13 June 2014
20:52 - Жанубий Корея президенти 7 нафар вазирни истеъфога чиқарди, Ислом Карим эса...
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе “Севол” йўловчи кемаси ҳалокати сабабли 7 нафар вазирни лавозимидан четлатди. Пак Кин Хе иқтисодиёт, хавфсизлик, таълим ва маданият ҳамда бошқа бир қатор йўналишлар бўйича янги вазирлар тайинлади. Бортида 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учрагани корейсларда норозилик уйғотди ва ҳукуматдаги кадр ислоҳоти ана шу туфайлидир.

2005 йилнинг 13 майида Андижонда халқни қирғин қилган ҳукумат вакиллари, вазирлар, хусусан, ўша маҳалдаги Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов Ислом Карим томонидан “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Демак, корейслар сайловда ўзларига йўлбошчи, ўзбеклар эса кушанда сайлашган.

Ким билсин, шу кунларда Ўзбекистонга келадиган Пак Кин Хе хоним бу ердаги ҳамкасби Ислом Каримга миллат олдидаги вазифаларини эслатиб қўяр.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону