03 July 2008
03:00 -
22:30 - АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида байрам бугун cенсация билан нишонланди - HRW расмийси Холли Картнер Ўзбекистонга келди 22:00 - АҚШ элчилигига отланган “Бирлик”чиларни йўлда тутиб қолишганига оид баъзи тафсилотлар 20:00
22:30 - АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигида байрам бугун cенсация билан нишонланди

Эртага, 4 июль — АҚШ мустақиллигининг 232 йиллиги татаналари нишонланиши Ўзбекистондан бошланди. Бугун бу АҚШнинг мамлакатдаги элчилигида мустақиллик байрами тантана қилинди. Мингдан ортиқ меҳмонни бағрига сиғдирган элчихона ҳовлисида икки мамлакат мадҳиялари янграгач, элчи Ричард Норланд нутқ ирод қилди. Бу йилги тантаналарда Ўзбекистон ҳукумати бошлиқлари, вазирлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фавқулодда фаол иштирок этишди. Ҳатто бу ерга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё ва унинг ўринбосарлари ташриф буюришларини сенсация деб баҳолаш мумкин.

Ўзбекистон режими устунлари, стратегик институтлар ва ҳарбийларнинг байрам тантаналаридаги иштироки рамзий жиҳатдан икки мамлакат муносабатларининг изига тушаётганини кўрсатди. Элчихона ҳовлисига Ўзбекистон — АҚШ қўшма автомабил заводида йиғилган Нексия-Шевролет автомабили қўйилган эди.

Аслида, дейди бу хусусда мухбиримиз, Россиянинг янги президенти Ўзбекистон ва унинг президентига мутлақо эътибор бермаётганидан дарғазаб бўлган Ислом Карим АҚШ элчихонасидаги маросимга ўзи шахсан келиши ҳам мумкин эди. Афтидан, унинг маслаҳатчилари ҳозирча Шавкат Мирзиё билан чегараланса бўлади, деб маслаҳат беришган кўринади.

Мухбиримизнинг билдиришича, ҳукумат вакилларининг кўплигидан ҳар йили ташрифи яққол кўзга ташланадиган мухолифат вакилларининг иштироки ҳам унча билинмабди. Маросимда демократлардан Васила Иноят, Нигора Ҳидоят, Баҳтиёр Ҳамро, Абдураҳмон Ташанов ва бошқалар қатнашишган.

HRW расмийси Холли Картнер Ўзбекистонга келди

Бугун Ҳюман Райтс Вотч ташкилотининг Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари Холли Картнер хоним Ўзбекистонда бир қатор учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги билан ташкилотнинг маҳаллий ваколатхонасига аккердетация бериш ҳақидаги музокаралар тафсили аниқ эмас. Гранд Мир (собиқ Россия) меҳмонхонасида маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари билан фикрларини ўртоқлашган Холли Картнер Ўзбекистон расмийлари билан яна учрашувлар ўтказишини таъкидлади.


22:00 - АҚШ элчилигига отланган “Бирлик”чиларни йўлда тутиб қолишганига оид баъзи тафсилотлар

Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норланднинг таклифи билан Тошкент сари отланган Андижонлик “Бирлик” фаоллари Пўлат Охун ҳамда Нурмуҳаммад Азизни миршаблар тутиб қолишди. АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига чақирилган Пўлат Охун Бўз тумани ИИБ капитани Сотиболдиев, сержант Ўрмонов ҳамда туман МХХ бошлиғи Мадраҳимовлардан иборат каттагина гуруҳ томонидан тўхтатилиб, ИИБ бошлиғи ўринбосари Низом Бегматовнинг хизмат хонасига олиб келинди. Турли баҳоналар билан уч соатдан ортиқ тутиб турилганидан сўнг Шаҳрихондаги уйига мажбурий келтириб ташланди. Уни шахсини тақсдиқловчи ҳужжатсиз назорат постидан ўтишда айбладилар.

"Бирлик" аъзоси, "Эзгулик" жамиятининг Андижон вилояти раиси, Андижон воқеаларидан кейин 7 ой қамоқда ётиб чиққан Нурмаҳаммад Азизнинг паспорти олиб қўйилиб, уйдан чиқмаслик шарти белгиланди, дейди мухбиримиз.

20:00 - Самарқандлик “Бирлик” лидерининг ўзи ва уйини кузатиш тўхтатилди

Аввалги хабарларимизда билдирганимиздек, “Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят ташкилотининг раҳбари Холиқназар Ғаниевнинг ўзи ва уйи ўн кунчадан бери махсус орган ходимларининг мунтазам кузатуви остида қолганди. Кузатув шаклидаги бу таъқиб-тазйиқлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг июль ойи бошларида, аниқроғи, 3 июлда Холиқназар ака яшайдиган Жомбой туманига келиши билан боғланганди.

Ҳозир маълум бўлишича, кеча тўсатдан кузатувчилар ғойиб бўлишган. Президентнинг Жомбойга келиши бекор қилинган ёки кечиктирилган бўлса керак.

“Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят ташкилотининг конференциясини ўтказиш учун тайёргарчиликлар давом этаётгани учун бўлса керак, партиянинг бир неча вакили МХХнинг маҳалий идораларига чақирилиб, турли норасмий маросимларда қатнашмаслик кераклиги хусусида жиддий огоҳлантирилган.

17:30 - Россия президенти Япония йўлида Тошкентга кирмайди. Нимага?

Бугун Россиянинг президенти Дмитрий Медведев расмий зиёрат билан Озорбайжон пойтахти Бокуга келди. Куни кеча Озорбайжон президенти Илхом Алиев Европага яқинлашиш ниятини очиқча билдирувчи Ботуми Декларациясини имзолагани, Россия эса Ғарб билан ҳамкорликдан кўпроқ қарама-қаршиликка асосланган сиёсат олиб бораётгани туфайли, Россия-Озорбайжон музокаралари осон ўтмаслиги маълум. Айни заманда, бу икки мамлакат орасида дўстлик ва стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланиши ҳам аввалдан эълон қилинган. Демак, икки томон ҳам ўзаро муносабатларида катта ўйин ўйнамоқдалар.

Эртага Дмитирий Медведев расмий зиёрат билан Бокудан Ашхободга келади ва 4-5 июнь кунлари Туркманистон президенти Гурбанқули Бердимуҳамедов билан расмий музокаралар олиб боради. Асосий мавзу – Россияга сотиладиган туркман газининг нархи бўлиши ҳам аввалдан маълум.

Сўнгра Россиянинг янги президенти ривожланган саккиз мамлакатининг G-8 саммитида қатнашиш учун Японияга кетади.

Маълумки, Дмитирий Медведев аввалроқ Қозоғистонга ҳам расмий визит билан бориб келди. Шундай экан, нима учун у Марказий Осиёда энг муҳим давлат ҳисобланган Ўзбекистонга келишдан қочмоқда, деган савол туғилиши табиий.

Бу саволнинг жавобини сайтимизда олдин ҳам кўп марта ёзилган бир фактдан қидириш керак. Ўзбекистон президенти Ислом Карим мамлакатимиз елкасига Кремль эмас, Лубянка томонидан ўтқазилган ва унинг чизган чизиғидан чиқмайдиган одам. Буни яхши тушунган Борис Ельцин Ўзбекистон президентидан ўзини узоқроқ тутишга ҳаракат қилари.

Лубянканинг одами бўлган Владимир Путин эса, аксинча, Ислом Карим билан энг яқин ва самимий муносабатларда бўлди. У Россия Бош вазири бўлгандан кейин биринчи бўлиб Ўзбекистонни зиёрат қилиб, ўз касбдоши Ислом Карим билан учрашиб кетгани ҳам маълум факт.

Мана энди Кремлда янги одам ўтирибди. У Ўзбекситон президентининг Россияга содиқ эканлигини яхши билади ва у билан яхши алоқаларни давом эттиради. Лекин, Лубянканинг одами билан самимий муносабатлар ўрнатишни истамайди, чунки, шундай қилса, ўзининг халқаро обрўсига қандай зарар тегишини яхши тушунади. Демак, Россия-Ўзбекистон муносабатлари энди анчагина мураккаб жараёнлар ичида давом этади.

16:00 - Пўлат Охунни яна Тошкентга ўтказишмади

АҚШнинг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан эртага бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида бўладиган тантанали маросимда иштирок этишга таклиф қилинган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун бугун эрталаб ўзи яшайдиган Шаҳрихондан пойтахтга қараб йўлга чиқди ва кўп ўтмай милиция тарафидан ушланиб, мажбуран уйига қайтарилди. Хабарнинг бошқа тафсилотлари бизга ҳали маълум эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону