26 February 2013
21:33 - Отарчига энди тўйларда доллар қистириб бўлмайди
“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси хонанда, созанда ва санъаткорларга тўйларда хориж валютаси олиш, тўйдаги хизматлар учун доллар ёки бошқа турдаги хориж валютаси шаклида ҳисоб-китоб қилишни таъқиқлади. Кишиларнинг тўй-маъракатларига Давлат Солиқ қўмитаси, прокуратура қошидаги Солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти томонидан уюштириладиган рейдлар давомида бундай ҳолатга дуч келинса, санъаткор қаттиқ жазоланади.

“Ўзбекнаво”нинг бу қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил февралдаги қарорига асосланган. Қарорга кўра, мамлакат ҳудудида миллий валютадан бошқа пул ёки пул бирлигида тўлов ёки келишувларни амалга ошириш қатъиян таъқиқланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону