Исроилда чиқадиган The Jerusalem Post газетаси хабар беришича, Африкадан бу ерга келиб ноқонуний равишда яшаётган ва ишлаётган меҳнат муҳожирларидан 10 мингларча киши бугун Тель-Авив шаҳри бўйлаб юриш қилишган ва Ицхак Рабин майдонида норозилик митинги ўтказишган. Уларнинг талаби - қочқин мақоми олиш. Исроил ҳукумати эса, уларни катта шаҳарлардан чиқартириб, Исроилнинг жанубидаги вақтинчалик яшаш лагерларга жойлаштирмоқчимиш. Асосан Судан ва Эритреядан келган африкаликлар 3 кунлик иш ташлаш ниятларини ҳам билдирибдилар.
Қаранг, Судан ва Эритреядан келган африкаликларнинг аҳволи Россиядаги ўзбекларнинг аҳволига яқин. Аммо, битта фарқ бор. Бир тарафда, яқиндагина ўрмонлардан чиққан халқлар ҳаёт-ўлим кураши олиб бормоқдалар. Биз эса, Ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Ал-Бухорий, Амир Темир, Улуғбек ва Бобирнинг авлодларимиз-ку!!
Аммо, қирғиз фашистлари миллатдошларимизни тирклайин ёққанда қисиб ўтиришгача етиб борган ўзбекларни бундай нарсалар билан ишлари йўқ. Уларга ош ейиш ва туалетга бориш имкони борлиги етарли. Миллатнинг келажаги учун курашаётган “Бирлик” борку, яна нима керак?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения