03 June 2013
21:16 - “Даракчи”: Гулнора Карим ўзбекча гапириб, ҳаммани ҳайратга солмоқда
“Фонд Форум васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова ҳам бир қатор нуфузли тадбирларда ўзбек тилида равон сўзлаётгани кўпчиликнинг диққатини тортаётир. Гулнора Каримова асосан хорижий тилларда таҳсил олган ва кўп йиллар хорижда яшаган ва ишлаган бўлса-да, ўзбек тилини пухта ўрганишга қаттиқ киришган” дейилади “Даракчи” газетасида чоп қилинган бугунги мақолада.

Масалан, Гугуша “Биби Орифа” мақбараси очилиши маросимида: “Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ. Биринчидан, мана шу кунга, бизнинг пок ниятимизга етказгани учун Аллоҳга минг марта шукр... Мен илк маротаба “Оят ал-курси” сурасини айнан мана шу Биби Орифа масжидида ўқиганман” дебди.

Шунингдек, мақолада унинг “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали, “Ҳаёт учун!” футбол-шоусида сўзлаган “оташин” нутқлари келтирилади. Афтидан, Фуҳушамиз миллат келажаги билан ўйнамоқчи, шекилли, ўз отаси Ислом Каримга муносиб ворис эканини исботлашга киришган.

Фуҳушамиз, отасидан фарқли ўлароқ, 5 маҳал номоз ҳам ўқишга бошласа, исломчилар ҳам унинг ҳамма жойини ўпишга тушишарди. Чунки, исломчиларни Имон эмас, ташқи кўриншлар қизиқтиради, дейилмайди “Даракчи”нинг хабарида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону