04 February 2014
20:28 -
Нельсон Манделла меросининг бир қисмини юрт тараққиёти учун қолдирди, Ислом Каримдан ҳам шундай мардлик кутиш мумкинми?
Йоханнесбургда кеча, 3 февралда Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нельсон Манделланинг васияти эълон қилинди. Маълум бўлишича, Манделланинг бойлиги 4,1 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, у бу бойликнинг бир қисмини оиласига, мамлакатдаги ҳукмрон партия бўлган Африка миллий конгрессига, бир нечта ўқув юрт ва ҳамкасабаларига васият қилиб қолдирган. Манделладек инсоннинг васияти бошқача ҳам бўлиши мумкин эмасди, бироқ ўзимизнинг аслли тожик Ислом Карим нима қиларкин, дейди мухбиримиз.
Бойлиги Манделланикидан бир неча баравар кўп бўлган, қизлариники билан қўшиб ҳисоблаганда мамлакатимизнинг Ялпи Иски Маҳсулоти миқдоридан-да ортиқ бўлган Ислом Каримнинг оиласи ҳойнаҳой бойлигини хорижга жойлаштириб бўлган. Аммо, 21 асрда катта бойликни чел элга қочириб ҳам қутилиб бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Африка республикасининг биринчи қора танли президенти, Нобел тинчлик мукофоти совриндори Нельсон Манделла 2013 йилнинг 5 декабрида 95 ёшида вафот этганди.