12 July 2008
03:00 -
17:30 - Россия собиқ Бош вазирининг рус демократларини яна бир марта бирлашишга чақирувига ўзбек демократининг муносабати 10:00 - Пўлат Охуннинг даъвоси бўйича судга ҳуқуқ ҳимоячилари қўйилмабди

17:30 - Россия собиқ Бош вазирининг рус демократларини яна бир марта бирлашишга чақирувига ўзбек демократининг муносабати
Кеча ва бугун Москва вилоятидаги дам олиш уйларидан бирида ўтаётган Россия Халқ-демократик Иттифоқи номли ҳаракатнинг қурултойида, унинг раҳбари, собиқ Россия Бош вазири Михаил Касьянов рус демократларини, биринчи навбатда, Яблоко, Ўнг кучлар Иттифоқи (СПС) ва Россия Республикачилар Партиясини (РРП) бир коалицияга бирлашишга чақирди.
Маълумки, Касьяновнинг Халқ-демократик Иттифоқи номли партияси, Россиянинг янги қонунларига кўра, партия учун керак бўлган 50 минг аъзога эга бўлолмагани учун ўзини “ҳаракат” деб аташга мажбур бўлганди. Владимир Рижков раислигидаги РРП эса, 50 минг аъзо тўплай олмагани сабабли фаолиятини тўхтатган. Яблоко ва СПС партиялари 50 минг аъзога эга бўлсалар ҳам жамиятга ҳеч бир таъсир ўтказолмайдиган партияларга айланишган.
Бир-биридан ҳеч бир жиддий фарқи бўлмаган бу партияларнинг бирлаша олмаслигининг сабаби, худди ўзбек демократларида каби, уларнинг лидерларининг амбицияларидир.
Рус демократларнинг бирлашишга қодир эмасликлари - рус жамиятининг ривожланиш даражаси, худди ўзимизда каби, демократия учун курашишга етарли эмаслигини кўрсатади, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Амбиция ҳаммада бор, яҳудийларнинг сиёсий лидерларида ҳам, арманиларда ҳам, америкалакларда ҳам, умуман, ҳаммада.
Аммо, ривожланган жамиятларда, ўз амбицияларини миллат ва мамлакат манфаатларидан юқори тутувчи лидерларнинг, қўполроқ қилиб айтсак, эс-ҳушини жойига келтириб қўйувчи, уларни жазоловчи механизмлар яратилган. Жазолаш сўзини тўғри тушуниш керак, гап уларни жиноий кодекс билан жазолаш тўғрисида эмас, жамият уларга ўз тепкисини кўрсата олиш олмаслигида.
Русларда ҳам бизда ҳам амбицияси жамият манфаатларига қарши ишлаётган лидерларга тепки кўрсатиш механизмлари йўқ. Бу механизмлар бўлса эди, жамиятнинг ўзи “ким кимлигини” аниқлаб, ҳамма нарсани жой -жойига қўйиб қўйган бўларди. Бу ҳам осонликча бўладиган иш эмаслигини Украина ва Гуржистонда бўлаётган сиёсий жараёнлардан кўриш мумкин.
Шуларни билган ҳолда, шу факторни ҳисобга олган ҳолда демократия учун кураш олиб боришгина самара келтириши мумкин. Кўринишидан, Касёновнинг ўзи ҳам мен айтаётган факторни билмайди ва тушунмайди. Буни билган, тушунган одам - “Бирлик” каби ҳаракат қилишдан бошқа йўли йўқ. “Бирлик”нинг бу масаладаги стратегияси равшан: Ҳамма кучларни “Бирлик”да бирлаштириш, амбициясини жиловлай олмаётган лидерларни “армияси йўқ генералларга” айлантириб қўйиш. Бугун шундай қилишгина миллат ва давлат манфаатларига мосдир. Ва биз буни қилмоқдамиз.
Амбицияси ўринсиз бўлганларга тепки кўрсатиш механизмини яратиш билан ҳозир “Бирлик” ва у билан боғлиқ структураларгина шуғулланишаётганини ҳам тушуниш муҳим. Аммо, бу – бошқа мавзу.
10:00 - Пўлат Охуннинг даъвоси бўйича судга ҳуқуқ ҳимоячилари қўйилмабди
Кеча Андижон шаҳрида Пўлат Охуннинг “Андижанская правда”газетасига қарши очган даъвоси бўйича ўтказилган суд мажлисида қатнашиш учун бир қатор маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва Пўлат Охуннинг тарафдорлари ҳам келишган экан. Уларнинг ичида Андижондаги 2005 йил 13 май воқеаларидан кейин сохта айбномалар асосида 6 йилга озодликдан маҳкум қилингач, Европа Иттифоқи “Бирлик”нинг тавсиялари йўналишида иш олиб бориб, Ўзбекистон билан муносабатларини илиқлаштиришга бошлагандан кейин шу йил бошида озод қилинган Сайиджаҳон Зайнобиддин ҳам бор бўлган.
Аммо, суд очиқ бўлишига қарамасдан, судья Қобилов уларни суд залига киритмаган. Улар суд мажлисининг тамом бўлишини ташқарида кутишган. Саиджаҳон Зайнобиддининг бу судга келиши – унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш ниятини очиқча кўрсатмоқдадир.