22 September 2008
03:00 -
23:30 - “Бирлик” кимларгадир ёқса ёқмаса, мухолифатни бирлаштирадиган кучдир 8:30 - Ўзбек демократлари мамлакатга қайтишди

23:30 - “Бирлик” кимларгадир ёқса ёқмаса, мухолифатни бирлаштирадиган кучдир
Назаримда “Бирлик”нинг мавжудлиги ҳукуматдагилардан ташқари ўзини муҳолифатчи дегувчи айрим кимсаларда хам жуда катта ташвиш туғдираётганга ўхшайди. “Бирлик” улар учун ҳукуматдан кўра хавфлироқдек туйилади. Чунки “Бирлик” бу кимсаларга оммани улар хоҳлагандай лақилатишларига йўл бермай келмоқда-да.
Ёки улар “Бирлик” йўқ бўлиб кетса, яқин тарихда қилиб қўйган хақиқий сотқинликларимиз ҳам ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетаверади ва бундан кейин ҳам яна бизга ўхшаганлар хоҳлаган «қанд»ларимизни еб юраверамиз деб ўйлашармикан?
Баъзи бир кимсалар эса, Абдираҳим Пўлат обрўсизлантирилса ёки у “Бирлик” раислигидан кетказилса ҳамма мухолифатчилар бошқа бировнинг атрофида бирлашади, деган фикрда юришганга ўхшайди...
Бироқ ҳар қандай бир оз бўлса ҳам фикрловчи инсон, гап у ёки бу шахсда эмас, балки улар олиб бораётган сиёсий йўналиш, улар олиб бораётган ишлар ва принципларда эканлигини англаб етиши керак.
Аммо яна шундай бир гуруҳ пайдо бўлдики, бу гуруҳ лидерларининг аниқ бир позициялари ёки бирор бир сиёсий қарашлари ҳам мавжуд эмас. Улар ўзларини мухолфатда ўзгариш ясамоқчи одам сифатида кўрсатмоқчи бўладилар-у аммо фақат бузғунчилик билан шуғилланиш йўлига кириб қолганларини тушунмайдилар. Қилаётган ишларининг ҳосиласи эса, мухолифатни заифлаштириш бўлаябди.
Уларга “Бирлик” ҳам “Эрк”нинг қолган қутгани ҳам ёқмайди. Менимча булар ҳақиқий хавфли ва шуҳбали одамлардир. Чунки қилаётган ишлари асосан мухолифатни борини ҳам йўқотишга асосланган.
Мен мухолифатчиликни ўзига ниқоб қилиб олиб ҳаммани асосий курашдан чалғитувчи ифлос кимсалар борлигини чет элга келиб билдим. Аллоҳга шукурлар бўлсинким буларнинг иғволарини ватанга етиб бориши мушкилроқ.
Бу кимсалар кўпинча бировларни обрўсизлантиришда осонгина агентдан олиб агентга солишни одат қилиб олганлар. Аммо бу «агент»ни гапираётган гапларини ва қилаётган ишларини унча-мунча ватанпарварлар қила олмаётгани ҳақида ўйлаб кўришни улар хоҳламайдилар.
Шунча йиллардан буён мухолифатнинг лидерларига айланган инсонларга СНБни агенти деган ёрлиқ ёпиштиришга ҳаракат қилаётган Икром Ёқубов деган кимсанинг орқасида ҳам миллатнинг маъсулятини мутлақо хис қилмайдиган ўшандай инсонлар турганига имоним комилдир.
Билмадим, Ўзбекистон СНБси қанчалик маблағ сарфлаб ўз одамларини мухолифатнинг ҳақиқий лидерларига айлантиришдан қанақа максадлар кўзлаган экан. Қизиқ томони шундаки, бу иғво ва бўҳтонларни тарғиб қилувчи сайтлар пичоққа илинадиган мавзу топилмай қолса, бир неча ойлаб бўм-бўш тураверади. Эгалари нима ёзишни ҳам билмай қолсалар керак.
Аслини олганда, Жаҳонгир Маматнинг Олий Мажлисдаги биргина ҳайқириғи бу фитналарни ҳаммасини чил-парчин қила олади. Энди шу инсонга СНБнинг агенти деган ёрлиқ ёпиштирмоқчи бўлганларнинг ўзи кимлиги аён-ку. Ўша мажлис куни Ислом Каримов “Бу ерда биргина дўстим бор экан, у ҳам бўлса Муҳаммад Солиҳ” дегани ҳам ҳамманинг ёдидан кўтарилдими? Аслида, шу сўзларнинг ўзи ким ким эканлигини яхши кўрсатиб турибди.
Тўғрисини айтса, кейинги пайтларда ўша иғво тарқатишга ўта моҳирлашиб кетган ғаламисларнинг нима қилаётганларини тушунгандай бўлаябман.
Улар ҳар зомонда режимни қаттиқ бир сўкиб қўйишни ёки чет эл ташкилотлари олдида бефойда мултониликларини кураш деб атайдилар. Аммо уларнинг бу сунъий ватанпарварлиги орқасида тоза мақсадлар борлиги ҳаммада шуҳба уйғотмоқда.
Бу кимсалар бирорта бирликчини йўлдан оздирсалар ёки бирор бирликчидан бирор камчилик топиб олсалар шунга хурсанд бўлишади. Ўша куниёқ қилган ишлари билан бир бирлари олдида роса мақтанишади. Балким «ичкарининг топшириғини» ҳақиқий бажараётганлар шулардир. Чунки ҳақиқий сиёсий ташкилот сиёсий масалалар билангина шуғулланади. Бировларни авратларига мўралаш билан кун кечирмайди.
Тўғри, кейинги пайтларда дарҳақиқат миллатнинг ҳозирги аҳволидан ва режим келтираётган зарарларни кўриб, виждони қийналаётган СНБ ходимлари билан кўр-кўрона итдай СНБга садоқат кўрсатаётганлар ўртасида келишмовчилик юзага келаяётгани ҳақида эшитиб турибмиз. Чунки у ерда ҳам инсондек фикрлайдиганлар бор.
Албатта, СНБ ходимларининг тоза виждонлилари мухолифат сафларига қўшилиши мумкин. Аммо Икром Ёқубовдек эмас, балки тоза ниятлар билан сафларимизга қўшилишса, ҳурматга лойиқ бўладилар.
Ҳозир чет элларга келиб олиб ҳукуматни сўкавериш қаҳрамонлик эмаслигини тушуниб боришаябди шекилли, шунинг учун нималардир қилишга ҳаракат қилаётганларга ослишни модага айлантирмоқчилар. Ҳатто ўзи кимлиги номаълум кимсалар хам тез-тез “Бирлик”нинг кўзга кўринган одамларига осилгилари келиб қолаябди.
Ҳақиқат битта бўлади, дейишади. Мухолифат ўртасидаги можароларда ҳам ҳақ томон мавжуд. Яхшими ёмонми Абдураҳим Пўлат “Бирлик”ни принципиал позицияда бошқариб келаябди. Мана шу йўлда унча-мунча галдирлик қилаётганларнинг «патак»ларини очиб ташлаябди. Баъзиларга ўхшаб тилёғламачилик билан шуғулланмаябди. Шунинг учун ҳам илҳом келгандагина мухолифатдалиги эсига тушиб қолаётган кимсаларга ёқмаябди.
Тўғри, баъзи-баъзида ўша иғвогарларнинг тузоқларига тушиб қоладиган бирликчиларимиз ҳам учраб турибди. Лекин вақт ҳакам дейдилар, адашган биродарларимиз ўз йўлларини қайта топа оладилар. деб умид қиламиз.
Шунинг учун мухолфатга алоқадор инсонлар ҳам бу можароларга тоқатсизлик килмасдан, худо берган ақлни бир оз ишлатишлари, қилинган ишларга эътибор беришга ўрганишлари, ҳақ томонни қўллаб қуватлашлари керак. Ватанда эса, “Бирлик”дан бошқа томон йўқ, “Бирлик”дан бошқа сиёсий-мухолиф кучнинг ўзи йўқ.
Аммо кеча сотқинлик қилиб бугун яна қаҳрамонликка даъво қилаверадиганларни билиб-билмасдан қўллаб қўйиш билан ўз оёғимизга болта уриб қўямиз. Шундоғ ҳам йўқолиб бораётган миллий обрўйимизни ер билан яксон қиламиз.
Албатта мухолифат ҳозирчалик кўп нарсаларга қодир эмас. Лекин унутмайликки, ҳар қандай мана-ман деган давлатнинг мана-ман деган мухолифати ҳам осонликча майдонга чиқмаган. Бунинг учун курашиш керак. Расмий сиёсий саҳнага чиқиб олиш ҳеч қачон осон иш бўлмаган.
Бугунги кунда ўзбек мухолифатининг вазифаси Ўзбекистондаги сиёсий режимга ўз сиёсий тактикалари билан таъсир ўтказиб, ватан ичидаги об-ҳавони юмшатишга эришиш ва легал фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлишдир. “Бирлик” ҳозир шу мақсад сари ҳаракат қилмоқда.
Мана шу йўналишда “Бирлик”ка қўшилиш энг тўғри йўлдир.
Акбарали Орипов
8:30 - Ўзбек демократлари мамлакатга қайтишди
Шу ойнинг бошидан 21-чигача АҚШда бўлган 6 нафар ўзбек демократи (Носир Зокир, “Бирлик” Партияси Наманган вилоят ташкилотининг раиси, Руҳиддин Комил, адвокат, “Бирлик” Партияси МК аъзоси, Суръат Икром, Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раиси, Суҳроб Исмоил ва Елена Урлаева, ҳуқуқ ҳимоячилари) кеча бу мамлакатни тарк этишди ва Москва орқали Ўзбекистонга қайтишди. Улар пойтахт Вашингтон ва Нью-Йорк, Миннесота, Жоржия штатларида турли ташкилотларнинг вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида суҳбатлар ўтказишди, АҚШнинг ўзида инсон ҳуқуқларининг қандай ҳимоя қилиниши хусусида маълумотлар олишди, Жоржия штатидаги бир қамоқхона билан ҳам танишишди.
Улар билан Вашингтонда бир неча марта учрашган ва кейин улар билан мунтазам телефон орқали орқали алоқа қилиб турган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида ҳамкорликка мойилликдан кўра, қандайдир конфрантацион руҳ кучлилиги бу гуруҳнинг мисолида ҳам яққол кўриниб турарди. Аммо, кейинги воқеалар кўрсатдики, конфронтацияни ҳамкорликка ўгириш мумкин.
- Мен бу йўналишда қўлимдан келганини қилдим, - дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи. - Умид қиламанки, шу кунлардаги учрашув ва суҳбат-бахсларимиз изсиз кетмайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар умумий мақсад – Ўзбекистонда демократини ривожлантириш йўлида ҳамкорликни кучайтрадилар.
Минг афсуски, АҚШда яшайдиган бошқа мухолифатчилар бу ерга келган ўзбек демократлари билан ортиқча қизиқишмади. Бундан ҳам сабоқ чиқариш керак. Келажакда ўзбек демократлари АҚШга яна келишса, улар учун ҳукуматнинг расмий программасидан ташқари ўзимизнинг программамизни тайёрлашимиз ва юрт ташқарисидаги мухолиф гуруҳлар билан юрт ичкарисидагиларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш учун фойдаланишимиз керак.
Ишонаманки, юртга қайтган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари бундан кейинги фаолиятларида сиёсий ҳуқуқларнинг ҳимоясига, мухолифатни расман тан олиш масаласига эътиборни кучайтирадилар.