Бугун Туркманистоннинг Лебап вилоятида уч президент - Қурбонгули Бердимуҳаммад, Ҳамид Карзай ва Имомали Раҳмон қурилишнинг тантанали бошлаш маросими ўтказдилар. Улар келажак авлодларга ёзилган мурожаатнома имзолаб, уни махсус қутига солдилар, қути қуриладаиган йўлнинг биринчи бетонлари остига кўмилди.
Бундай темир йўлни қуриш ҳақидаги меморандум уч президент тарафидан шу йил 20 мартда Ашхободда имзоланган эди. Давлат раҳбарлари бу йўл нафақат минтақавий, балки Евросиё масштабида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида урғуладилар.
Бу уч мамлакат яна бир муаммони ҳал қилаётганларини алоҳида таъкидлаш керак дейди мухбиримиз. Муаммо - минтақада ҳеч қандай ҳамкорликни ўйламасдан, халқаро ҳамкорлик соҳаларида фақат ўйинбузуқилик билан шуғулланаётган Ўзбекистондир. Бу уч мамлакат муаммони айланиб ўтмоқда. Ислом Каримнинг жиноят даражасидаги бу сиёсати натижасида Ўзбекистон ва ўзбеклар яккамоховга айланиб бормоқдалар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения