10 November 2008
04:00 -
22:30 - Ҳоким истеъфо билан қутулмади - Ўзбекнинг лўттибозлари Брюсселда маҳаллий Омбудсманни аврашмоқда 20:45 - Бугун Мустафо Камол Отатурк ўлган кун 20:00 - Дадахон Ёқубов ҳибсга олинган - Юсуф Жумага қи

22:30 - Ҳоким истеъфо билан қутулмади
Бундан бир неча кун муқаддам Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан ишдан олинган Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокими, Ўзбекистон сенатори Азиз Тўраев истеъфо билан қутулмади. Унинг устидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Давлат мулкини талон-тарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол ) билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар покурорлиги томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди. Ҳокимликнинг собиқ ходимларидан бирининг таъкидлашича, Азиз Тўраев туман ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармасининг йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштирган.
Ўзбекнинг лўттибозлари Брюсселда маҳаллий Омбудсманни аврашмоқда
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Сайёра Рашид ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саиднинг Брюсселда экани, “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги доирасида Бельгия Омбудсмани Г. Шуэрманс билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, Федерал Қиролликнинг бош ҳуқуқбони Ўзбекистон томони билан ҳамкорликдан мамнун эканини билдирган, дейди мухбиримиз.
20:45 - Бугун Мустафо Камол Отатурк ўлган кун
Туркия жумҳуриятининг асосчиси Отатурк 1938 йил шу бугун оламдан ўтган. Туркия уни яна бир марта ҳурмат билан хотирламоқда. Эрталалб соат 9:05 да, яъни Отатуркнинг юраги тўхтаган дақиқада бутун мамлакат бўйлаб сукут сақланади. Кўчадаги транспорт воситалари келган жойларида тўхтаб, унинг ҳайдовчилари ерга тушиб бош эгиб эмас, бошларини мағрур кўтариб туришади. Шу йўл билан миллат Отатурк билан фахрланишини , қолаверса, миллат эканлигини намойиш қилади. Анъанага кўра, бугун ҳамма телевизион каналлар Туркия байроғи ичидаги Отатурк расмини экраннинг бир четида доимий (реклама вақтидан ташқари) кўрсатиб турадилар.
Туркияда ҳозир дунёвий ва исломий давлат тарафдорлари ўртасидаги кураш авжига чиққан пайт. Исломчилар Отатурк халифаликни йўқ қилгани учун унга қарши эканликларини яширишмаса, дунёвий давлатчилик тарафдорлари Отатурк турк давлатини сақлаб қолгани учун уни ҳурмат қилишларини гапиришади.
Бундай исломчилар ўзбек мухолифати ичида ҳам борлиги учун баъзи воқеаларни эслатиб ўтишдан фойда бор.
Усмонли Императорлиги замонда турклар араб дунёсига ҳам мутлоқ ҳоким бўлганлар. Султон Салим Саудияни ҳам босиб олиб (15 аср), охирги араб халифалигини йўқ қилгач, ўзини бутун мусулмон дунёсининг Халифи деб эълон қилади.
Аммо, насронийлар чуқур ислоҳотлар натижасида дунёвий давлатчилик йўлига ўтдилар, қайтадан оёққа турдилар. 19 асрдан бошлаб Усмонли Императорлиги Ғарб дунёсининг кучайиб бориши туфайли ҳудудларини бирин-кетин йўқотишга бошлади ва инқирозга юз тутди.
20 асрнинг бошида Атланта Туркияни бутунлай йўқ қилиш имкониятига ҳам эга бўлди. 1920 йил 10 августда имзоланган Севр шартномасига кўра, Туркиянинг бутун ғарбий қисми (Дарданелли ва Босфор бўғозлари, Истанбул ва Измир ҳам) ундан олиб қўйилди. Агар бу Шартнома бутунлай кучга кирса, Туркия бугунги Анқара атрофидаги бир неча вилоятдан иборат бўлиб қоларди.
Шундай оғир шароитда ташаббусни Мустафо Камол бошчилигидаги миллатчи ҳарбийлар ўз қўлларига олдилар. Мустафо Камол ўз аскарларига “МЕН СИЗНИ ЖАНГГА ЭМАС, ЎЛИМГА ЧАҚИРАМАН” деб тарихда ўхшаши бўлмаган хитоб қилди ва шу пайтгача Халифаларнинг исломий чақириқларига қарамасдан фақат чекиниб келаётган турк аскари ҳужумга ўтди. Юз минглаб, балки миллионлаб турк аскарининг қони эвазига Туркия ҳозирги ҳудудларида сақланиб қолди.
1923 йилда имзоланган Лозанна (Швецария) шартномасига кўра, Европа Туркиянинг ҳозирги чегараларини тан олишга мажбур бўлди. Феълан йўқ бўлиб бўлган Халифаликка ўша йили расман нуқта қўйилди, 29 октябрда Туркия жумҳурияти тузилгани эълон қилинди.
Мустафо Камол мамлакатнинг биринчи президенти бўлди. 1932 йилда Туркия Буюк Миллат Мажлиси ҳақли равишда уни Отатурк деб аташга қарор қилди. Улуғ Отатурк Ислом дунёсида биринчи дунёвий мамлакатга асос солган шахс сифатида тарихда қолди.
Демак, Ислом ва Турк дунёсининг энг кучли давлати бўлмиш Туркиянинг бугунги ҳудудларда сақланиб қолиши Отатурк номи билан боғлиқдир. Тарихни билмайдиган жоҳилларнинг унга қарши чиқишлари Ислом дунёсидаги чуқур инқирознинг ташқи кўринишларидан биридир, холос.
Отатуркнинг “Мен сизни жангга эмас, ўлимга чақираман!” деган хитоби ўша кунлардаги воқелик нуқтаи назаридан тушунарли ва ҳурматга лойиқдир. Айнан шу сабабли, ўзбек халқи ўз тарихида биринчи марта демократия жангига кирган пайтда “Митинг қилиш – кўча чангитишдир” дейишгача бориб Ислом Каримовнинг хизматкорлини қилган 53-54 лақабли хоин Салой Мадаминнинг шу кунларда буюк курашчи Отатуркнинг сўзларини бироз ўзгартириб, ўз шиоридек тарқатишга уриниши - улуғ Сардорга нисбатан ҳурматсизлик ва инсон сифатида пасткашликдир.
20:00 - Дадахон Ёқубов ҳибсга олинган
Мустақилликнинг дастлабки йилларида жамоатчилик фаолияти билан танилган, “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” телекўрсатувининг собиқ бошловчиси Дадахон Ёқубов ҳибсга олингани айтилмоқда. Узоқ уринишлардан сўнг мухбирларимиз Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети мураббийсидан бу ҳақдаги маълумотни тасдиқлатишга эришди. Домланинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда факультетдаги фаолияти билан бирга “Наврўз” хайрия жамғармасини бошқариб келаётган журналист ҳам мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожликда айбланаётган экан. Бироқ бошқа маълумотга кўра, у фирибгарликда гумон қилинмоқда, Собир Раҳимов тумани ИИБ тергов изоляторида сақланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал қонунчилигига кўра, иккинчи маълумотда жон бор. Яъни, фирибгарлик факти ички ишлар органлари томонидан тергов қилинади. Шу боисдан Ёқубовнинг хорижга одам юбориш билан боғлиқ фаолияти ҳақидаги узунқулоқ гаплар эҳтимолга яқин, дейди мухбиримиз. Аммо журналистнинг хонадони билан гаплашиш, бу маълумотларни тасдиқлатиш имкони бўлмади.
Дадахон Ёқубов мустақилликнинг дастлабки йилларида бир муддат Президент девонида консультант бўлиб ишлади. Ислом Каримнинг дарғазаб пайтига тўғри келиб қолиб, мушт еган ва девондан ҳайдалганди, дейди мухбиримиз. Шундан сўнг унга матбуотда чиқиш, жамоатчиликка аралашишга таъқиқ қўйилди, ўтмишдаги довруғидан номигина мерос қолган “Наврўз” жамғармасини тинчгина бошқариб келаётганди.
Юсуф Жумага қийноқлар қўлланилмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларининг диссидент шоир Юсуф Жуманинг қизи Ферузага таяниб маълум қилишича, унга нисбатан Жаслиқ лагерида шафқатсиз қийноқлар қўлланилмоқда. Шу йилнинг 6-8 ноябр кунлари лагерда отаси билан учрашган Ферузага кўра, отасининг аҳволи оғир, кўкрак қафаси шишиб кетган, тирноқлари қорайган. У ҳар куни мунтазам қийноқларга солинмоқда. Ўтказилаётган қийноқларнинг бошида турган шахслар лагер биринчи отряди бошлиғи Қаҳрамон Пирназаров (Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ ёзувчиси Тўлапберген Қайипбергеновнинг жияни), 3-сонли ҳибсхона Тезкор гуруҳи раҳбари Отабек Собиров турган, дейилади хабарда.
19:00 - Узбекистан пошел в обход союзника
Виктория Панфилова
Ташкент рассматривает альтернативные маршруты транзита своих природных ресурсов
Узбекистан увеличивает объемы экспорта природного газа с 17 до 25 млрд. кубометров ежегодно. Это стало возможным благодаря увеличению общей добычи голубого топлива с 62 до 65 млрд. кубометров. Основным покупателем узбекских энергоресурсов до сих пор являлась Россия. С появлением дополнительных объемов Ташкент готов рассматривать альтернативные маршруты поставок газа.
Президент Узбекистана Ислам Каримов озаботился нереализованным потенциалом своей страны в газовой сфере. Республика, по его словам, располагающая ресурсами до 3 трлн. кубометров газа, имеет «светлое экспортное будущее». До сих пор Узбекистан поставлял основной объем газа только по одному трубопроводу «Средняя Азия – Центр» (новое название «Центральная Азия – Центр»). При этом, как уточнил Каримов, «Узбекистан до настоящего времени не участвовал в альтернативных проектах, связанных с поиском новых маршрутов, по которым мог бы реализовывать свой потенциал в газовой сфере».
Как известно, узбекский газ идет по двум основным трубопроводам: «Бухара–Урал» – для внутреннего российского потребителя и «Центральная Азия – Центр». По второй трубе осуществляются экспортные поставки узбекского газа. В сентябре нынешнего года во время визита премьер-министра России Владимира Путина в Ташкент было подписано соглашение о закупках узбекского газа по мировым ценам, а также о строительстве дополнительной ветки газопровода, который пройдет параллельно трубопроводу «Центральная Азия – Центр». Всего в Россию экспортируется около 13 млрд. куб. м газа. Кроме того, определенное количество углеводородов Узбекистан ежегодно поставляет на внутренние рынки стран СНГ: в Казахстан – 1,6 млрд. куб. м газа, в Киргизию – 0,75 млрд., в Таджикистан – 0,72 млрд. куб. м. При этом в Ташкенте уверены, что эсэнгэшный рынок по ценовому фактору менее привлекательный, нежели рынки дальнего зарубежья и особенно европейский.
«Учитывая новые возможности страны, а в нынешнем году было открыто 10 месторождений, Узбекистан намерен реализовать другие альтернативные направления, кроме тех, которыми мы пользуемся», – заявил Ислам Каримов по окончании переговоров в Ташкенте с президентом Болгарии Георгием Пырвановым, который находился с официальным визитом в Узбекистане с 5 по 8 ноября. При этом узбекский лидер заметил, что «в вопросах использования энергоресурсов должны работать рыночные отношения».
До сих пор Ташкент воздерживался от участия в альтернативных поставках своих энергоресурсов в западном направлении, объясняя это дороговизной прокладки трубопроводов и, следовательно, экономической нецелесообразностью. Интерес к новым маршрутам Узбекистан стал проявлять после вояжа президента Латвии Валдиса Затлерса по странам Центральной Азии, который отметил, что Евросоюз заинтересован в выстраивании многовекторной диверсифицированной энергетической политики и собирается в полной мере возобновить сотрудничество с Ташкентом.
«Узбекистан как государство, которое занимает ключевые позиции в Центральной Азии, при реализации крупных транспортных проектов может стать одним из основных партнеров ЕС. Без помощи Ташкента будет трудно реализовывать проекты Транскаспийского газопровода, а также по поставкам энергоресурсов из Туркмении», – считает заведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института СНГ Андрей Грозин.
По мнению аналитика Института стратегических исследований Аждара Куртова, участие Узбекистана в Транскаспийском трубопроводе будет зависеть от Туркмении. «Если Ашхабад действительно захочет протянуть трубу к месторождениям, которые находятся в районе Амударьи, тогда узбекский газ потенциально сможет влиться в Транскаспийский трубопровод», – заметил Куртов «НГ». Однако, по его мнению, «в условиях мирового финансового кризиса подобного рода дорогостоящие проекты вряд ли осуществимы».
Таким образом, реальным альтернативным направлением, в котором может участвовать Узбекистан, является китайское. Как известно, Пекин начал строительство трубопровода «Центральная Азия – Китай», который пройдет через Узбекистан и Казахстан. Астана уже подписала соответствующий договор с Китайской национальной нефтегазовой корпорацией о ежегодных поставках казахстанского газа в объеме 5 млрд. кубометров. Такой же объем голубого топлива должен поставлять и Узбекистан. Но дата подписания соответствующего договора между Ташкентом и Пекином пока не определена.
Зато, как стало известно, Узбекистан подписал с Поднебесной другой проект – строительства 530 км трубопровода, ведущего в Китай, пропускной способностью 30 млрд. кубометров ежегодно. Об этом сообщила Фергана.ру.
Источник – “Независимая газета”, 10 ноября 2008 года (www.ng.ru/cis/2008-11-10/5_karimov.html)
18:30 - Подозреваемый в изнасиловании 11-летней девочки задержан в Подмосковье
Сотрудники милиции задержали в Рузском районе Московской области подозреваемого в изнасиловании 11-летней девочки, сообщил источник в правоохранительных органах Подмосковья.
По его словам, накануне в ОВД района с заявлением обратилась местная жительница, которая сообщила, что в субботу около 19.00 в деревне Воробьево неизвестный изнасиловал ее дочь, учащуюся Старорузской школы.
«Оперативниками по «горячим следам» по подозрению в совершении этого преступления был задержан 38-летний гражданин Узбекистана, который проживает в Московской области без регистрации», - рассказал источник
В настоящее время по данному факту проводится проверка. // РИА «Новости»
8:00 - АҚШдаги президент сайловида 6 номзод қатнашди
Бутун дунёнинг, табиий америкаликларнинг ҳам, диққат эътибори демократларнинг номзоди Барак Обама ва жумҳуриятчиларнинг номзоди Жорж МакКейнда бўлгани учун қолган номзодларнинг борлигини кўпчилик билмади ва эшитмади, дейиш мумкин.
Ваҳоланки, сайлов бюллетенларига айнан шу тартибда қуйидиги 6 номзод киритилган эди:
Демократик Партия
Барак Обама, Президент
Жо Байден, Вице-президент
Жумҳуриятчилар Партияси
Жон МакКейн, Президент
Сара Палин, Вице-президент
Мустақил Яшиллар Партияси
Чак Белдвин, Презиент
Даррел Кастл, Вице-президент
Либертариан Партия
Боб Барр, Президент
Вайн Рут, Вице-президент
Яшиллар Партияси
Синтия МакКейней, Президент
Роза Клементе, Вице-президент
Мустақил
Ральф Надер, Президент
Матт Гонзалес, Вице-президент
Юқорида айтилганидек, йирик оммавий ахборот воситалари сайловда Обама ва МакКейндан бошқа номзодлар қатнашаётганини ҳатто тилга ҳам олмадилар, дейиш мумкин. Фақат Ральф Надернинг исми у ер бу ерда пайда бўлиб қолди. Чунки, у охирги уч президент сайловида қатнашиб, озгина танилиб қолган ва баъзи мутахассисларнинг фикрича, Демократик партия номзодига бериладиган овозлар сонини камайтиришга эришган. Ральф Надер миллионер бизнесмен бўлиб, ўта либерал, ўта демократик дунё қарашли одам. Шунинг учун, демократлар тарафдорларининг бир қисми, табиий жуда оз қисми, унга овоз бериши мумкин.
2000 йилдаги президент сайловида Жорж Буш жуда кичкина фарқ билан Альберт Горни ютган эди. Агар, Раль Надер бўлмаса эди, ўша сайловларни Альберт Гор ютарди, деган фикр ҳам бор.
Расмий хабарларда бу номзодланинг ҳар бири қанча овоз олгани билдирилган бўлса керак, аммо оммавий ахборот воситалари Обама ва МакКейндан бошқа номзодларнинг борлигини ҳам гапирмаганлари каби, уларнинг қанча овоз олганлари ҳақида ҳам маълумот берганлари йўқ.