Намойишларнинг маркази бўлган Истанбулнинг Тақсим майдонида юзларча одам кечаси ётиб қолибди. Яқин атрофдаги уйлардагилар майдондагиларга кўрпача ва тўшаклар олиб чиқиб беришибди. Бу ҳам кўрсатадики, Туркияда исломчиларга қарши халқ оёққа турди.
Яна бир кутилмаган воқеа Истанбул Адлия саройида бошланди. Юзлаб адвокатлар бу ерга тўпланиб, мавжуд ҳукуматнинг адолатни оёқ ости қилаётганига қарши намойиш ўтказишди (расмда). Улар “Қаршилик кўрсатамаз, ғалаба қозонамиз!”, “Фашизмга қарши ёлкама-елка турамиз!”, “Ҳамма жой Тақсим, ҳамма жойда қаршилик!” каби шорлар бақириб, полициянинг намойишчиларга қарши қилаётган ваҳшиёна ишларини тўхтатишни талаб қилмоқдалар.
Кутилмаган нарсалар ҳамма ерда ўртага чиқмоқда. Измир шаҳрида намойишчиларга қандайдир фуқаро кийимидаги одамлар қўлларида ёғоч калтаклар билан ҳужум қилиб, анча одамни ярадор қилганди. Энди маълум бўлишича, улар полиция ходимлари экан. Матбуотда уларнинг расмлари ҳам эълон қилинди.
Намойишлар оммавийлашганига қарамасдан, унинг натижалари қандай бўлиши аниқ эмас. Аммо, дунёвийлар исломчиларга осонликча таслим бўлмасликларни кўрсатишга бошладилар. Ражаб Эрдўғон орқага чекинмаса, арзимаган учқун фуқаролар урушига йўл очиши мумкин. Учқун туртки бўлади, аммо сабаб жиддий - асрлардан бери давом этаётган дунёвийлик-исломчилик кураши.
Туркиядаги исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси бундан бир неча йил аввал “Эргенекон” номли жиноий иш доирасида турк миллатпарварлари ва ҳарбийларга қарши катта ишлар бошлаганда, “Ҳаракат” Агентлиги бу нарса яхшиликка олиб келмаслигини башорат қилган эди. Энди фуқаролар уруши ҳақидаги башоратимиз ҳақиқатга айланишини кутмасдан, унинг олдини олиш керак.
Дарвоқе, ўша пайтаёқ, бу жараёнлар охир-оқибат Ўзбекистонга сачрашини ҳам айтганмиз, ҳозир ҳам айтмоқдамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения