Россия Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя вазири Максим Топилин шу йилнинг биринчи 4 ойида туғилиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга, айни замонда, ўлим 1,8 фоизга оортганини билдирди. Ўлим туғилишдан кўпроқ ортгани аччиқ, аммо, ҳақиқат. Руслар бу ҳақда очиқча гапирадилар. Чунки, шу икки рақам эълон қилинишининг ўзиёқ давлатнинг керакли идораларини бирон нарсалар қилишга чорлайди.
Бизда аҳвол бутунлай бошқача. Исломга кўра, ҳамма нарса Оллоҳдан, демак туғилсак туғилаверамиз, ўлсак, ўлиб кетаверамиз, бу Оллоҳнинг истаги.
Ислом Карим эса, фақат ёлғон гапиради, ўзбеклар унинг гапларга маст бўлиб юраверади. Ҳақиқий аҳволимиз қанақа ўзи дейдиган одам йўқ. Табиий, “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигидан ташқарида ҳеч ким йўқ эканлигини назарда тутмоқдамиз.
Ҳаётнинг ҳамма кўрсатгичлари бўйича қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигимизни ҳам биз биринчи бўлиб очиқладик. Шундай бўлсаа ҳам, қорамолга айланган ўзбек ёшларининг ҳеч нарса билан иши йўқ. Нима учун ёшларни урғуламоқдамиз? Чунки, иқтисод тўла чўкиб бўлганда, уларнинг ҳоли вой бўлади.
Дарвоқе, ўзбекнинг қорамол ёшларига яна бир-икки рақамни эслатмоқчимиз.
Исом Карим ҳар бир чиқишида Ўзбекистонда одамларнинг ўртача умри 70 йилдан ортганини гапиради. Ёшларимиз "оч бўлсак ҳам 70 йилдан ортиқ умр кўрар эканмиз" деб хурсанд бўлиб юришган бўлса керак. Ҳақиқат бошқача.
Интернетда қидирган ҳар одам топа оладиган манбалар кўрсатмоқдаки, масалан, Японияда ўртача умр 82 йилдан кўпроқ, Хитой ва Туркияда 73 атрофида, Қозоғистонда 67,35 йил, Папуа-Янги Гвинеяда 65,7 йил, Ўзбекистонда 65,1 йил. Тожикистонда – 64,7 йил, Свазилендда 32,2. МДҲ бўйича фақат Тожикистондан бирозгина олдиндамиз. Балки, Свазиленддан олдинда эканлигимиз бизни қувонтириш керакдир. Йўқ, ундай эмас.
Ҳамма гап шундаки, ўша Свазилендда ҳам ўртача умр ортиб, Ўзбекистонда эса камайиб бормоқда.
Агар Исом Карим режими тезроқ йиқитилиб, ҳокимиятга инқилобий ислоҳотлар тарафдори бўлган “Бирлик” Партияси келмаса, Свазиленд билан Ўзбекистон ўрин алмаштиради, ҳозирги қорамол ёшларимизнинг мутлақо кўпчлиги нафақа ёшига ҳам етмасдан Оллоҳнинг бағрига жўнайди. Оллоҳ раҳмат айласин.