14 August 2008
03:00 -
18:30 - Россия парчаланиб кетмагунча дунёда тинчлик бўлмайди 18:00 - Гуржистон МДҲдан чиқди

18:30 - Россия парчаланиб кетмагунча дунёда тинчлик бўлмайди
Маълуки, Россия МДҲ давлатлари тепасида ўтирган ўзига хайрихоҳ, муте, қарам бўлган президентларни доим қўллаб қувватлаб келади. Агар қандайдир давлатга демократия тарафдори ва Россиядан мустақил сиёсат олиб бориш истагидаги одам раҳбар бўлиб сайланса, бунга Россия чидай олмай, ўша мамлакатда ўзининг азалий фитнасини бошлайди.
Биламизки, Украинага Юшченко президент этиб сайлангач, Россия у ердаги ўз одамларини ишга солиб, бу мамлакатда келишмовчиликлар келтириб чиқаришга роса интилди. Лекин муродига етишолмади.
Грузияга ҳам демократия тарафдорлари бўлган Саакашвили президент этиб сайлангач, Россия унга қарши Жанубий Осетия ва Абхазияни асосий қурол сифатида ишлата бошлади.
Россиянинг шу кунларда Грузияга қарши олиб борган уруши ҳақидаги хабарларни кўриб, эшитиб ўтириб, Туркистон тарихидаги айрим воқеалар эсимга тушди. Тарихий манбааларда ёзилишича, 1918 йил Қўконда Туркистон мухторияти ташкил этилгач, Владимир Ленин «Арман дошноқлари» деб номланган миллатчи ва террористик ташкилот қўшинларини Фарғона водийсига жўнатиб, халқимиз устидан геноцид ўтказган эди. Бир неча ичида «Арман Дошноқлари» Қўқон шаҳрида 20 мингдан ортиқ оддий халқни қирғинбарот қилди. Кўчаларда Қўқон халқининг қони сел бўлиб оқди.
Руслар бошқарган армани геноцидини бир воқеа билан ифодалаб берай. Босқинчилар бир ходанонга бостириб кирганларида, бир аёл бешикдаги боласини эмизиб ўтирган экан. Унинг орқасидан қилич санчганларида, қилич онанинг бағридан ва гўдакнинг оғзидан ўтиб, орқасидан чиққан.
Ҳокимиятга коммунистлар келгач, 75 йил мобайнида биргина биз ўзбекларга ўтказган зулмни шахсан мен ҳеч качон унутмайман. Эх, бу руслар бизни не не миллатпарвар, миллатимизнинг ақли ва шуури бўлган зиёлиларимизни ҳамда оддий халқимизни қириб ташлади. Буларни унутиб бўладими!
Ҳали ҳам Россиянинг амалда мустақиллика интилган бошка халқларга нисбатан муносабати ўзгармаган. Унинг МДҲга қўшилмаган Болтиқбуйи давлатлари ва йўлига юрмайдиган Украина ва Грузияга нисбатан олиб бораётган сийёсати юқоридаги фикримизни исботлаб турибди.
Агар халқаро ташкилотлар, жумладан Оврупо иттифоқи, БМТ, ЕХҲТ Грузияда бошлаган уруши туфайли Россияга қарши қаттиқ турмаса, Россиянинг бундан кейинги фитнаси энди Украинага каратилади.
Ўзбекистон ҳукумати бу воқеага ўз муносабатини билдира олмаса керак. Агар ҳукумат Россия томонида бўлиб байёнот берса, халқаро жамоатчилик олдида ёмон ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Агар ҳукумат ҳақиқатни тан олиб, Грузия тарафида баёнот берса, унда Россия Ўзбекистонга нисбатан шундай найранглар ўйлаб топадики…
Хуллас, Россиянинг ўзи парчаланиб кетмагунча, дунёда тинчлик бўлмайди.
Нодир Намангоний
18:00 - Гуржистон МДҲдан чиқди
Бу мамлакатнинг парламенти ҳозиргина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан чиқиш қарорини якдиллик билан тасдиқлади. МДҲнинг қонун-қоидаларига кўра бу ташкилотдан чиқишни истаган давлат бир йил аввал бу хусусда мурожаат қилиши керак. Демак, Гуржистон бир йилдан кейингина расман МДҲдан чиқади.
Ташқи ишлар вазирлиги расмийларининг айтишича, мавжуд вазиятда Гуржистон бир йилни кутмайди ва МДҲ билан алоқаларни дарҳол кесади, дейилади бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларидан тарқатган хабарларда.