06 January 2014
08:02 -
Ўзбеклар ҳавас қиладиган воқеа: Қишки Универсиада-2017 ўйинлари Олмотада ўтади
Бу ҳақда қарор 2011 йилда қабул қилинган, ҳозир тайёргарлик ишлари кетмоқда. Аммо, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой янги йилнинг биринчи куни Олмотага келиб, Универсиадага тайёрланиш доирасида қилинаётган ишлар билан танишиши – бу воқеага эътиборларни яна бир марта тортти.
Айтиш керакки, Қишки Универсиада ўйинлари собиқ СССР мамлакатларида биринчи марта Олмотада ўтказилмоқда. Ёзлик Универсиада ўйинлари эса, 1973 йили Москвада, ўтган йили Қозонда ўтказилганди.
Қозоқлар бу ўйинларни ўтказиш учун 1 миллиард долларга яқин маблағ ишлатишни режалаштиришган экан. Олмота ҳокими Аҳметжан Есимовнинг ўз Президентига билдиришича, 3 ва 12 минг тамошабинни сиғдирадиган музлик стадионлар қуриш мўлжалланмоқда.
Нурсултон Назарбой эса, вақтдан фойдаланиб, Олмота шаҳри ва вилоятида 100 минг кишини иш билан таминлайдиган тоғли чанғи туризми асосларини яратиш масаласини тилга олган. Унинг айтишича, тоғли чанғи курортига келган бир турист иссиқ денгизлар бўйига борадиган туристга нисбатан 6 марта кўп даромад келтиради ва Қозоғистон бу соҳа билан жиддий шуғулланишни бошлаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Остонада жаҳонинг энг машҳур халқаро кўргазмаси – ЭКСПО-2017 ҳам ўтказилади.
Минг афсуски, Ислом Карим раҳбарлигида иқтисоди чўктирилаётган Ўзбекистон яқин орада жаҳон миқёсидаги катта кўргазма ёки спорт фестиваллари ўтказишни ҳатто орзу ҳам қилолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения