06 June 2013
08:32 -
Туркияда вазият юмшамади, баттар бўлиши мумкин, ўзбеклар дарс олиши керак
Хабарларда ҳеч қандай рақам келтирилмаса ҳам, мамлакатнинг ҳамма шаҳарларида мажуд ҳокимиятга қарши намойишлар давом этмоқда. Бош вазир Эрдўғон Мароккода бўлгани сабабли унинг биринчи ўринбосари Аринч полиция кучларининг қўполлиги учун намойишчилардан узр тилаши бироз вазиятни сокинлаштиргандек бўлганди, аммо намойишчиларнинг сони ҳали камайгани йўқ.
Вазиятни мураккаблаштириши мумкин бўлган омиллар ўзини ҳали тўла кўрсатгани йўқ. Булар қандай омиллар?
Биринчидан, яқиндаги терроризмдан воз кечганини эълон қилган Курдистон Ишчи Партияси вақтдан фойдаланиб қолиш учун янги ўйинлар бошламайдими?
Иккинчи омил - Туркияда диний оқимлар ўртасидаги муаммолардир. Маълумки, Отатаурк замонидан бери ҳокимиятда, айниқса, армияда шиаларга яқинлиги билан билинган алавийлар муҳим роль ўйнаган эди. Эрдўғоннинг партияси - Адолат ва Тикланиш Партияси ҳокимиятга келгандан кейин ўтган 10 йил ичида алавилар ҳар томонлама сиқиштирилди. Энди сунний-алавий қарама-қаршилиги биринчи планга чиқиб, бу ишларга армия ҳам аралашиб кетмайдими?
Шу пайтгача Эрдўғонга ашаддий мухолифатчилик қилиб келган Миллиятчи Ҳаракат Партиясининг лидери Давлат Боғчали ўз тарафдорларига намойишларга қатнашмаслик ҳақида буйруқ бериши ҳам шубҳали нарса бўлди. Агар у ҳам ҳукумат ва намойишчилар орасида курашни суннийлар билан алавийлар ўртасидаги кураш сифатида баҳолаётган бўлса, демак, вазият ростдан ҳам ўта жиддий. Қолаверса, бундай чақириқ бу партиянинг ўзини парчаланишига йўл очиши мумкин.
Туркиядек давлатда нима бўлаётгани ўзбеклар учун жуда муҳим. Чунки, мамлакатда ҳамма кучларни ва лидерларни умумий платформага келтириш, вазиятни барқарорлаштириш қанчалик қийин эканлигини сиёсий тажрибаси бўлмаган ўзбеклар мутлақо билмайдилар ва тушунмайдилар. Айниқса, ёшлар мустақил тоталитаризмдан бошқа нарсани билмайди, уларда ҳатто қайта қуриш йилларининг тажрибаси ҳам йўқ. Бунинг устига, уларда нафақат миллий, балки, оддий инсоний ғурурнинг уруғи ҳам ўлдирилган, қуллик психологияси онгларига сингдирилган. Бугунги бир бурда нон учун ҳар ерда мардикорлик қилишга тайёрлар, осмон тинч бўлса бўлди уларга. Уларнинг кўзини очиш ҳам осон иш бўлмайди. Шу сабабли, Туркиядаги воқеалардан иложи борича кўпроқ сабоқ олишимиз керак.
Расмда - Истанбул марказида кечаси ҳам тарқалмаган намоийшчилар Қандил кечаси қимиз ичиб, кино кўрмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения