06 August 2013
20:42 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: Хўжаобод туманида анъанавий гул байрамига халқ иштирок этишдан бош тортган
Бу йил Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида анъанавий гул байрамига халқ иштирок этишдан бош тортган. Бирон-бир ташкилот, муассаса байрам дастурида иштирок этишга қизиқиш билдирмаган.
Бунга сабаб қилиниб, собиқ туман ҳокимининг асоссиз, уйдирма айблар билан қамоққа олинганини баён этишмоқда. Собиқ туман ҳокими ўзининг ҳалоллиги билан халқ меҳрини қозонган бирдан-бир ҳоким ҳисобланарди .
Тергов жараёнларида унинг томонидан келтирилган моддий зарарни тўлаб бериш ташаббуси билан чиқиш қилаётган халқ вакиллари бор. Дастлаб туман халқ таълими ходимлари ўз иш ҳақларидан ўтказиб бериш ташаббуси билан чиқишган, туман тиббиёт ходимлари хам худди шундай таклифни билдиришган. Тумандаги нафақадаги қариялар хам ўз пенсиялари ҳисобидан туман собиқ ҳокимининг келтирган моддий зарарини давлатга тўлашиб юбориш таклифини билдиришган. Бундай ташаббус билан чиқилаётган ташкилот ва муассасалар раҳбарлари таъқиб остига олинган.
Халқ ҳозирги вилоят ҳокимининг хатти-ҳаракатларидан қаттиқ норозиликларини ифодаламоқда. Андижон вилоят хокими Хўжаобод туман ҳокимлигига ўз жиянини ўтқазиб, яна бир жиянини эса келгусида каръерасини яратиш ва бирон бир туман ҳокимлигига тайёрлаш илинжида зудлик билан Хўжаобод туман қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаган.
Б а й р а м А л и

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения