23 September 2008
03:00 -
23:30 - Носир Зокир тўй бошлади 20:30 - Буш обвинил Россию в нарушении устава ООН 20:00 - Ўзбекистон дунё бўйича коррупция рўйхатида 166 ўринда 19:30 - Пахта териш кампаниясидаги ваҳшийликлар (“Эзгулик”нинг янги пресс-релизлари) 18:30 - Сафс
23:30 - Носир Зокир тўй бошлади

Бугун АҚШ Давлат департаментининг дастурларига кўра, яна тўрт нафар ҳамкасби билан мазкур мамлакатда бўлиб қайтган “Бирлик”нинг маҳаллий лидери, журналист Носир Зокир уйига - Наманганга етиб келди. Довондан ўтиш йўлдаёқ АҚШда яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат билан партиявий ишларни телефон орқали муҳокама қилишга бошлаган мухолифатчи кайфияти зўрлиги, АҚШ таассуротларидан сўнг янаям куч-ғайрат билан ишга шўнғишини маълум қилди.

Тошкентлик мухбиримиз билан сўзлашган Носир Зокир яқин кунларда икки ўғлини уйлантириш режаси борлигини, бундай ширин ташвишлар унга яна-да завқ бераётганини таъкидлаб, барчани тўйга етказишини тилади. Биринчи тўёнани Абдураҳим акадан олиб ҳам келдим, деди у қаҳқаҳа уриб.

20:30 - Буш обвинил Россию в нарушении устава ООН

Соединенные Штаты должны оказать поддержку Грузии, заявил сегодня, выступая в ходе общеполитической дискуссии на 63-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, президент США Джордж Буш. «Устав ООН гласит о равенстве прав маленьких и больших стран», - указал он.

«Вторжение России в Грузию является нарушением этого права», - подчеркнул глава Белого дома. Соединенные Штаты, отметил руководитель американской администрации, продолжат поддерживать Грузию и другие «молодые храбрые демократии». В числе таких демократий глава Белого дома назвал Украину, Ливан и ряд других стран.// ИТАР-ТАСС

20:00 - Ўзбекистон дунё бўйича коррупция рўйхатида 166 ўринда

Transparency International (Халқаро Шаффофлик) ташкилотининг дунё мамлакатларида коррупция қанчалик чуқур тарқалганини кўрсатувчи бу йилги рўйхати эълон қилинди.

180 давлатни ўз ичига олувчи бу рўйхатда Ўзбекистон қўшниларимиз Қирғизистон, Туркманистон ҳамда узоқдаги Комбоджа, Венесуела ва Зимбабве билан биргаликда 166 ўринни эгаллабди.

Коррупция энг кам ҳисобланган Дания, Янги Зелландия ва Швециянинг бу рўйхатдаги рейтинги 9.3 бўлса, бошқа баъзи малакатларнинг рейтинги қуйидагича: Ўзбекистон – 1.8, Тожикистон – 2, Россия – 2.1 (Кения, Бангладеш, Сурия билан баробар), Қозоғистон – 2.2, Украина –2.5, Гуржистон – 3.9, Туркия – 4.6, АҚШ – 7.3, Буюкбритания – 7.7.

Ўзбекистон ўтган йили 1.7 рейтинг билан 175 ўринда эди, бу йил Чад, Афғонистон, Лаос каби давлатларни сакраб ўтиб, бироз олға кетибди.

Рейтинги 3 дан кам бўлган мамлакатлар таҳликада, деб ҳисобланади.

19:30 - Пахта териш кампаниясидаги ваҳшийликлар (“Эзгулик”нинг янги пресс-релизлари)

Ўзбекистонда ёш болаларни ўқишдан айириб пахта теришдек оғир ишда ишлатишнинг ўзи вахшийликдир. Аммо, бу вахшийликнинг ичидаги ўта вахшийликларга, уларга давлат расмийларининг муносабатига нима дейсиз.

Бугун Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти шу мавзуга бағишланган иккита пресс-релиз тарқатди.

“Ҳолвани ҳоким ейди, калтакни етим... “ (№ 47, 23.09.2008) номли пресс-релиз Жиззах вилояти Фориш туманидаги 69-ўрта умумтаълим мактаблари ўқитувчилари Тожибой Жуманов, Нурқосим Болбеков, Қудрат Дархонов, Нодир Жўраев ҳамда Улуғбек Сирлибоевларнинг шикояти асосида тайёрланган.

Маълум бўлишича, ўтган йилдаги пахта терим кампаниясида ўқувчиларга етарли шароит яратилмагани сабабли, шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Лочин Болтабоев 2007 йил 9 октябрь куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, кўрилган чора-табдирларга қарамай 16 октябрь куни шифохонада вафот этган. Аммо мактаб маъмурияти, туман ва вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари болалар меҳнатини яшириш мақсадида улар пахта-йиғим теримида бўлган даврда ҳам синф журналлари, табелларни тўлдириб келишган. Ҳатто терим даврида вафот этган Лочин Болтабоевнининг ҳам дарсларга келгани қайд қилинган, унга предметлар бўйича баҳолар қўйилган.

Лочин Болтабовнинг ота-онаси, қариндошлари юқори идораларга шикоят қилишгач, Фориш тумани прокуратураси ЖКнинг 91-моддаси (Мажбурлов чораларининг мақсадлари), 92-моддаси (Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашнинг умумий асослари) ҳамда 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) сингари айблов билан иш қўзғатган. Аммо, ўқитувчиларга айблов хулосалари берилмай, иш судга ўтказилган ва туман суди ўқитувчиларни жазолаб, уларга тегишли тартибда жарималар қўллаган. Яъни, ишнинг асл моҳияти очилмаган.

Ўқитувчилар шунча вақт ўтишига қарамасдан адолат излаб “Эзгулик” жамиятигача етиб келишгани олқишга сазовордир. ЎЗбекистонда бу каби ишларда адолатга етишиш қийин, аммо курашиш шарт.

“Эзгулик”нинг “Кампания қурбонлар талаб қилмоқда!” (№ 48, 23.09.2008) номли иккинчи пресс-релизи бу йилги пахта теримига оид. Бу жамиятнинг Қашқадарё вилояти бўлими фаоллари тақдим этган маълумотларга кўра, шу йилнинг 18 сентябрида вилоятнинг Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасига қарашли дала шийпонида истиқомат қилиб, пахта теримида иштирок этаётган ҳашарчилардан бири - Китоб туманидаги маиший хизмат коллежи ўқувчиси Сардор Ахмедов ваҳшиёна қотилликнинг қурбони бўлган. Аммо шундай воқеа ҳам ҳеч кимга сабоқ бўлмаган.

“Эзгулик” жамияти ўз пресс-релизида жамоатчиликнинг эътиборини шу воқеага қаратиб, Ўзбекистон ҳукуматини болаларни оммавий ҳашарларга жалб қилишни таъқиқлашга ундайди. Бу борада қатъий сиёсат ишлаб чиқиш, унга амал қилиш механизмларини шакллантириш ҳамда бу борадаги халқаро ҳуқуқий амалиётга мувофиқ ҳаракат қилишга чақиради.

Бу икки пресс-релизнинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг расмий сайтида танишиш мумкин. Унинг адреси – http://www.ezgulik.org

“Эзгулик”чиларнинг бу йўналишдаги фаолияти олқишга сазовордир, дейди мухбиримиз.

18:30 - Сафсаталар эстафетаси: Икром Ёқубдан Толиб Ёқубга!

Куни кеча “Бирлик” халқ ҳаракатининг собиқ намоёндаларидан бири Толиб Ёқуб ўнлаб электрон манзилларга гўё “Бирлик” Партияси раҳбарлари Абдураҳим Пўлат ва Васила Иноятларни фош этувчи навбатдаги мақоласининг илк қисмини йўллади. Уни кўзига суртиб чоп этган Пона.Уз ва Салой Мадамин бошлиқ “Эрк” сайтларининг ҳолини тушуниш мумкин, аммо аввалги иғволари жамоатчилик томонидан нохуш кутиб олиниб, хийла вақт узлатга кетган қарияни нима жин урди?!

Толиб Ёқубнинг янги мақоласида яна тағин ўша-ўша гап: Абдураҳим Пўлат кўп гапиради, қўпол, Васила Иноят ҳокимликнинг ресторанида тўй қилган... учта машинаси бор?!

Албатта ичини ҳасад ва чиркин ўйлар кемираётган кимсанинг гапларига эътибор қилмаслик мумкин эди, аммо айни пайтда ҳукумат ҳам “Бирлик“ка ҳужумларини кучайтиргани диққатга сазовор.

Бевосита Ўзбекистон МХХсининг нашри ҳисобланадиган, техник ишлари Ўзбекистон Жаҳон тиллари Университети Халқаро журналистика факультети декани муовини Амрилло Каримов (тел: +998 90 175 17 60) томонидан бошқариладиган Пресс.Уз. инфо сайтида чоп этилган мақолада партиянинг Самарқанддаги лидери Холиқназар Ғани ва партия раиси Абдураҳим Пўлат “саваланган“. Бу ерда ҳам “Бирлик”чилар ҳақоратга нишон.

Демак, партиянинг Андижон воқеаларидан кейинги сустлик давридан чиққани ва фаолиятини жиддий ўлчовда жонлантиргани ҳукуматни ҳам, Акбарали Ориф айтмоқчи, ичимиздан чиққан айрим лўттибозларни ҳам ташвишга солган.

17:30 - Мактаблар ёпилди - ҳамма пахтага!

Бугун бир неча мустақил манбалар тасдиқлаган маълумотларга кўра, мамлакатимиздаги ўрта мактабларнинг 8-9-синфлари учун машғулотлар тўхтатилди. Эртага тонгдан бошлаб улар пахта йиғим-теримига жалб қилинади. Мухбирларимизнинг таъкидлашича, мавсум бошланган 20 кундан бери ўқувчилар йўқлиги боис кўрсаткичлар тушиб кетган, катталарни пахта даласига олиб чиқиб бўлмаяпти. Айрим хабарларга кўра, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг оғзаки кўрсатмасига кўра, ўрта мактаблар йиғим-теримга жалб қилинмаётган эди.

Аммо буёғи қимматга тушаётгани, ҳукуматнинг пахтани ўқувчилар кўмагисиз териб олишга кўзи етмаётгани боис шундай қарорга келинган. Аслида сайтимизда ҳукуматнинг бундан ўзга иложи йўқлиги, болалар меҳнати айнан сиёсат билан боғлиқлиги, мамлакат биргаликда олиб борилиши шарт бўлган сиёсий-иқтисодий ислоҳатларга муҳтожлиги, ислоҳатларни мухолифатсиз ўтказиб бўлмаслиги, демак, ечим мухолифатни, биринчи навбатда “Бирлик”ни рўйхатга олишдан иборатлигини таъкидлаб келаётгандик.

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг шу йил 25 февралдаги хабарларимиз ичида берилган «Болалар меҳнатини эксплуатация қилишни тўхтатишда ҳам "чумчуқни қассоб сўйгани яхши"» номли мақоласида бу хусусдаги саволларга тўла жавоб берилган.

Аммо, Ўзбекистон ҳукумати совет замонининг амалиётини давом эттиришдан бошқа йўл топишга қодир эмаслигини кўрсатмоқда. Минг афсус.

16:30 - Правозащитники: более 70 человек убиты в России на национальной почве в 2008 году

Более 70 человек в России убиты и около 300 ранены в результате нападений на почве национализма с начала этого года, и наблюдается новая волна националистических настроений, сообщила журналистам во вторник Галина Кожевникова, заместитель директора аналитического центра «Сова», занимающегося проблемами национализма и ксенофобии.

«С начала года последняя цифра – это 72 убитых и около 300 раненых», – сказала она. По ее словам, наиболее часто подвергаются нападению скинхедов выходцы из Средней Азии. «Они составляют одну треть. Это 30 убитых и порядка 100 раненых», – отметила Кожевникова.
«В Москве волна насилия на национальной почве сбита, однако проблема состоит в том, что подобные преступления стали чаще маскироваться под бытовые», – сообщила Кожевникова. //РИА «Новости»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону