04 February 2014
19:45 - “Дори-дармон” ширкатига янги раҳбар тайинланди
“Ўзфармсаноат” бирлашмаси матбуот хизматига кўра, Абдуғани Комилов “Дори-дармон” давлат акциядорлик компаниясига Бош директор этиб тайинланди. Компания Бошқарув кенгаши қарори билан бу лавозимга ўтирган Абдуғани Комилов ўтган йилнинг майида қатор жиноятлари эвазига лавозимидан четлатилган Умида Солиҳбоеванинг ўрнига ўтирди. “Ҳаракат” агентлиги янгиликлар тасмасида Солиҳбоеванинг жиноятлари хусусида бир қатор мақолалар ҳам чоп этилган.

Ҳар ким тушунадики, Ўзбекистонда давлатнинг компаниясига бошлиқ шу компаниянинг Бошқарув кенгаши тарафидан тайинлагани лофдан бошқа нарса эмас. Бошлиқ юқоридан тайинланган, Бошқарув кенгаши уни бир овоздан тасдиқлаган, холос. Абдуғани Комилов ҳам, вақти келиб, қатор жиноятлари эвазига лавозимидан четлатилмаса бўлди.

Нима бўлганда ҳам, мамлакатни фармацевтика воситалари билан таъминовчи мазкур компания муҳим идорадир.Унинг негизида 8 та акционерлик жамияти, 10 та шўъба корхона мавжуддир. Улар 17 та улгуржи дори-дармон омбори ва 15 та текширув лабораторияси ва мингдан ортиқ дорихонани назорат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону