08 August 2008
03:00 -
22:00 - Юсуф Жуманинг ўғли Абдураҳим Пўлатга мурожаат қилди 18:30 - Дунё раҳбарлари Пекинда тўпланди, Ислом Карим ҳам нимагадир ўша ерда

22:00 - Юсуф Жуманинг ўғли Абдураҳим Пўлатга мурожаат қилди
Assalomu alaykum Abdurahim amaki, sog' salomatmisiz?
Abdurahim amaki bizning oilamiz boshiga tushgan musibatdan xabaringiz bor. Men Dadam bilan birga qamalib, ko'plab daxshatli qiynoqlarni boshimdan o'tkazdim. Eng daxshatlisi shundaki mening ko'z o'ngimda Dadamni qiynoqlarga soldilar.
Hozir ham Dadam eng daxshatli qiynoqlar ostida jasliqda saqlanmoqdalar.Ukan
Mashrabning ham qayerdaligi noma'lum, tirik ekanligiga ham ishonch deyarli
yo'q.
Abdurahim amaki Siz Dadamga yordam bera olasiz, iltimos yordam bering.
Men ukangiz Yusuf Jumayevning o'g'li Bobur Yusufjon o'g'liman.Javobingizni
kutib qolaman.
Sizga hurmat bilan Bobur.
18:30 - Дунё раҳбарлари Пекинда тўпланди, Ислом Карим ҳам нимагадир ўша ерда
Пекинда Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлмоқда. Бу ерга етиб келган юзга яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари шу дақиқаларда бу маросимни тамошо қилишмоқда, лекин уларнинг ҳаммаси ўз муаммолари билан банд эканлигини тушуниш қийин эмас.
Хўш, у ерда ким нима билан машғул?
Россия Бош вазири Владимир Путиннинг Олимпиадага келишшдан мақсади – мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари ўзи эканлини намойиш қилиш эди. Аммо, ҳозир унинг хаёли ростакам уруш бўлаётган Жанубий Осетияда. Маълумки, бугун кечаси Гуржистон қўшинлари Жанубий Осетиянинг пойтахти Цхинвали тамомон ўз қўлларига олдилар. Боши қотган Россия эрталаб бир қарорга келди, шекилии, Грузиянинг ҳудуди ҳисобланган Жанубий Осетига ўз қўшинларини киритди. Гуржилар руслар билан урушишдан кўра Цхинвалидан чиқиб кетишни афзал кўрдилар. Табиий, русларнинг ҳаракати қўшни мамлакатга қарши агрессиядир. Шу билан, Гуржистонни тўла қўллаб қувватлаётган Ғарб ва Россия ўртасида аллақачон бошланган совуқ уруш янги, янада хавфли даражага кўтарилди. Пекинда стадионда ўтирган Путиннинг ақли-хуши Цхинвалида.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатининг 2 йилдан кейин ЕХҲТга раислик қилиши арафасида дунё раҳбарлари билан яқиндан танишиш, Қозоғистонни уларга таништириш билан банд. Эски танишлари билан яна бир бор кўришиб қолишдан ҳам қочмаяпти. Масалан, у Владимир Путин билан кўришди.
АҚШ президенти Жорж Бушнинг вазифаси осонроқ. Афғонистон ва Ироқда нисбатан осойишталик. АҚШдаги иқтисодий кризис стабиллаштирилди, энди юксалиш бошланишига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Бундай шароитда бу йил президентликдан кетадиган Жорж Буш Пекинда ҳамма ҳамкасблари билан хайрлашмоқда, холос.
Юнонистон раҳбари Олимпиада ташкилотчилари Македонияни расман Македония деб аташаётганидан роҳатсиз. Маълумки, Юнонистон бу мамлакатнинг номи бошқача бўлишини талаб қилмоқда. Чунки Юнонистоннинг ичида Македония номли провинция бор. Бу нарса келажакда катта муаммолар чиқариши мумкин. Бунинг устига, юнонлар фахрланадиган Александр Македонскийнинг номи ҳам муҳим. Энди ҳар бир жойда Александр Македонский янги давлат Македониянинг эмас, Юнонистоннинг қаҳрамаони, деб эслатиб туриш керак бўлади.
Хуллас, ҳамманинг ўз муаммоси бор. Ҳамма давлат катталари Олимпиада очилишидан анчагина олдин Пекинга келиб, турли учрашувлар ўтказишаётган бир пайтда, Олимпиада очилишига тўғри етиб келган Ўзбекистон президентининг хаёлида нима бор? У Пекинда Хитой Халқ Жумҳуриятининг раиси Ху Цзиньтао билан учрашиши олдиндан эълон қилинган. Хитой Олимпиада мезбони бўлгани учун бу учрашув хўжа кўрсинга эканлиги тушунарли.
Ислом Карим бу ерда яна нима қилади?
Ўз-ўзидан маълумки, Андижондаги қонхўрликдан кейин дунё раҳбарларининг кўпчилиги у билан учрашишни исташмайди. Турли мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари Ўзбекистонда ислом динига қарши уруш олиб бораётган Ислом Карим билан учрашишлари мумкин. Аммо, улар ҳеч кимни қизиқтирмайди. Демак, Ўзбекистон президенти Пекинда бош мезбон билан учрашгач, Тошкентга қочворадими ёки ҳеч бўлмаса ягона дўсти Владимир Путин томонидан қабул қилинадими?
Кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения