қарамай унинг мансаб курсиси ҳамон мустаҳкам” дейди шикоятчилар.
Шикоятга илова қилинган ҳужжатлар ва шикоятчиларнинг оғзаки кўрсатмаларига кўра, мактабда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган нарсалар бор. Аммо бу ҳолга на маориф тизими вакиллари, ва на ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эътибор беришмайди. Шуларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси асосида мазкур воқеа юзасидан дарҳол иш қўзғатиш ва суриштирувлар олиб боришга чақиради.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения