19 November 2008
04:00 -
23:30 - Миллат хоинларининг тақдири ҳамма ерда бир, Украинада ҳам Ўзбекистонда ҳам 22:30 - Евроиттифоқ мулозимлари Тошкентга серқатнов бўлиб қолишди - Обама Тошкент-Вашингтон масаласини ҳали ўйлагани й

23:30 - Миллат хоинларининг тақдири ҳамма ерда бир, Украинада ҳам Ўзбекистонда ҳам
Бугун Киев ҳокимлиги 1928-38 йиллари Украина компартиясининг раҳбари бўлган Станислав Косиорнинг шаҳардаги ҳайкалини олиб ташлашга қарор қилди. Сабаб сифатида Косиор 1932-33 йиллари украин халқини очлик билан қиришда Москвага хизмат қилгани кўрсатилди. Шу кунларда Украинада очарчиликнинг 75 йиллиги хотирланмоқда. Украиналиклар бу очарчилик - раҳбарияти Москвада бўлган коммунистик режим томонидан қасддан уюштирилганини айтишмоқда. Коссиор эса ўша пайтда очарчилик хўжалик раҳбарларининг бўғдойни талон-тарож қилиши оқибатида бўлган деб, Москвани оқлаш билан овора бўлган.
Масaланинг қизиқ ва фожиавий жиҳати шундан иборатки, Коссиорнинг ўзи ўша коммунистик режим тарафидан кейинчалик репрессия қилинган ва 1939 йилда отиб ташланган. У 1956 йилда оқлангандан кейин, Киевда ҳайкали ўрнатилган эди.
Тарихда ҳар доим шундай бўлган. Диктаторлар хоинларнинг қўли билан ўз ҳокимиятларини тиклаб олиб, халққа зулм ўтказиш машинаси яратишган ва сўнгра бу машинага ўша хоиналарни ҳам ташлашган. Масалан, Москва Акмал Икромов ва Файзулла Хўжаевларнинг қўли билан ўзбек миллатпарварларини йўқ қилиб, кейин ўз гумашталарини ҳам отиб ташлаган.
Ўзбек халқи демократия ва мустақиллик учун кураш бошлаган қайта қуриш йилларда ҳам шундай бўлди. Москва режими Салай Мадамин, Дадахон Ҳасан каби хоинларни миллий-озодлик ҳаракатига қарши яхшилаб ишлатди, сўнгра бир тепиб улоқтирди. Жазо усуллари ўтган асрнинг 37-йилларидек бўлмагани балки яхшидир, аммо бу хоинлик юзидан азоб чекаётган миллат учун бунинг ҳеч бир фойдаси йўқ.
22:30 - Евроиттифоқ мулозимлари Тошкентга серқатнов бўлиб қолишди
Кеча Андижон қатлиомидан кейин мамлакатдан қочишга мажбур бўлган ўзбекларнинг аксариятига вақтинча бошпана берган Руминиянинг Ташқи ишлар вазири Лазар Коменеску бошчилигидаги делагацияни қабул қилган Ўзбекистон Парламентининг иккала палатаси спикерлари бугун ҳам меҳмондорчиликдан бўшамади. Уларнинг қабулига Венгрия Ташқи ишлари вазири Кинга Гёнос бошчилигидаги делагация ҳам кириб чиқди.
Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигида ҳам қабул қилинган меҳмонлар билан муҳокамаларда ўзаро муносабатлар тилга олинган. Уларни Ислом Карим қабул қилган-қилмагани ҳақида маълумот йўқ, дейди мухбиримиз.
Обама Тошкент-Вашингтон масаласини ҳали ўйлагани йўқ
Кеча АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида журналистлар учун анъанавий минибрифинг ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб қайтарган АҚШ Давлат котибининг масалаҳатчиси Мэри Нэлл Брайэнт (Mary Nell Bryant) Қўшма Штатларнинг янги раҳбари Обама Ўзбекистонга нисбатан мамлакатнинг сиёсати борасида бирор тўхтамга келмаганини билдирди. Бироқ биз бу каби мамлакатлар билан душманчилик кайфиятини давом эттирмоқчи эмасмиз, деган Давлат департаменти ходимаси, бу мулоқотларнинг демократик принципларга хилоф бўлмаслигини ҳам алоҳида таъкидлади.
21:30 - Россиядаги мардикорларимиз уйларига ҳазилакам пул юборишмади
Интерфакс ахброт агентлигининг маълум қилишича, Россия Федерацияси улкан муҳожирлар мамлакатига айланиб бормоқда. Айни кунда бу меҳнат муҳожирлари мамлакатдаги почта тизими орқали ўз мамлакатларига 4,045 миллиард АҚШ долларида нақд пул юборганлар. Кўп соҳаларда ҳаммадан орқада қолаётган ўзбеклар бу борада етакчи: 1,240 миллиард! Демак, аксарият ўзбек хонадонларида Россиядаги мардикорларимиз ҳисобига қозон қайнамоқда.
10:00 - Ўзбеклар Россияда фақат мардикор эмас, миллиардерлар ҳам бор
Миллионлаб ўзбеклар юрт ташқарисида оғир ижтимоий-иқтисодий шартлар остида оёқда қолиш, Ўзбекистондаги оилаларини молиявий таъминлаб туриш учун “ҳаёт-мамот” жанги олиб боришмоқда. Бу меҳнат муҳожирларини камситиб “мардикор” дейиш мухолифат нашрларида ҳам одатга айланмоқда. Балки, уларнинг маълум бир қисми ҳали мардикордир. Аммо, бир нарса аниқки, бу - миллатимизнинг тарихидаги ўткинчи воқеа. Ислом Карим бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукуматининг уқувсизлиги сабабли юзага келган воқеа.
Ҳеч шубҳасиз, яқин замонда чет элларда ишлаётган ўзбеклар ичидан Россия ва бошқа мамлакатларнинг иқтисодий саҳнасида мустаҳкам ўринга эга бўлган йирик бизнесменлар ўртага чиқади. Улар ҳам Ўзбекистонга ёрдам берадилар, ҳам ўзбекларнинг мавқесини ҳамма ерда кучайтирадилар.
Лекин бугуноқ аввалги авлод вакиллари, деб ҳисоблаш мумкин бўлган ўзбеклар ўзларини кўрсатоладиган савияга чиқиб бормоқдалар. Россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудовни ҳозир ҳамма билади. Улар, истасалар, Ўзбекистоннинг нафақат иқтисодига, балки сиёсатига ҳам таъсир кўрсатоладиган кучга эгалар. Аммо, Ўзбекистон президенти Ислом Карим бугун Россия раҳбарияти томонида тўла қўллаб-қувватланаётгани сабабли, улар ҳам ўзларини ўзбек режимига сал кам хайрихоҳдек тутишга мажбур бўлмоқдалар.
Шу кунларда Известия газетасига интервью берган ўзбек аслли иш одами Фаттох Шодиев ҳам шундай одамлардан бири каби кўринмоқда. Бу суҳбат Известия газетасида Фаттох Шодиевнинг “Бизнесс менинг севимли машғулотим” номи остида берилиб, у суҳбат чоғида сиёсат билан шуғулланиш таклифларини рад этганини айтган бўлса ҳам, айнан шу нарсалар унинг сиёсатга бўлган қизиқиши ва ҳатто сиёсий иддаолари бирлигини очиқча кўрсатмоқда.
Президент Ислом Каримнинг қариб қолиши, бунинг устига, унинг “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида олиб борган сиёсати тўла банкрот бўлгани туфайли, Фаттох Шодиевнинг рус гезеталари орқали ўзини кўрсатига ҳаракат қилишини тўғри баҳолаш керак.
Россия раҳбариятнинг сиёсатини тўла дастаклаши билан ажралиб турадиган “Известия” газетасида сўнги ойларда Фаттох Шодиевни мадҳ қилувчи икки материал эълон қилинди. Сайтимиз ўқувчиларининг ҳам қизиқишини ҳисобга олиб, уларни Актуал Мавзу бўлимига кўчириб қўйдик. Улар билан танишиш ҳаммага фойдали бўлади.