29 September 2008
03:00 -
22:00 - Юртдошларимиз ЕХҲТ саммитида иштирок этишмоқда, уларнинг ичида демократлар ҳам бор 21:00 - Мўътабар Тожибой собиқ Давлат маслаҳатчиси билан кўришди, юртдан чиқиш визаси олди 20:30 - Абдулла Ориповни жин

22:00 - Юртдошларимиз ЕХҲТ саммитида иштирок этишмоқда, уларнинг ичида демократлар ҳам бор
Бугун Варшавада Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларига доир вазият юзасидан анъанавий йиллик саммит иш бошлади. Ҳозирга қадар қўлга киритган маълумотларимизга кўра, саммитда Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон адвокатлар ассосиацияси, Президент ҳузуридаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ННОлар асоссиацияси сингари ташкилотлар вакиллари иштирк этишмоқда. Улар мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига доир ҳисоботлар тақдим этишади, вазият юзасидан ахборот ва мулоҳазаларии баён қилишади.
Саммитда бир гуруҳ демократлар ҳам иштирок этишмоқда. Булар - “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, “Эзгулик”нинг яна бир вакили Матлуба Расул, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи (ГБР) фаоли Николай Кунгуров ҳамда журналист Ҳусниддин Қутбиддинов.
Саммит программасига Васила Иноятнинг суд мустақиллиги, болалар меҳнати ва сиёсий ҳуқуқлар борасидаги ўткир танқидий чиқиши ҳам киритилган. Бу анжуманнинг тафсилотларини кейинги хабарларимизда очиқлаштириб борамиз.
21:00 - Мўътабар Тожибой собиқ Давлат маслаҳатчиси билан кўришди, юртдан чиқиш визаси олди
Ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибойдан олинган маълумотга кўра, у бугун Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал Турсунхон Худойбергенов билан учрашди. Ҳуқуқ ҳимоячисига хорижга чиқиш учун рухсатнома тамғаси (exit visa) босилган паспортини берган Ислом Каримнинг собиқ маслаҳатчиси унга талай тарбиявий масалаҳатлар берди ва хорижга чиққач, қайтиб келиши шартлигини уқтирди. Ҳуқуқ ҳимоячиси эса “Мендан ҳали қутулолмайсиз, бунинг устига, чет элга чиққанда атрофидаги «қўрикчиларсиз» зерикиб коламан ва шу сабабдан тезда ватанга кайтиб келаман" деб ярми чин- ярми ҳазил маънода кулган.
Маълумки, Мўътабар Тожибой халқаро мукофотларни олиш учун хорижга чиқиш ниятида эди.
Айтиб ўтиш керак, миллати қозоқ, асли чинозлик бўлган Турсунхон Худойбергенов Талабалар шаҳарчасидаги ғалаённи бостириш ва бошқа бир қатор қирғинлар ижрочиси сифатида режимбошининг эътиборини қозонганди. Узоқ йиллар кучишлатар органлар бўйича Президентнинг Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борди. Бошқа корчалонлар сингари аравадан туширилгач, Ички ишлар вазири ўринбосари бўлди, ҳозир Фарғона вилояти миршаббошиси.
Тошкентлик ва водийлик мухбирларимизнинг фикрича, Турсунхон Худойбергaннинг Мўътабар Тожибойга “қайтиб кел” тавсияси, аслида, “ўша ерда қолиб кетавер” маъносига эга бўлиши ҳам мумкин.
20:30 - Абдулла Ориповни жин ҳам урмайди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Адлия вазирлигининг Жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи А. Нарибаевдан шу йилнинг май ойида эълон қилинган “Абдулла Орипов қонундан устунми?” номли релизига жавоб хати олди. Мазкур релизда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг уюшма Устави қоидаларини мунтазам бузиб келаётгани, унинг қонунбузарликлари фош этилган эди. Бошқарма мутасаддисининг таъкидлашича, вазирлик Уюшма фаолияти билан боғлиқ ҳолатни келгусида кўриб чиқиши мумкин эмиш.
Бироқ ана шу мактубда иш юзасидан ижрочи сифатида номи қайд қилинган вазирлик ходими А. Азизов юқоридан берилган кўрсатмага мувофиқ, бу хат оқибатсиз қолдирилишини айтибди. “Эзгулик”чилар эса Ёзувчилар уюшмаси каби яна бир қонунбузар ташкилотни аниқлашганини, бу Ўзбекистон Мусулмонлари идораси эканни таъкидлашмоқда.
Адлия вазирлиги мурожаатларни оқибатсиз қолдирган тақдирда, жамият Конституцион судга мурожаат қилади ва адлиячиларни қонунбузарларга шерикликда айблайди, дейди мухбиримиз.
19:00 - Статистик қўмитаси ёлғонлар шодасини чоп этмоқчи
Бугун Ўзбекистон Статистика Давлат қўмитаси матбуот воизларидан маълум бўлишича, қўмита яқин кунларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, савдо-техникавий ҳаёти статистикасига доир 20 та рисолани чоп этади. “Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий кўрсаткичлари”, “Ўзбекистон рақамларда”, “Ижтимоий тараққиёт ва аҳоли фаровонлиги” сингари рислолаларда Ислом Карим раҳбарлик қилган сўнгги 15 йилдаги мисли кўрилмаган ўсиш суръатлари, фаровон турмуш тарзи акс этади, дейди мухбиримиз.
Тожикистон аҳолига бериладиган электр токига расман, Ўзбекистон эса амалда чеклов ўрнатди
Қўшниларимизнинг “Барқи тожик” энергетик ширкати маъмурларидан маълум бўлишича, аҳолига етказиб бериладиган электр энергияси ҳажми мамлакатда мазкур энергетик ресурслар тақчиллиги туфайли кескин қисқартирилди. Айрим минтақаларда ҳатто суткасига икки соат берилаётган электр токи туфайли аҳоли ўртасида норозиликлар ортмоқда.
Буни қарангки, ўзини энергетик ресурслар билан тўла таъминлай оладиган Ўзбекистонда бундай ҳолат аҳолини заррача ташвишга солаётгани йўқ. Ҳолбуки, саноатдан олисдаги аксарият қишлоқ минтақаларида, туман марказлари, ҳатто вилоят марказларида суткасига берилатган электр токи уч соатгача туширилган пайтда ҳам аҳоли пинагини бузмаяпти. Аксинча, одамлар ибтидоий шамчироқ, ўчоққа тезак қалашга ўтган. Чунки, ўзбеклар пешонасига ёзилган нарсани шундайлигича қабул қилишга ўргатилган.
Ҳукумат эса қўшни Афғонистоннинг ғамини еб, у ёққа етказилаётган энергетика ҳажмини тўхтовсиз оширмоқда.
11:00 - Туркиянинг машҳур журналисти ростгўй-ҳалолик ва диндорликни анализ қилиши ўзбекларни қизиқтириши керак
Туркиядаги энг буюк “Миллиёт” газетасининг бугунги сонида Таха Оқйўл қаламига мансуб “Ростгўй-ҳалолик ва диндорлик” номли мақола эълон қилинган. Турк журналисти бу мамлакатдаги ҳукумрон партия - Адолат ва Тараққиёт Партиясига мансуб бўлган ҳукумат одамлари ичида қонунни суиистеъмол қилиш ва порахўрлик авж олаётгани, яқинда Германиядаги турклар томонида юритилган бир фонд диний мақсадлар йўлида одамлардан ҳайрия тўплаб, уни бошқа мақсадлар йўлида ишлатиши фош қилингани хусусидаги иддаоларни анализ қилиб, диндор бўлиш ростўгўй-ҳалол бўлишни кафолатламаслигини ёзади. Ва тўғри ёзади, чунки порахўрлик дин танламаслиги, бу - умуман одамзодга оид иллат эканлигини тарих исботлаб бўлган.
Рўстгўй-ҳаромлик парахўрликдан кенгроқ тушунча эканлигини ҳам ҳисобга олиб, турк журналистининг фикрлари ўзбек мухолифатининг баъзи вакилларига ҳам тегишли эканлигини урғулашдан фойда бор.
“Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари 53-54 лақабли Салой Мадамин Германиядаги исломий фондлар томинидан йиғилган қурбонлик ҳайрияларидан Хоразмдаги камбағалларга ёрдам учун пул олиб, уни оилавий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганини аввал ҳам ёзган эдик. Бу кимса сўнги йилларда атеисликдан диндорликка ўгирилганини реклама қилаётган экан, Таха Оқйўлнинг хулосалари унга юз фоиз таалуқли эканлигини кўрамиз.
Ҳозир 53-54 билан оғиз-бурун ўпишиб қолган бир-икки нафар кечаги атеист, бугунги “диндорлар” тўғрисида ҳам гапириб ўтиш ҳаммага фойда бўлади. Чунки уларнинг ростгўйлик-ҳалолликдан юз ўгиришлари порахўрликдан ҳам катта гуноҳдир.
Гап собиқ “Бирлк” фаоллари Толиб Ёқуб ва Исмоил Дадажон ҳақида кетмоқда. Ҳар қадамда 5 маҳал номоз ўқишлари билан мақтанадиган бу кишилар оддий алкоголик каби собиқ сафдошларига қарши нима ёзаётганларию нима қилаётганларини ҳам фарқига бормай қўйишганини ҳозир кўпчилик билади. Бу уларни диндорликдан чиқарадими, чиқармайдими, билмаймиз. Лекин, оғзиларига келганини алжирашлари, ҳаёлларига келган ишни қилишлари - ўз ҳирсларини қондириш учун имонни ҳам сотиб кетишга тайёр эканликларини, балки сотиб бўлганларини кўрсатувчи ўрнакдир.
Белорусияда парламент сайловлари - Ўзбекистонда каби диктаторнинг навбатдаги ўйини
Кеча бу мамлакатда ўтказилган парламент сайловларида бир неча мухолифатчига иштирок этиш имкони берилди. Президент Александр Лукашенко сўнги йилларда ўзига қарши Ғарбдан ўзтказилаётган босимни юмшатиш мақсадида ички сиёсатида шундай косметик ўзгариш қилишга мажбур бўлган.
Марказий Сайлов Комиссияси вакилнинг дастлабки маълумотларга асосланиб бугун билдиришича, биронта мухолифат вакили парламентга киролмаган. Лекин, мухолифатчилар 5-15 фоиз овоз олишгани айтилмоқда. Лукашенконинг диктатурасида буни ҳам катта ютуқ дейиш мумкин.
Бу ютуқнинг таъсир кучини олдиндан йўқ қилиш мақсадида, Лукашенко кеча сайлов участкасида журналистлар билан суҳбат қилар экан, мухолифатни кўпол сўзлар билан камситувчи баёнотлар берди. Унинг айтишича, Белорусияда гўёки мухолифат тарафдоралари ҳам мухолифатнинг ўзи ҳам йўқ ҳисоб. Шу сабабли мухолифатнинг эски намояндалари ёшларга, агар улар бўлса, йўл беришлари керак.
Лукашенконинг ғамхўрлигига қаранг. У гўёки мухолифатнинг ёшлари ҳақида қайғурмоқда.
Бизнинг сайтимиз дунё воқеаларини ёритишда ҳамма нарсага ўзбекларнинг кўзи билан қарашни, Ўзбекистондаги воқеалар билан параллеликлар қидиришни одат қилган. Ҳозир ҳам шундай қиламиз.
Ўтган парламент ва президент сайловларида Ислом Карим Ўзбекистон мухолифатига ҳеч бўлмаса Лукашенко каби йўл бермаган. Бунинг сабаби нима?
2004 йилдаги парламент ва 2007 йилдаги президент сайловларидан олдин фақат “Бирлик” Партияси амалда номзод кўрсатиш ва сайловларда қатнашиш учун жиддий ҳаракат қилгани ҳаммага маълум.
Агар ўшанда Ислом Карим “Бирлик” номзоларининг сайлов бюллетенларига киритилишига рухсат берса эди, партиянинг энг камида бир неча аъзоси Олий Мажлисга кирган бўларди, президент сайловида эса, сайлоолди кампанияси мутлақо антидемократик бўлганига қарамасдан, “Бирлик”нинг номзоди энг камида 23-30 фоиз овоз олган бўларди. Буни яхши тушунган Ўзбекистон режими “Бирлик” номзодларини рўйхатдан ўтказмаслик учун қандай масхарабозликлар қилгани ўз вақтида сайтимиз хабарларида ёритилган.
Лукашенконинг ёш мухолифатчилар ҳақида қайғуриши ҳам эътиборга лойиқ нарса. Бизда бундай ишни мухолифатнинг ичидан чиққанлар қилмоқдалар. Айнан, шу сабабли, бу хоинлар ҳукуматнинг топшириғини бажараётганлари “Бирлик” лидерларининг баёнотларида очиқча айтилди.
Аслида, ёшларга йўл бериш шиори коммунисларнинг шиоридир. Демократик давлатларда ҳаммага бир хил имкониятлар яратилади, “тиши ўткир” ёшлар ўзлари олдинга чиқадилар. Ҳеч ким уларга атайлаб йўл очиб бермайди.
Бунинг энг яхши мисоли ҳозир АҚШда давом этаётган сайловолди кампаниясидир. Охирги йилларда, кўпчилик Хиллари Клинтон навбатдаги президент бўлишига ишонарди. Аммо, метеор каби ўртага отилиб чиққан ёш сиёсатчи Барак Обама Хиллари Клинтонни четга суриб, демократларнинг номзоди бўлди ва кўринишидан янги президент бўлади.
Мухолифатчиликка даво қилаётган баъъзи ўзбек ёшлари эса, Абдураҳим Пўлат уларга ҳақли равишда, сиёсий хунасалар лақабини осган эди, амалда ҳеч бир иш қилмасдан, бизга йўл беринг деб бақиришмоқда.
Лукашенко ва диктатурага хизмат қилаётган ўзбекнинг хунасалари устидан ҳамма кулиши ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения