11 November 2008
04:00 -
Абдураҳим Пўлат:

20 йил аввал шу бугун “Бирлик” халқ ҳаракат тузилди.
Ватанимиз тарихида абадий қоладиган бу улуғ кун билан ҳаммани, биринчи навбатда, мухолифатдаги сафдошларимни қалбда

Абдураҳим Пўлат:

20 йил аввал шу бугун “Бирлик” халқ ҳаракат тузилди.

Ватанимиз тарихида абадий қоладиган бу улуғ кун билан ҳаммани, биринчи навбатда, мухолифатдаги сафдошларимни қалбдан табриклайман!



12:00 - АҚШнинг янги президенти Афғонистон бўйича янги сиёсатини ишлаб чиқмоқда, Ўзбекистоннинг роли қандай?

Барак Обама президентликка номзод бўлган пайтидаёқ, Ироқ ва Афғонистондаги уруш стратегияларини қайтадан кўриб чиқажагини, аввал урғу Ироққа берилаётган бўлса, ўзи президент бўлгандан кейин урғу Афғонистонга кўчирилишини гапирган эди. “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат шу сабабдан ҳам ўзбеклар учун Обаманинг сайловларда ютиши муҳим эканлигини таъкидлаганди.

Вашингтон Пост газетаси Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларидан бирига асосланиб ёзишича, шундай сиёсат, яъни Афғонистон бўйича минтақавий стратегия ҳозир ишлаб чиқилмоқда.

Бу стратегиянинг асосида Эрон билан музокаралар эҳтимоллиги, Афғонистон ҳукумати билан Толибоннинг юмшоқроқ қаноти вакиллари ўртасида мулоқот ташкил қилиш каби қадамлар ётади. Афғонистонга қўшимча қўшин юборилади.

Табиий, газетада Афғонистоннинг Эрондан бошқа қўшниларига катта эътибор берилмаган. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Обаманинг маъмурияти бу жараёнларга Ўзбекистонни ҳам тортишга ҳаракат қилади ва Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга интилади. Чунки, бу ерлардаги минтақавий сиёсатни Ўзбекистонсиз ҳеч ким тасаввур ҳам қилолмайди.

АҚШнинг роли умуман бу ҳудудларда ва хусусан Ўзбекистонда ҳар қандай шаклда ошса, Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг ривожланишига, демократик мухолифатнинг мустаҳкамланишига асос яратилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону