13 June 2014
20:27 - Жаҳон Банки Ўзбекистонга 410 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади
Мамлакатимизда аграр тармоқ ислоҳотлари учун Жаҳон Банки 410,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Мазкур маблағлар Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда мамлакат шимолида ичимлик суви таъминотини модернизация қилиш лойиҳаларига сарфланади.

АҚШдаги Cotton Campaign халқаро гуруҳи ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати туфайли Ўзбекистонга кредит ажратишини танқид қилишига қарамай, Жаҳон Банки кредит ажратиш қарори билар жуда тўғри қадам қўйди, дейди мухбиримиз. Чунки, БМТнинг структураларидан бири бўлган Жаҳон Банкининг Ўзбекистонга интеграциялашуви сиёсий интеграцияларга ҳам муайян даражада таъсир қилади.

“Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги тўхтовсиз такрорлаётганидек, Ўзбек миллати миллат сифатини ҳам йўқотиб, келажагини ҳам ўйламайдиган ҳолатга тушган бир пайтда, сиёсий интеграциялашувсиз Ўзбекистон режимини қулатишни қўйиб туринг, мумлакатда умуман ҳеч қандай ўзгариш қилиб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону