11 July 2008
03:00 -
19:00 - Пўлат Охуннинг режим билан кураши яна бир судда давом этди. Бу ҳаммага ўрнак бўлиши керак

Шу йил 5 июнда “Бирлик” Партияси раисининнг ўринбосари Пўлат Охун ўзига нисбатан туҳматдан иборат мақола эълон қилгани учун “Андижанская правда” газетаси устидан Андижон шаҳар фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ёлғон маълумот тарқатган газетани раддия беришга мажбур қилиш ва ўзига етказилган маънавий зарарни қоплаш учун 50 миллион сўмлик товон ундириб беришни сўраганди.
Бугун судья Қобилов, прокурор Мадаминова, газета таҳриятининг вакили ва Пўлат Охуннинг иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтди. Даъвочи газетада берилган маъқола тамомийла ёлғон ва туҳматдан иборат эканлигини факт ва ҳужжатлар билан исботлаб бергач, газета вакили даъвочи товон талабидан воз кечса, раддия беришга рози эканликларини ҳам билдирди.
Аммо, судья ва прокурор шу ернинг ўзида очиқча газета вакилига босим ўтказиб, уни ўз сўзларидан қайтишга мажбур қилишди. Сўнгра суд Пўлат Охуннинг талабларини қондирмаслик ҳақида ҳукм чиқарди.
Шундай бўлишини кутиш керак эди, дейди мухбиримиз. Чунки, ҳамма тушунадики, газетадаги мақолани ҳукуматнинг ўзи уюштирган. Шундай экан, ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган суд ўз эгасига қарши ҳукм ўқирмиди?
Нима бўлганда ҳам, Пўлат Охун Ўзбекистон судларида режим билан очиқча курашиб тўғри қилмоқда. Демократларнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Пўлат Охун танлаган йўл – “Бирлик” Партиясининг йўлидир. Эртами-кечми бу кураш демократиянинг ғалабаси билан тугаши муқаррар. Ўзбекистонни замонавий, демократик давлатга айлантириш учун олиб борилаётган бу кураш мамлакатимиз тарихининг ўзбек демократиясининг оёққа туришини кўрсатувчи саҳифаларида ёрқин ўрнак сифатида қолади.
Вақти келгани учун яна бир марта таъкидлаш керакки, ҳуқуқ ҳимоячиси эканлигини қайтаришдан чарчамаётган бир қатор ўзбек демократлари инсон ҳақларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий майдонда курашиш ўрнига, чет элдан юритиладиган, аммо, Ўзбекистонда ҳеч ким ўқимайдиган сайтларда йиғи-сиғи ва дод-вой қилиш билан оворалар. Агар ҳамма ҳуқуқ ҳимоячилари Пўлат Охун каби, “Эзгулик” фаоллари каби мавжуд режим билан ҳуқуқий майдонда курашсалар эди, ҳукуматни анчагина эсанкираб қўйиш, қадамма-қадам уни чекинишга мажбур қилиш мумкин бўларди.
Яна бир нарсани очиқча айтиш керак. Режим билан курашнинг самарадорлигини ошириш учун ўша дод-войчилар атрофидаги воқеликни ҳали яхши тушунмаётган демократларни бирма-бир “Бирлик” ва “Эзгулик” сафларига тортиб ўтказиш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения