Келаётган Рамазон байрамингиз муборак бўлсин!

23:30 - Рус демократлари ўзбек ҳамкасблари каби ҳали ҳам бирлашиш йўлларини изламоқдалар 23:00 - Ислом Карим мурабби - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
Келаётган Рамазон байрамингиз муборак бўлсин!

23:30 - Рус демократлари ўзбек ҳамкасблари каби ҳали ҳам бирлашиш йўлларини изламоқдалар 23:00 - Ислом Карим мурабби - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

30 September 2008
03:00 -
Келаётган Рамазон байрамингиз муборак бўлсин!

23:30 - Рус демократлари ўзбек ҳамкасблари каби ҳали ҳам бирлашиш йўлларини изламоқдалар 23:00 - Ислом Карим мурабби
Келаётган Рамазон байрамингиз муборак бўлсин!



23:30 - Рус демократлари ўзбек ҳамкасблари каби ҳали ҳам бирлашиш йўлларини изламоқдалар

Рус демократлари ичида муракаб, аммо табиий жараёнлар кетмоқда. Путиннинг демократларга қарши агрессив сиёсати ва Путиннинг кўзига маҳлиё бўлган АҚШ президент Жорж Буш рус демократиясини етарлича кўллаб-қувватламагани ва рус демократларининг ўз хатолари туфайли, бу мамлакатдаги демократик ҳаракат ўлим остонасига келди. Бу шароитда демократлар ўзларини қутқариш учун бир нарсалар қилишга уринишаётганини олқишлаш керак.

Шу ойнинг ўрталарида Ўнг Кучлар Иттифоқи (СПС, раиси Никита Белих), Бирлашган Фуқаролар Фронти (раиси Гарри Каспаров), Россия Халқ Демократик Иттифоқи (раиси Михаил Касьянов) ва Жумҳурият Партиси (раиси Владимир Рижков) бирлашиб янги партия қуришлари ҳақида пайдо бўлган хабар қувончли эди. Аммо, дарҳол “Яблоко” партияси бу бирлашишни қўллаб-қувватламаслигини эълон қилди, ўн кун ҳам ўтмасдан эса, СПСнинг раиси Никита Белих вазифасидан истеъфо бергани ва СПСнингг ўзи Кремль ташаббуси билан қурилаётган қандайдир чўнтак партиясига қўшилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Кеча Россия Халқ Демократик Иттифоқининг лидери, собиқ Россия Бош вазири Михаил Касьянов янги партия декабрь ойининг ўрталарида қурилгандан кейин, “Яблоко” билан коалицияга кириши мумкинлигига умид билдирди.

Рус демократлари ўзларининг, қолаверса, бошқа собиқ Совет жумҳуриятлардаги демократия тарихидан хулоса чиқармаётганларини тушуниш қийин. Бошқа жумҳуриятларни қўйиб турайлик-да, Ўзбекистон демократларининг тажрибасини ўрганайлик. 2005 йилгача қаердалиги номаълум бўлган мухолиф гуруҳлар Андижон фожеасидан кейин турли коалициялар тузишга бошлашганини эслайлик. “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси теги йўқ бўлган Ўзбекистон демократик партияси (раиси Авазхон Мухторов эканлиги ҳам эълон қилинганди) билан оламшумул коалиция тузиб, ҳатто сайт юритишга бошлашди. Қани ўша коалиция, қани уларнинг сайти? Йўқ.

Ўзбекистон миллий конгресси тузиш учун “оламшумул” ҳаракатлар бошлаган одамлар қанча бонг уришмади. Улар ўзлари учун номни ҳам Ироқ миллий конгресси номидан олганлари устидан сайтимизда кулганимиздан кейин “Демократик Ўзбекистон Конгрессини” тузишди. Қани ўша Конгресс? У ерда биргина жиддий сиёсатчи Муҳаммад Бобир Маликов бор эди. Энди йўқ. Ташкилот ҳам йўқ.

Шулардан келиб чиқиб, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “бир-биридан фарқини ташкилотчиларининг ўзи ҳам билмайдиган турли ташкилотчалар тузиб, кейин уларни сунъий бирлаштириш ножиддийликдир, ҳаммани энг кучли ташкилотда бирлаштирш керак, бугун бундай ташкилот “Бирлик” Партиясидир”, деган сўзлари тўғри эканлигини тан олмасдан мумкин эмас.

23:00 - Ислом Карим мураббийларни қутлади ва тақдирлади

Куни кеча мамлакат ўқитувчиларига касб байрами муносабати билан қутловини йўллаган Президент Ислом Карим бугун уларнинг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Марказий телевидениедан мураббийларга бағишлаб, совет руҳидаги катта концерт намойиш қилинди. Маҳаллий матбуот эса мустақиллик йилларида ўзбек таълим тизимининг дунёда энг илғор кўрсаткичларга эришганини тараннум қилмоқда. Ойнаи жаҳонга боққан шўрлик ўқитувчи эса тирикчилик ташвишидан чўккан кўнглини байрамнинг ўткинчи шукуҳи билан кўтармоқда, дейди мухбиримиз.

Божхоначилар 30 кг. тиллани ушлаб қолишди

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, давлат чегараларида сўнгги бир неча кунда умумий миқдори 30 килограмм бўлган олтин ва заргарлик буюмлари ушлаб қолинган. Мамлакатнинг асосан Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудидаги чегара постларида қўлга олинган юртимиз бойлиги тегишли тартибда мусодара қилинган.

Ўзларининг зиғирдек ютуқларидан ҳаволаниб, уни кўз-кўз қиладиган божхоначиларнинг ҳукумат миқёсидаги рэкетлар, коррупцион халқаларнинг жиноятларига кўз юмишга мажбур бўлишига кўп марта амин бўлганмиз. Масалан, бу хабарни тарқатган воизлар ўз вақтида шов-шув бўлган, Россиянинг НТВ телеканали орқали намойиш қилинган олтин воқеасини эслаб ўзларининг нақадар ночорлигини ҳис қилган бўлсалар керак. Ўшанда ўрис махсус хзматлари Президентнинг кичик қизи Лолахонимга тегишли 2,3 тонна тиллани Россия ҳудудида қўлга туширган, бироқ айнан икки диктаторнинг уринишлари билан бу воқеа бости-бости қилинганди.

22:30 - АҚШ ширкати ўзбек пахтасидан юз ўгирди, ҳукуматнинг юзи қизарадими?

Американинг йирик Wal-Mart Stores ширкати болалар меҳнати эвазига йиғиб олинаётган ўзбек пахтасини харид қилишдан воз кечганини билдирди. Бу ҳақда бир қанча оммавий ахборот воситаларига маълум қилган ширкат вице-президенти Ражан Камоланатхон мурғак жонлар экспулатацияси эвазига олинадиган даромад компания принципларига мос келмаслигини айтди ва ўзбек пахтафурушлари билан ҳар қандай муносабатларни йиғиштирганини маълум қилди.

Бироқ бундай бойкот эски идоравий услубдан бошқа нарсани билмайдиган, ўзининг зўравонликка асосланган хатти-ҳаракатларидан уялмайдиган ўзбек ҳукуматини ташвишга соладими? Ёки пахтафурушлар фойда йўлида ҳар қандай пиринципларга тупурадиган Россия-ю Хитойлик ширкатлардан ҳамкор излайдими? Назарамизда, иккинчи йўл эҳтимолга яқинроқ: “Бирлик” таъкидлаётганидек, болалар меҳнати - сиёсат, унинг ечими сиёсий ислоҳотни талаб этади. Ислоҳот эса мухолифатни, унинг асосий кучи бўлган “Бирлик”ни тан олиш, унинг сиёсий майдонга чиқишига йўл беришдир. Ана шундагина аввал сиёсий, кейин иқтисодий ислоҳатлар бошланади.

Ҳукумат шакар заводига имтиёз берди, шакар арзонлашадими?

Мамлакатдаги ягона “Хоразм шакар” акциядорлик жамияти шу пайтга қадар бир қанча солиқ турларидан озод қилинган, унга келтириладиган технологиялар учун маъмурият божхона тўловларини имтиёзли тарзда амалга оширарди. Бугун ҳукумат қарори билан имтиёзлар муддати яна узайтириладиган бўлди. Йилига қарийб чорак миллион тонна шакар ишлаб чиқарадиган мазкур заводнинг 99,43 фоизлик акциялари Австриянинг "SEID Handelsgesellschaft mbH" компанияси ҳиссасига тўғри келади.

Шакарга нисбатан монополия ўрнатган мазкур компаниянинг мамлакатдаги жиноий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиши айтилади. Ана шу коррупцион занжир мамлакатга четдан шакар кириб келишига йўл бермайди. Шу боисдан ҳам шакар нархи фақат кўтарилишда давом этмоқда. Айни кунда қўшни мамлакатларда 500-600 сўм (0,4 АҚШ доллари) бўлган бу маҳсулот баҳоси юртимиз бозорларида 1300 сўм (1 АҚШ доллари)ни ташкил этади.

22:00 - Ўзбекистон Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мажлиси ва ўзбекча хабар воситаларининг аҳволи ҳақида

Бугун Ўзбекистон ҳукуматининг, яъни Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси ўтказилибди ва унда 2009 йилгa aсoсий мaкрoиқтисoдий кўрсaткичлaр прoгнoзи, сoлиқ вa бюджeт сиёсaтининг aсoсий йўнaлишлaри ҳaмдa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт бюджeти лoйиҳaси ҳaр тoмoнлaмa муҳoкaмa қилинибди. ЎзАнинг расмий хабарида айнан шундай дейилади.

“Ислoм Кaримoв тoмoнидaн иш ҳaқи вa бoшқa тўлoвлaр миқдoрлaрини 2010 йилгaчa 2,5 бaрaвaр oшириш юзaсидaн қўйилгaн вaзифaни” бажариш учун маблағ ажратиш кўзда тутилгани айтиланини ҳисобга олмаса, хабарда биронта рақам, биронта аниқ фикр келтирилмайди. Бутун дунё молиявий бўхрон ичида чайқалар экан, Ўзбекистоннинг Вазирлар Маҳкамаси бундан хабари борми ёки йўқми, бор бўлса нима қилмоқчи экани хабардан билинмайди.

Хабарга кўра, “Муҳoкaмa нaтижaлaри бўйичa Вaзирлaр Мaҳкaмaси 2009 йилгa мaкрoиқтисoдий кўрсaткичлaр прoгнoзини, сoлиқ вa бюджeт сиёсaтининг aсoсий йўнaлишлaрини, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт бюджeти лoйиҳaсини” мaъқуллaбди” ва улaрни кўриб чиқиш учун Oлий Мaжлисигa юбoриш тўғрисидa қaрoр қaбул қилибди. Бюджетга оид биронта ҳам рақам келтирилмаган.

“Бирлик” Партиясига алоқаси бўлган сайтлардан бошқа мухолифат сайтлари (мазохист сайтлар) йиғи-сиғидан иборатлигини кўп ёздик. Ҳукуматнинг ахборот воситалари эса баландпарвоз шиорлардангина иборат бўлишдан ташқари, режимни мақташ билан овора бўлган пропаганда воситасига айлантирилган. Ҳамманинг мақсади ўзбек халқини информацион очликда ушлаб туришдек бўлиб кўринади.

Шу сабабли ўзбекларнинг кўпчлиги учун рус оммавий ахборот восталарига боғланишдан бошқа йўл қолмаяпти. Аммо, русларнинг ахборот воситалари ҳам пропаганда қуроли бўлгани учун ўзбеклар ҳам шу пропаганданинг қурбони бўлмоқдалар. Ҳозир халқнинг кўпчилиги Ўзбекистондаги режимдан норози, деган фикр мутлақо хато. Халқнинг мутлақо кўпчилиги, рус ва ўзбек ахборот воситаларининг пропагандаси таъсири остида яшамоқда ва Москва-Тошкент тандеми оқилона иш олиб бораётганига ишонади, тўғрироғи, ишонтирилган, алданган.

Мавжуд аҳволни ўзгартириш осон иш эмас. Аммо, қўл қовуштириб ўтириш мағлубиятни тан олиш бўларди.

Бу хусусда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикри шундай: Ҳозир етарлича потенциалга эга эканлигини кўрсатолган “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги Хабар Агентлигини ривожлантириш, уларни халққа яқинлаштириш йўли билангина амалий натижаларга эришиш мумкин. Мазохист сайтлар ўлимга маҳкум. Халқимиз учун бирон нарса қилишни ўйладиганлар “Ҳаракат” билан ҳамкорлик қилиш йўлиги ўтишдан бошқа иложлари йўқ. Улар буни қанча тез тушуниб етсалар, умумий ишимиз учун шунча яхши бўларди.

10:30 - АҚШ Конгрессининг қарори дунё биржаларини чўктирмоқда

АҚШда ипотекали кредит системасидаги бўхрондан бошланган жараёнлар бу мамлакатнинг молиявий системасини ҳам бўхронга олиб киргач, АҚШ ҳукумати фондлар бозори бўлмиш биржаларни қутқариш учун бир қатор муҳим қарорлар олди ва олмоқда. Молиявий системани қутқариш йўлидаги ҳукуматнинг энг муҳим қарори мамлакат Конгрессида тасдиқланиши лозим эди. Стабилизацион пакет ёрдами деб номланган қарорга кўра, ҳукумат катта молиявий ташкилотларга (банклар, инвестиция компаниялари ва шу каби структураларга) 700 миллиард доллар миқдорида ёрдам бериши режалаштирилган эди.

Президент Буш бу қарорни Конгрессдан ўтказиш учун Конгресснинг иккала палатаси раҳбарлари, президентликка номзодлар Обама ва МакКейн, Молия вазирлиги, Давлат Ҳазинаси ва Федерал Резерв Системаси раҳбарларининг иштирокида махсус йиғилиш ўтказди. Конгрессдаги икки партия лидерлари кеча-кундуз музокаралар ўтказдилар ва умумий қарорга келинди.

Аммо, кеча кутилмаганда, Конгресснинг қуйи орган – Вакиллар Палатаси бу қарор лоийҳасини тасдиқламади. Вакиллар Палатасининг 205 аъзоси бу қарорга “ҳа” деган бўлса, 227 аъзоси “йўқ” деди. Қарор тасдиқланиши учун 218 овоз керак эди.

Шундан кейинги бир неча соат ичида АҚШнинг Wall Street биржасида бу мамлакатдаги қийматли қоғозлар бозорининг асосий кўрсатгичи ҳисобланадиган Dow Jones индекси 700 пункт пастга тушди. Демак, турли компанияларнинг акцияларини қиймати тахминан 6 фоизга тушди. Бундай тушиш АҚШ биржасининг тарихида бўлмаган. Америка оммавий ахборот воситалари “биржа чўкди” деган ибора ишлатмоқдалар.

Бу “чўкиш” таъсирида Осиё ва Европа биржаларида ҳам паника бошланди, дейиш мумкин. Паника бир неча кун давом этиши кутилмоқда. Бу орада АҚШ Конгресси бир фикрга келиб, Стабилизацион пакет (ёки молиявий системани қутқариш плани) деб номланган қонунни керакли ўзгартиришлар билан қабул қилса керак.

9:00 - Ислом Карим Рамазон байрами хусусидаги қарорини ўзгартирмади, бизда ҳайит эртага

Бундан бир неча кун муқаддам Президент Ислом Карим 1 октябрь кунини Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонлаш ҳақидаги қарорни имзолаганди. Мазкур расмий ҳужжатдаги сана Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвосига кўра тасдиқланган. Бироқ ойнинг бир кун олдин кўриниш эҳтимоли мавжуд эди ва шундай бўлди. Саудия Арабистони, Россия, Афғонистон ва бошқа қўшниларимизда Рамазон байрами бугун нишонланмоқда.

Ислом Карим агар ой бир кун эрта кўринганидан ҳам юз ўзириб, ўз қарорини ўзгартирмади. Демак, бизда байрам эртага, яъни 1 октябрда нишонладаи. Оддий одамлар орасида бу ху сусдаги гап-сўз кўпайгандан кейин, Тошкентнинг бир қатор масжидларида Шайх Муҳаммадюсуф Муҳаммадсодиқнинг “бунга ортиқча эътибор бериш керак эмас, чунки, бу оддий мусулмонларнинг айби эмас”, қабилидаги сўзлари расман имомлар тарафидан тарқатилган.

Аслида, бу масалада ҳам Ислом дунёсида бўлаётган инқирознинг баъзи сифатлари кўринаётган бўлиши мумкин. Туркия ва Россия мусулмонлари аввалги йиллари Рамазон байрамини Саудия Арабистони билан бир кунлик фарқ билан нишонлашарди. Бу йил Россия ҳам Туркия ҳам Саудия билан бир кунда байрам қилишмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон ҳукумати динга ҳеч алоқаси бўлмаган бошқа бир сабаб билан 1 октябрда Рамазон байрами ўтказишни буюрган бўлиши мумкин. Маълумки, 1 октябрь давлат байрами - Ўқитувчилар куни. Рамазон билан Ўқитувчилар кунининг биргаликда байрам қилиниши ҳукумат учун катта маблағни тежаб қолишга имкон беради. Бир кун ортиқча рўза тутиш эса, Шайхимиз этганидек, оддий мусулмонлар учун айб бўлмайди. Айб ҳукуматда, тўғрироғи бошқа Исломда, яна ҳам тўғрироғи, Ислом Каримда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону