05 July 2008
03:00 -
16:30 - Остонанинг 10 йиллигига Россия президенти ҳам келди, Ислом Карим қани?
16:30 - Остонанинг 10 йиллигига Россия президенти ҳам келди, Ислом Карим қани

Кўпчилик постсовет мамлакатларида каби Қозоғистонда ҳам жиддий сиёсат масхарабозлик билан аралашиб кетган. Бугун бўлаётган воқеалар бу фикрнинг яна бир исботидир.

Эртага Қозоғистоннинг пойтахти Остона 10 йиллик юбилейини нишонлайди. Нима учун эртага? Нима учун 10 йиллик? Бу саволларга жиддий жавоб қидиришнинг ўзи ножиддийлик бўларди. Ўтган асрнинг ўрталарида “қўриқ очиш” кампанияси давомида Целиноград номи берилган эски бир қишлоқ қачон яратилганини ҳеч ким билмайди. Аммо 1997 йил декбрь ойида Қозоғистон ўз пойтахтини Олма-Отадан Целиноградга ўтказди, унинг номи Остона деб ўзгартирилди. 1998 йилнинг ёзида Остонанинг расмий пойтахт сифатидаги очилиши бўлди.

Бу ташаббусларнинг ҳаммкаси Қозоғистон президентидан чиққани учун, Остонаниннг 10 йиллик юбилайини президент Нурсултон Назарбойнинг туғилган куни бўлмиш 6 июлда нишонлашга қарор қилинибди. Бу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи? Яхшики, Қозоғистоннинг туғилиш куни ҳам 6 июлга ўтказилмабди. Балки, ўтказилиб қолар, ҳали вақт бор. Туркманбоши ойларнинг номини ҳам ўзига мослаб ўзгартирган эдики? Ёки Туркманистон эски номларга қайтгани Нурсултонни ҳам ўйлантириб қўярмикан?

Бугун эрталаб Туркманистон президенти билан бирга Ашхободда турли тантанали очилиш маросимларида иштирок этган Россия президенти Дмитрий Медведев тушдан кейин кутилмаганда Остонага келди. У Остонанинг 10 йиллиги ва Нурсултон Назарбойнинг туғилган кунига бағишланган маросимларда иштирок этар эмиш.

Остонага яна бир қатор мамлакталарнинг президентлари ҳам келишган ёки келишади. Масалан, Абдуллоҳ Гул Туркия), Абдулла II (Иордания), Илҳом Алиев (Озорбайжон), Қурмонбек Бақиев (Қирғизистон), Михаил Саакашвили (Гуржистон), Имомали Раҳмонов (Тожикистон), Серж Саркисян (Арманистон).

Ҳа, бу рўйхатда Ўзбекистон президентининг номи кўринмайди. Балки у биратўласига байрамнинг чўққисига - 6 июлга - келишни режалаштиргандир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону