25 August 2013
02:08 -
Ўзбекистонда паспорт тизимида ҳам уюшган жиноий гуруҳлар бор
Ўзбекистонда паспорт тизими ҳам уюшган жиноий гуруҳларнинг чўнтаклари каппайишига қаратилган экани аён бўлиб қолди. Гап шундаки, эски паспортлар янги – биопаспортларга алмаштирилиши баҳонасида ички ишлар хизматининг паспорт бўлинмалари ходимларининг мўмай даромад ишлаб олишларига имкон яратди.
Бунинг исботи сифатида, Андижоннинг Марҳамат туманидан бизга юборилган маълумотни келтиришимиз мумкин.
Марҳамат туманининг Полвонтош шаҳарчасида яшовчи фуқаролардан бири Тўланбой Мирзаев паспорт масаласида ёрдам беришини сўраб туман ИИБ шаҳарча участка профилактика нозири, майор Кудрат Насриддиновга мурожаат қилган. Одатда, ички ишлар ходими паспорт олиш қонун – қоидалари ва тартиблари ҳақида фуқароларга тушунтириш бериши лозим. Аммо, майор К.Насриддинов фуқароларга эски паспортни олиш ҳам, янги – биопаспортни олиш ҳам бир хил нархда – 100 АҚШ доллори эканлигини баралла айта олган. Бу пул ўзининг чўнтаги учун эканлигини фуқаролар яхши тушунишган ва унга пора бериб «ёрдами»дан фойдаланиб келишган. Туман ИИБ паспорт бўлинмасида паспорт берилишини сунъий равишда пайсалга солиш орқали, аҳолининг ўз инон-ихтиёрлари билан «таниш» излашга ва бу орқали пора бериб паспорт олишга мажбурлаш йўли ишлаб чиқилган. Фуқаролар паспорт олиш учун барча ҳужжатларни топшириб, тўловларини тўлаб бўлганларидан сўнг, ўн беш кун муддат ичида паспортларини олиб кетишлари мумкинлиги айтилади. Аммо, ойлаб сарсон-саргардон қилиниб тинкалари қуритилади. Иложсиз қолган фуқаро пора бериб ишини битказишдан бошқа чораси қолмайди. Ишонмасангиз, паспорт столларига бориб кузатинг-а, икки уч ойлаб паспортини ололмай қатнаётган фуқаролар кети узулмаслигига гувоҳ бўласиз.
Аммо, Шаҳарчанинг «Марказий» маҳалласида яшовчи Тўланбой Мирзаев соддалик қилиб, пора талаб қилган майор Қудрат Насриддинов устидан прокуратура қошидаги солиқ ва валютага оид жиноятчиликка қарши кураш департаменти Марҳамат туман бўлимига ариза ёзади. Марҳамат туман СВОЖККБ бошлиғи бўлган Илхом деган шахс ва унинг ёрдамчиси Элмурод дарҳол ишга киришиб, аризани қабул қилишади. Якшанба кунига операция белгиланиб, яширин овоз ёзиш қурилмалари билан дастлаб назорат тартибида ёзиб олишга ва сўнгра ишлов берилган пул билан ички ишлар ходимини қўлга олишга ваъда берадилар. Якшанба ўтгунча эса жим-житлик. Майор Қудрат Насриддинов эса жабрланувчи фуқаро Тўланбой Мирзаевга «Устимдан ариза ёздингми, бор, ариза ёздирган департаментдаги акахонларингдан паспортингни олаверасан! Чақириб, аризангни кўрсатишди. Менга қимматга тушди» деганидан ханг манг бўлиб қолди. Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимларини сотқин, деб ўйлаб соддалигига борган. Вахоланки, уюшган жиноятчилик уғрилигу порахурликда мансабдорларни айбини фош этишдан манфаатдор эмас. Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, дейилади халқ тилида.
Байрам Али