19 June 2014
17:44 - Жанубий Корея Президенти ва Нурсултон Назарбой Остонада учрашувлар ўтказишмоқда, миллиардлаб долларлик лойиҳалар гаплашилмоқда

Кеча Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ислом Карим билан биргаликда Самарқандни ҳам тамоша қилишга улгарган Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе бугун Остонда. У Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан тор ва кенгайтирилган доирада учрашувлар ўтказди.

Сўнгра улар матбуот конференцияси ҳам ўтказдилар. Нурсултон Назарбой ҳозир икки мамлакат биргаликда 22 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишаётганини гапирса, Корея Президенти эса, Қозоғистон 2050 йилгача жаҳоннинг энг кучли 30 давлати қаторига киришни режалаштираётганини олқишлабди.

Пак Кин Хенинг Тошкентдаги учрашувлари ҳақидаги хабаримизда Жанубий Корея Ўзбекистонга 350 млн долларлик ёрдам бериши айтилганди. Мана энди солиштиринг, Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг фарқига қаранг. Қозоғистон билан миллиардлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, биз билан эса қандайдир миллионлар ҳақида гаплашилмоқда. Буни тушунса бўлади. Қозоғистоннинг иқтисоди Ўзбекистондан 8 баравар қувватли.

Ундан ҳам аввалги хабарларимиздан бирида, Жанубий Кореянинг Президенти, жуда кўп мамлакат раҳбарлари каби, асосан Самарқандни кўриш учун Ўзбекистонга келмоқда, ёки Ўзбекистонда кореяликларнинг Марказий Осиёдаги энг катта диаспораси яшашини ҳисобга олсак, Пак Кин Хэ хоним ўз миллатдошларини зиёрат қилиш учун бизга келмоқда, деб ёзган эдик. Қаранг, айнан шундай бўлибди. Корея билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим ҳужжатлар бугун Қозоғистонда имзоланибди, энди Туркманистонда имзоланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону