06 August 2013
20:40 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: Ўзбекистонда халқ таълими хам инқирозга юз тутган, издан чиқганга ўхшайди.
Ўзбекистонда халқ таълими хам инқирозга юз тутган, издан чиқганга ўхшайди. Бугун Андижон вилоятидан келган хабарда Марҳамат туманидаги Полвонтош шаҳарчасида жойлашган 20-мактабнинг директорлигига нафақага чиққан Санобар Темирова деган аёлни тайинлангани хусусида гап боради. Гап шундаки, Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири М.Шоматов аёлнинг мактаб директорлигига ўтқазиш учун 500 АКШ доллари миқдорида пул олган. Бу оддий холга айланиб қолган, дейишади ўқитувчилар. Масалан, утган йили худди шу мактаб илмий бўлими мудири лавозимига ўтқазиш учун М.Шоматов Соткулова деган аёлдан 200 АКШ доллар олган эди. Бундан маълум бўладики, мактаб директорлиги лавозимининг нархи 500 доллар, илмий бўлим мудирлигининг нархи эса 200 АКШ доллари қилиб қатъий белгилаб қуйилган.
Энг қизиғи, мактаб директорлигига янги тайинланган Санобар Темированинг эри Кодиров Усен хам худди шу мактабда уста бўлиб ишлаб, хотинининг директорликка сайланиши учун 500 АКШ долларини бир ой муқаддам мактабга келтирилган кўмирни ўғирлаб чиқиб сотиб йиққан экан!...
Ана сизга таълим муассасасидаги тарбиясизлик!...
Б а й р а м А л и