29 October 2008
04:00 -
21:30 - Фатво: Калтакланган аёллар қасос олиши мумкин! 16:30 - Сомалида даҳшат: зино қилган аёл тошбўрон қилиб ўлдирилди

21:30 - Фатво: Калтакланган аёллар қасос олиши мумкин!
Сунний масҳабининг энг юқори мартабали шайхи - эри томонидан калтакланган аёл унга калтак қайтариши мумкинлигини билдирди.
Мисрнинг Ал-Масрий ал-Юум (al-Masry al-Yum) газетасининг билдиришича, Қоҳирадаги Ал-Азхар (al-Azhar) университетининг ректори шайх Ҳамид ал-Атраш (Hamid al-Atrash) мусулмон аёли ўзини ҳимоя қилишга ҳуқуқи борлиги хусусида фатво эълон қилган. Бундан бир муддат аввал Саудия Арабистони ва Туркиянинг диний лидерлари ҳам шундай баёнотлар эълон қилишган экан.
Газетанинг билдиришича, шайх Ҳамид ал-Атраш (Hamid al-Atrash) – “Ҳар бир инсон, у эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, чунки барча инсонлар Оллоҳ олдида тенгдир”, – деб айтган.
Охирги кунларда саудиялик шайх Абд ал-Мохсин ал-Абайкан (Abd al-Mohsin al-Abaykan) ҳам бу масалада очиқ фикр билдирган эди. Унинг айтишича, бир аёл ўзига қандай усул ишлатилган бўлса, ўшандай усул билан жавоб бериши мумкин, “камар билан ёки электр сими билан бўлган бўлса ҳам”.
“Халқаро амнистия” ташкилотининг билдиришича, Мисрда аёллар ўлимининг 35 фоизи уларнинг уйида калтакланиши билан боғлиқ экан.
16:30 - Сомалида даҳшат: зино қилган аёл тошбўрон қилиб ўлдирилди
Дунёнинг оммавий ахборот воситалари Сомалида Ойша Иброҳим Духулов исмли оилали аёл бегона эркак билан жинсий алоқада бўлгани, яъни зино қилгани учун бўйнигача ерга кўмилиб, махсус танланган 50 эркак тарафидан тош бўрон қилиб ўлдирилганини билдиришди. Юзлаб одам тамошабин бўлибди. Хабарларда тошбўрон қилинаётган аёлнинг тошбўрон эндигина бошланган пайтдаги расми ҳам бор.
Шариат нуқтаи назаридан, исломий давлатчилик нуқтаи назаридан, бу воқеани даҳшат дея баҳолашимизнинг ўзи, “Ҳаракат” агентлигига тош отиш нятидаги одамларни руҳлантирса ажаб эмас. Бу хабарни ўқигач, бир маҳаллар “Озодлик” радиосининг ўзбеча эшиттиришларида Толибондан ибрат олиб, Ўзбекистонда шундай режим ўрнатишга чақирган 53-54 лақабли Салой Мадамин ва шу кунларда “Бирлик” лидерларини динсизликда айблашга интилаётган ичимиздан чиққан ҳизбуттаҳрирчилар Исмоил Дадажон, Баҳром Ҳамролар тош тўплашга бошлаверишса керак. Балки, аллақачон бошлаб юборишгандир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения