13 August 2008
03:00 -
21:45 - Европадаги рус диаспорасининг жаҳли чиқди, ўзбек диаспораси ташкилотланишни ўйлайдими? 21:30 - Жорж Буш дипломатик тилда “Гуржистондан қўлингни торт”, деди 19:00 - АҚШда демократ Обамани жумҳуриятчилар ҳам

21:45 - Европадаги рус диаспорасининг жаҳли чиқди, ўзбек диаспораси ташкилотланишни ўйлайдими?
Россия “Новости” ахборот агентлигининг билдиришича, “Европа Иттифоқидаги рус ватандошлари ташкилотлари координацион кенгашларининг раҳбарлари Европа Иттифоқи ва Европарламент лидерларига мактуб йўллаб, ЕИ мамлакатларининг оммавий ахборат воситалари Жанубий Осетиядаги воқеаларни нообъектив ёритаётгани бўйича норозилик билдиришган. Мактуб 10 миллионлик диаспоранинг фикрини билдириши урғуланган. Русларнинг фикрича, воқеалар русларга қарши руҳда ёритилмоқда, ҳамма нарса гуржиларнинг ҳужумидан кейин бошлангани айтилмаяпти, бунинг устига, Михаил Саакашвили ҳамма баёнотларини Европа Иттифоқи байроғи фонида бермоқда.
Аввалги хабарларимизда озорбойжон диаспорасининг дунё бўйича ташкилотланганини билдиргандик. Руслар ҳам ташкилотланишга улгуришибди. Ўзбеклар нимани ўйлашмоқда? Ўзбек диаспораси ҳам зудлик билан ҳар томонлама уюшишга бошлааши керак. Россияда ҳам, Европада ҳам, Америкада ҳам.
21:30 - Жорж Буш дипломатик тилда “Гуржистондан қўлингни торт”, деди
Бир оз аввал Оқ Ўй ҳовлисида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари олдига чиққан АҚШ президенти Жорж Буш тахминан 5 дақиқалик баёнотида Россиядан Гуржистондаги ҳарбий амалиётларини тўхтатишни, ўз қўшинларини аввал келишилганидек бу мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Гуржистон демократиясини ҳимоя қилиш масаласида Франция президенти билан доимий алоқада бўлиб келган Давлат Котиби Кондолиза Райс Тбилисига кетаётгани ҳам айтилди. АҚШ президентининг қуйидаги сўзлари диққатга сазовор: “Мен Мудофаа вазирига Гуржистонга инсоний ёрдам етказиш топшириғини бердим. Бу ҳарбийларимизнинг доимий вазифаси бўлади. Руслар бу ишни бажаришимиз йўлидагаи ҳамма тўсиқларни олишлари керак.”
Жорж Буш баёнотидан кейин, журналистларнинг саволларига жавоб бермасдан, резиденциясига кириб кетди.
Орадан ярим соатча ҳам вақт ўтмасадн, Нью-Йорк биржасида бир барель нефтнинг нархи тахминан 3 долларга ошиб, 116 доллардан юқорига чиқди. Ваҳоланки, охирги кунларда нефтнинг нархи фақат тушиб келмоқда эди.
19:00 - АҚШда демократ Обамани жумҳуриятчилар ҳам қўллашга бошладилар, Ўзбекистонда ҳам “Бирлик”ни қўлловчилар кўпайиши керак
Демократ Партиянинг АҚШ президентлигига расмий номзоди бўлиши кутилаётган Барак Обамани бу партиядан номзод бўлиш учун узоқ вақт курашган Хиллари Клинтон, унинг турмуш ўртоғи, собиқ президент Билл Клинтон ва бир қатор таниқли демократлар қўллаб-қувватлашга бошлаганлари маълум. Аммо, бугун Жумҳурият Партиясининг кўзга кўринган вакиллари ичиида ҳам шу каби ҳаракатлар бошлангани қизиқдир. Масалан, Жумҳурият Партиясининг Айова штатидаги собиқ лидери Жим Линч Обама тарафига ўтганини эълон қилган ва кўпгина жумҳуриятчилар шундай қилишларига ишонч билдирган.
Кўринишидан, АҚШдаги молиявий кризиснинг илдизлари сиёсатда эканлиги, бу мамлакат чуқур ўзгаришларга муҳтожлиги хусусидаги фикр жамиятда кенгаймоқда ва унинг тарафдорлари кўпаймоқда. Президентликка номзод Обаманинг сайловолди шиори “Ўзгартир” бўлгани - ўзгаришлар тарфдорларини рағбатлантираётган бўлиши мумкин.
АҚШда бундай жараёнларнинг бориши демократиянингустиворлигини кўрсатади. Аслида, Ўзбекистонда ҳам жараёнларни шу йўналишга буриш керак. “Бирлик” Партияси бугун реал ишлар қилишга қодир бўлган ягона мухолифат ташкилоти эканлигини намойиш қилмоқда. У нафақат ўзини Ўзбекистон ичида тикламоқда, балки, мамлакат муаммоларини ечиш учун ички ва ташқи сиёсат бўйича ўз таклифларини ўртага қўймоқда.
Мамлакат манфаатларини ҳамма нарсадан юқори қўядиган демократлар “Бирлик”га қўшилишлари ёки, энг камида, уни қўллашларини билдиришлари керак.
8:00 - Ягона тўғри йўл - Муроса
Оллоҳ Оламни ибрат учун яратди. Ибратни бизларга муаллим қилди. Сўзларимиз асосли бўлиши учун шарқ шеъриятининг қуёши, бобомиз Алишер Навоийнинг бир байт ғазалини келтирамиз.
Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томиға гар игнадин тикан қилғил.
Ҳазрати Навоий: Хазон сипоҳиға, яъни куз лашкарига ҳеч нарса монеълик - қаршилик қилолмайди. Бу боғ томиға, яъни, боғингнинг деворларига игналардан тикан қилиб тўссангда, куз боғингга кириб боради ва боғингни сарғайтириб хазон қилаверади - дея инсон боласи минг уринсада умр кузини тўса олмаслигини, аксинча бир кун албатта умр кузи унинг гуллаб яшнаётган умр боғини сарғайтиришга ишора қилади.
Дархақиқат, боғлардаги, хиёбонлардаги дарахтлар ҳар йили баҳорда куртак чиқариб, ёзда яшнаб, кузда хазонларини тўкиб ғариб кўриниш касб этаверади. Улар гўё “Эй инсон боласи, ғофил бўлма, сен ҳам бир пайтлар куртак эдинг бугун яшнаяпсан, ҳадемай куз келади, огоҳ бўл!” деяётгандай бу ибратли ишоратни улар то ўзлари қуриб, кесилиб кетгунларига қадар ҳар йили такрорлайверадилар.
Биз эса ибратланмаймиз. Ҳар куни тонг отиб, қуёш чиқиб сўнг тиккага келиб кеч киргач мағрибга ботар экан: “Эй, одамзод, ёшлигинг тонг эди, хозир кундуз, ҳадемай кеч кириб борлиқни зулмат қоплайди, огоҳ бўл! Тонги қуёш каби балқдинг, энди ғарбга ботишинг бор”, дейди.
Биз эса бу сўзсиз, ҳар куни такрорлангувчи ибратли ишоратларга этибор бермаймиз, Ибратланмаймиз. Энди ибрат кўзи билан яшнаётган Америкага, Европага, Хитой ва Японияга, сўнг қурол кўтариб ўз юртини ўзлари вайрон қилган одамлар юрти Афғонистонга, Ироққа, Чеченистонга, Тоғли Қорабоғ, Косовага, Дарфурга ва бугунги Жўржистон, Абхазия ва Осетияга қарайлик. Ибратланайлик. Ховлиқмайлик, шошилмайлик. Ўпкани босиб ўйлаб қадам босайлик!
Илжайгани билан ичида ит ўлиб ётган ғайрий давлатларнинг ноғорасига ўйнаб ўзи шундоқ ҳам иқтисодиёти хаста Ватанимизни қурол бозорига айлантириб, ер остки ва устки бойликларимизни ебтўймас Монстрларга ҳомталаш қилмайлик. Токи бизнинг Халқимиз ҳам яғир елкасига Калашников автоматини осиб хўкизда омоч билан ер ҳайдаб кўкнори экиб ертўлада яшаб юрмасин! Жирканч бургаларга аччиқ қилиб кўрпага ўт қўймайлик! Бурга ва битлардан қутилишнинг зарарсиз йўлларини ахтариб топайлик.
Минг йиллардан бери яшаб келаётган, тарих ғалвирларида қолган йирик бебаҳо дурдоналар - Ота-буваларимиз ҳикматларига амал қилайлик. Барча замонларда инсонлар учун фақат фойда келтирган, синовлардан ўтган Муросаи мадора йўлини тутайлик. Муроса тарафдорларини қўрқоқликда айблашга шошилмайлик. Негаки, сиздаги жасорат бизда ҳам бор. Сиз ёмон кўрган манфур режимлардан, жирканч тузумлардан биз ҳам сиздан кўра минг чандон кучлироқ нафратланамиз.
Яхшилаб эътибор беринг. Ғарб ва Европа давлатлари шунча қудратли силоҳларга эга бўлсада, ҳеч қачон ўз юртида уруш қилмайдилар. Фақат ташқарида уришадилар.
Бу нарсани хаёлига ҳам келтиролмайдиганлар эса Ўз уйида Ўз Ватандошлари билан саваш қиладилар. Энг даҳшатлиси, ўша ёвуз мақсадли ғайрий давлатларнинг текноложларини истефода қилароқ, ўшалар тутқазган қуроллар билан Ўз юртларида бир-бирларини ўлдирадилар, қирадилар, Ўз уйларини ўзлари вайрон қиладилар! Бу қандай ахмоқлик?! Бу худди туғишган ака-укаларни бир-бирига гиж-гижлаб, қўлига пичоқ бериб: “ Ҳа, сўй бир-бирингни! Ўлдир!” деса ака-ука бир бирини чавқлаётганига ўхшамайдими?!
Ҳа, биз бугун Жўржистон, Осетия ва Обхозия ўртасида аланга олаётган урушдан ўзимизга фойдали хулоса чиқариб олишимиз, ва эрта-кеч биз ҳам ўшаларга ўхшаб қонли саҳналарда Манфаатдор “Муаллифлар” ёзган сценарийларини ижро этувчи телба “Актёрлар”га айланиб қолмаслик учун ҳаракат ясамоғимиз даркор. Ҳар икки сўзнинг бирида Яратганнинг исми сифотини зикр қилиб чиқишлар қилингувчи сайтларда бир-биримизни эшитса эшаклар энгак ташлаб, тингласа тўнғизлар ҳам туллаб кетгувчи жирканч, уят гаплар билан ҳақоратлашларни бас қилиб, жиддийроқ бўлиб, бошқа ақлли, фаросатли халқлар каби биз ҳам бир-биримизни асраб-авайлайлик, ҳурмат қилайлик! Ватанимиз, Халқимиз озодлиги йўлида ўртадаги гина-кудуратларни унитиб, бир-биримизни кечирайлик! Ватан ва Халқ учун бўлмаса Жаноби ХАҚ учун кечирайлик! Зеро ОЛЛОХ АЗЗА ва ЖАЛЛА кечиримлиларни кечиради, гуноҳларини мағфират қилади.
Нега энди мени фалончи кечириши керак? Ким бўлиб қолибди у? - дея Иблис алайхуллаъна каби кибрланишни бас қилиб ҳаводан сал пастроққа тушайлик. Эл назаридан қолдиргувчи КИБРимизни ўлдирайлик! Чунки назардан қолган одамнинг иши минг уринсин, юришмайди ва у охири хору зорликда оламдан ўтади. Кибр назардан қолдиради камтаринлик эса одамни назаркарда қилади. Бу гаплар менинг гапларим эмас, Ота-буваларимизнинг ҳикматли гапларидир.
Шу ўринда бир ибратли ривоятга диққатингизни тортмоқчиман. Тақвою тоат-ибодат, зикру сано билан Хаққа яқинлашиб Маломатия мақоматига кўтарилган бир буюк сўфий авлиё хожатхонада йиғлайверибди. Шогирдлари ҳайрон бўлиб хожатхонага қулоқ тутсалар авлиё хожатхонадаги нажосатга гап қотаётган экан. Авлиё нажосатга: Эй нажосат, сен нақадар бахтлисан! Нақадар бахтлисана! Сен буғдой эдинг, гурунч эдинг. Оллоҳ сенга таом бўлишни буюрди, сен таом бўлдинг. Оллоҳнинг буюрганини адо этдинг. Бандалар сени еб таомландилар. Менчи, мен?! Оллоҳнинг буюрганларини У ўзи хоҳлаганидай адо этдимми?! Нажосат, мен сенчалик ҳам бўла олмадим! Мен сендан ҳам харобман! – дея сўзлаб йиғлаётган экан.
Қиссадан ҳисса. Файласуф олим бўлиб довруғимиз оламни тутган бўлса ҳам, дунёни ағдар-тўнтар, тити-пити, астар-пахта, бити-сирка қилиб ташлашга қодир жигарранг мундирли саркарда бўлсак ҳам сал камтарроқ бўлайлик. Шундагина биз ҳурматга сазовар бўламиз ва шундагина биз тутган байроқ остига бошқалар ҳам сафланажак.
Шуни унутмайликки, уруш бошлаш жуда осон, лекин уни тўхтатиш қийин. Уруш шундай ялмоғиз мошинаки, уни ғилдирагига чўпак тиқиб тўхтатиб бўлмайди. Уни миллион-миллион бегуноҳ одамларнинг суякларидан баррикада ясаб ҳам тўхтатолмайсиз. Қарийиб 50 йилдан бери давом этаётган Фаластин-Исроил уруши ва 30 йилдан бери тўхтамаётган Афғон уруши менинг гапларимга далилдир.
Ватандошларим, биродарларим, оғайниларим! Чалғиманглар! Ўзбек мухолифатининг ягона тўғри йўли бу Донишманд Ота-буваларимиздан меърос МУРОСА йўлидир! Ахир, Тожикистонда Миллий яраш, Муроса амалга оширилдику. Ўша буюк авлиёдан ўрнак олиб бугун бир-биримизни кечирсак, қалбан ва руҳан бирлашиб дунёнинг бирон жойида йиғилиб Миллий яраш бўйича мурожаат қабул қилиб уни имзолаб Шанхай ҳамкорлигидаги давлатлар саммитига йўлласак, бу иш амалга ошса хукумат билан Музокара столига ўтириб икки тамонлама шартномаларга қўл қўйган ҳолда биз хам Ватанга қайтсак бўлмайдими? Бўлади! Ўзбек мухолифатининг бундан бошқа яхши йўли ҳам қолмаган. Мавжуд бошқа йўллар эса, мухолифатни ҳам Халқимизни ҳам ҳалокатга олиб боради! Буни ҳеч қачон унутмаслик керак!
Холдор Вулқон
12 август, 2008 йил
Торонто шаҳри, Канада
Абдураҳим Пўлат: Сафдошимиз Холдор Вулқон бу лавҳадаги фикрларини яқинда “Ҳаракат” сайти ва журналида эълон қилинган “Ўзбек жамияти демократия учун курашга тайёр эмас, аммо “Бирлик” курашмоқда” номли мақоламда кўтарилган мавзулар устида мулоҳаза қилиб ёзди, деган фикрдан узоқман. Лекин муаллиф буни билиб қилдими, билмасданми, фарқи йўқ, мақоламнинг асосий ғояларидан бири устида бахс юритмоқда.
Менга кўра, миллий жамиятларнинг ривожланиши йўлидаги асосий муаммолардан бири - миллий лидерлар ва лидерликка даъво қилувчиларда (дарҳол айтиб қўяй, бундай даъвони айб ҳисобламайман) миллат, жамият манфаатларини ўз манфаатлари учун қурбон қилмаслик масъулиятининг етарсизлиги. Ва бундан ҳам муҳими, лидерларни масъулиятли қилиш учун масъулиятга фақат маънавий ёки аҳлоқий эмас, мажбурият категорияси сифатида қараш лозимлигини урғуладим. Айнан масъулиятсизлар ҳамма нарсадан ютқазадиган жамият яратиш самарали йўл эканлигини, бугунги ривожланган жамиятларда шундай қилинганини ёздим.
Автомобиллар бор экан, аварияларни бутунлай йўқ қилиб, талафотлардан қутулиб бўлмагани каби, одамлар бор экан, миллат ва жамият манфаатларини ўз манфаатлари учун қурбон қиладиганларни тугатиб бўлмайди. Аммо, автомобиль ҳайдовчиларини турли жазо усуллари билан масъулиятли бўлишга, ва натижада, талафотларни минималлаштиришга эришаётган эканмиз, лидерларни ҳам турли жазолар таҳдиди остида масъулиятлироқ бўлишга зўрлашдан бошқа йўл йўқ.
Холдор Вулқон эса ҳамма муаммоларга фақат маънавий-аҳлоқий нуқтаи назардан қарашни давом эттирмоқда. У катта манфаатлар тўқнашганда маънавий-аҳлоқий нормлар ишламай қолаётганини, масалан, бош 53-54-чи Салой Мадамин иккита квартираю бир депутатлик мандати олиш учун миллий ҳаракатга хоинлик қилганини жуда яхши билади, аммо, барибир одамларнинг виждонига мурожаат қилиб, шу нормаларни ишлатишга уринади. Ваҳоланки, бунинг фойдасиз эканлигини тарих исботлаб бўлди.
Нима бўлганда ҳам, тан олиш керак, Холдор Вулқон каби фикрловчи одамлар жамиятимизда кўп. Шундан келиб чиқиб ва плюрализм принципларига содиқ қолган ҳолда, Холдор Вулқоннинг бу ҳиссиёт билан ёзилган лавҳасини сайтга қўймоқдамиз.