20 November 2008
04:00 -
23:30 - Тожикистон қамоқхонасида қолаётган миллатдошимиз тақдиридан хавотирдамиз (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 56, 20.11.2008) 23:00 - ОПЕКнинг Халқаро ривожланиш жамғармаси делегацияси Ўзбекистонд - ИИ

23:30 - Тожикистон қамоқхонасида қолаётган миллатдошимиз тақдиридан хавотирдамиз (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 56, 20.11.2008)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилоят бўлимига Гулистон шаҳар Дўстлик қўрғонида яшовчи фуқаролар Абдулҳамид Аминжонов ҳамда Одилжон Тиллабоев (ўғли Имаржон Тиллабоевнинг номидан) мурожаат қилиб, ўзларининг 2006 йил 13 октябрда Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида жиддий муаммога учраганлиги, бунинг жабрини ҳалигача тортаётганини баён қилишган. Маълум бўлишича, икки ютрдошимиз Абдуҳамид ва Имаржон Сирдарё вилоятидаги 2-Меҳнатобод чегара постидан 2006 йилнинг 13 октябрь куни автомобилларга газ ёқилғи қуйиш баллони олиб келиш учун қўшни давлат ҳудудига ўтгач, чегара қўшинлари аскарларининг таъқибига учраган. Хўжанд вилояти Зафаробод туман ҳудудидаги 2557–Тожикистон чегара қўшинлари ҳарбийлари С. Юнусов ҳамда К. Қосимовлар уларни текшириш баҳонаси билан чегара постидан 1 км. узоқликдаги яйдоқ далада уларга қуролли пўписа қилган.
Юртдошларимиз товламачи-чегарачилар талаб қилган пулни беришмагач, улар автомат қўндоқлари билан уриб, ҳамюртларимизнинг жами 75 минг ўзбек сўми ҳамда 1200 АҚШ долларини тортиб олишган. Ўзаро мунозарадан сўнг, ҳарбийлар: “Биз бир-биримизни кўрмадик, кетаверинглар” деб қурол ўқталган. Жабрдийдалар қаршилик кўрсатгач, уларни дўппослаб, ҳатто автоматдан ўқ узишган. Бахтли тасодиф туфайли ҳаёти сақлаб қолинган юртдошларимиз Зафаробод чегара заставасига олиб келиниб, Зафаробод тумани ИИБ бошлиғи Раҳмонқул Атоев ҳамда застава командири Ёқуб Бўроновлар томонидан сўроқ қилинган. Сўнгра мазкур туман шифохонасида 26 кун даволатилиб, Хўжанд шаҳар Давлат хавфсизлиги қўмитаси ертўласида 64 кун сақланган.
Сўнгра Хўжанд шаҳар ҳибсхонасига ўтказилган ва 2008 йилнинг 9 февралида Зафаробод туман судининг мажлислари давомида юртдошларимизга етказилган тан жароҳатлари енгил тан жароҳати деб квалификация қилинган. Улар Тожикистон қонунларининг чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, контрабанда моддалари билан айбли топилган ва 6 йил озодликдан маҳрум этилган. Зўровон ҳарбийлар эса хизмат вазифасини адо этган хизматчилар сифатида жавобгарликдан озод қилинган. Бироқ суднинг аппелация ҳайъати ҳарбийларнинг қилмишлари қонунбузарлик эканини эътироф этган, аммо юртдошларимизнинг фойдасига бирор иш қилмаган.
2007 йилнинг 19 июнь куни Тожикистон Президентининг мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган Амнистия актига кўра, А. Аминжонов жазо муддатининг қолган қисмини ўташдан озод қилинган. И. Тиллабоев эса ҳалигача Ўзбекистон Республикасининг яшил паспортини олмагани, балки совет паспортига эга экани учун умумий авф этилганлар қаторига қўшилмагани учун Тожикистон турмасида ўтирибди. Унинг отаси Одилжон Тиллабоев ўғлининг 1992 йилдан бери Ўзбекистонда яшагани, у барча талабларни бажарганига қарамай унга мамлакатимиз паспорти берилмагани, у шунинг учун ҳам қўшни давлат қамохонасида қолаётганини таъкидламоқда. Жамиятимиз фаолларидан ўғлининг тақдири билан қизиқишларини илтимос қилмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими мазкур иш юзасидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бир қанча бошқа идораларга мурожаат қилди. Бироқ қўшни давлат қамоқхонасида қолаётган юртдошимиз, тожик ҳарбийларнинг зўровонлигидан жабр кўриб, ногирон бўлиб қолган А. Аминжоновнинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмаётир. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа жамоат ташкилотлари эътиборини чегарада содир этилган қонунбузарлик факти, ундаги миллатдошларимиз манфаатини ҳимоя қилишга чақиради. Тожикистонлик ҳамкасбларини бу борада кўмак беришга ундайди.
Манба – www.ezgulik.org
23:00 - ОПЕКнинг Халқаро ривожланиш жамғармаси делегацияси Ўзбекистонда
Нефть қазиб олувчи давлатларнинг ўзаро бирлашмаси - ОПЕКнинг Халқаро ривожланиш жамғармаси Бош директори Сулаймон Ал-Хербиш бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди. Расмий манбаларда айтилишича, мамлакатимизда умумтаълим мактаблари қуриб, уни жиҳозлаш ҳақидаги лойиҳа ишлари бўйича Ўзбекистонга келган меҳмонлар Халқ таълими вазири Ғайрат Шоумаров билан учрашишди. Мазкур минилойиҳага кўра, 7900 ўқувчига мўлжалланган 30 та умумтаълим мактаби қад ростлайди, дейди мухбиримиз.
ИИВ раҳбариятига янги одам келди
Бугун «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг директори Абдусалом Азизов Ўзбекистон Ички ишлари вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу каби тутуриқсиз кадр ўзгаришларидан ажабланмайдиган кузатувчилар Азизовнинг рутбаси пасайганини таъкидлашмоқда. Ўзи миршабдан чиққан полковник Азизов бир йил муқаддам ёғли лавозим ҳисоблагандиган “Ўзнефтмаҳсулот” раҳбарлигига қўйилганди.
Маълумки, Ички ишлари вазирининг биринчи ўринбосари лавозими бўш эди. Бу курсининг аввалги эгаси Ғайрат Қодиров хотинбозлиги ва хонанда Азиза Ниёзметва билан можароларидан сўнг бундан 6 ой муқаддам Самарқанд ИИБга ишга ўтказилганди.
“Ўзнефтмаҳсулот”даги ёғли лавозим ҳам бўш қолмади. У Қамбарали Эшонқуловга тегди.
22:30 - Қибрайлик фермерлар: “Абдулла Ориповнинг боласидан дод!”
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, Президент Ислом Каримнинг фермер хўжаликларини оптималлаштириш ҳақидаги Фармойишидан сўнг республика назорат органларига Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг ўғли Илҳом Ориповнинг устидан шикоятлар кўпайиб кетди.
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими ўринбосари бўлган 25 яшар йигит фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш бўйича тендер комиссияси раиси экан. Жамият номига келган шикоятда унинг ерларни дангал сотаётгани, отасининг обрўси соясида ўз танишларига ерларни улашиб, деҳқонларни зор қақшатаётгани тилга олинган. Жамият фаоллари бу иш билан шуғулланишмоқда, дейди мухбиримиз.
Таъкидлаш керак, миллатимиз илдизига тушган қурт, режимбошининг маддоҳи Абдулла Ориповнинг тўнғич қизи Шоира “Кришна” диний сектасининг мамлакатимиздаги етакчиларидан бири. Иккинчи қизи, тележурналист Юлдуз эса фирибгарлиги билан ном қозонган, мана ўғли Илҳом ҳам одамларни зор қақшатмоқда. Шоиримизнинг рафиқаси Ханифа опа ҳам енг ичида иш битириб туради. Кимга лавозим ёки бирор рутба керак бўлса, опага бораверсин.
22:00 - “Билашган Россия” партиясининг 4 соатлик қурултойи ва келаётган совуқ уруш
Бугун Москвада Россиянинг ҳукмрон партияси бўлмиш “Бирлашган” Россия” 10-чи қурултойини ўтказди. Партия аъзоси бўлмаса ҳам аввалги қурултойда партия раиси этиб сайланган Россия Бош вазири Владимир Путиннинг бир соатга ҳам бормаган нутқи бу сиёсий тадбрининг асосий воқеаси эди.
Владимир Путин ўз нутқида Россиянинг яқин келажагини белгилашга иддао қилаётган “Стратегия-2020” номли программа ҳақида гапириши керак эди. Аммо, чуқур молиявий-иқтисодий бўҳрон давом этаётган, унинг натижалари қандай бўлишини ҳеч ким билмаётган бир пайтда келажакка қаратилган стратегиялар ҳақида гапириш мантиқсизлигини тушунган Путин асосан нутқини ҳозирги бўҳрондан чиқиш йўлларини белгилашга бағишлади.
Нутқининг бошидаёқ “молиявий бўҳрон кўзимиз олдида иқтисодийга айланганини” тан олган Россия ҳукмдори қўлида биттагина қурол борлигини намойиш қилди. Бу қурол – Резерв Фондидир. Маълумки, бу Фонд асосан охирги йилларда нефть нархининг кескин ошиши туфайли келган валютадан иборат бўлиб, бўҳрон бошланишидан олдин 600 миллард доллар атрофида эди. Бир қарашда жуда катта бўлган бу резерв Жанубий Кореянинг олтин-валюта запасларига тахминан тенг. Буҳрон шундай давом этса, нефтнинг нархи эса тушиб бораверса (бугун бир баррель нефтнинг нархи 2 йилдан бери биринчи марта 50 доллардан пастга тушди), бу Фонд Россиядек давлат учун урвоғ ҳам бўлолмайди. Дарвоқе, Россия Марказий банки бугун резерв 450 миллиардга тушганини билдирди.
Путин ва рус ҳукумати буни яхши тушунишарди. Аммо, ҳақиқий аҳволни партия олдида, халқ олдида муҳокама қилиш диктатураларнинг одати эмас. Айнан шу сабабдан, ҳукмрон партиянинг қурултойи бор-йўғи 4 соат давом этди ва халққа кўтаринки руҳ бериш мақсадида ўтказилганлиги шундоқ кўриниб турган бу йиғилиш масхарабозлик спектакли сифатида тарихга кириб бўлди.
Вақти келгани учун бир нарсани эслатиб ўтиш лозим деб ҳисоблаймиз. Бизнинг сайтимизда дунёда бошланган молиявий бўҳроннинг сабаблари иқтисодда ва ҳатто сиёсатда эканлиги, яъни дунё сиёсий бўҳрон ичида эканлиги, молиявий бўҳрон сиёсий бўҳроннинг натижаси сифатида ўртага чиқаётганини бир неча ой аввалдан бошлаб урғуланиб келинмоқда.
Ҳозир ҳамма ерда, масалан, бугун Путиннинг сўзлари орқали Москвада, молиявий бўҳрон иқтисодийга айлангани тан олинмоқда. Бу ҳам хато, аслида молиявий бўҳрон ҳали кўзга кўринмаган иқтисодий бўҳроннинг натижаси эди. Уларнинг ҳам асосий сабабчиси – сиёсий бўҳрондир. Кўринишида, ҳали дунё тинч замонда барқарорликда яшашга ўрганмаган, блокларга бўлиниб олиб энг камида совуқ урушсиз яшай олмайди.
Кўринишидан, одамзод ривожланишининг бу босқичида совуқ урушсиз сиёсий-иқтсодий-молиявий барқарорликка эришиб бўлмайдиганга ўхшайди. Демак, келаётган совуқ урушгина бўҳронни битиради. Путин ўз нутқида бўҳроннинг сабабчиси қилиб АҚШни кўрсатиши ҳам бу тезисзни кучайтиради.
18:30 - Гражданин Узбекистана захватил в заложники пенсионерку в Москве
В четверг правоохранительные органы Москвы предъявили обвинение в захвате заложника 22-летнему узбеку. Во вторник вечером он напал 72-летнюю пенсионерку, которая сдавала ему комнату.
«Мы подозреваем, что в тот вечер гражданин Узбекистана смотрел телевизор, по которому шел фильм о захвате заложников, - рассказали «Газете.Ru» в пресс-группе САО ГУВД Москвы. - Молодой человек был сильно пьян и решил повторить увиденное». Схватив нож, он приставил его к горлу пенсионерки, сдававшей ему комнату и начал кричать, требуя 200 тыс. рублей, журналистов и милицию. Его вопли услышали соседи, которые и вызвали сотрудников правоохранительных органов.
«На место приехали все - милиция, МЧС, прокуратура, - говорит собеседник. - Переговоры с преступником шли долго, а потом спасатели вскрыли дверь. Узбек был настолько пьян, что уснул на руках у милиционеров». Он был задержан. Пострадавшая женщина была госпитализирована: у нее был зафиксирован перелом хрящевой гортани.
Молодому человеку было предъявлено обвинение по ч.2 ст. 206 УК «захват заложника с применением насилия, опасного для жизни, и оружия». По этой стате предусмотрена мера наказания до 15 лет лишения свободы. Что делал узбек в Москве, сейчас выясняет следствие. «По нашим данным, он нигде не работал», - говорят в милиции.// «Газета.Ru»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения