26 February 2013
14:05 - “Facebook -Ҳаракат”га ёзилган постинг: Ўзбеклар ва тожиклар оғир вазиятдан биргаликда чиқишлари керак

Бу саҳифага киришга бошлаганимга 2 ҳафтача бўлди. Ўша кунлари иккита нарсага эътибор бергандим. Биринчиси, хабарларни муҳокама қилиш йўқ ҳисоб эди. 1-2 тагина постинглар бўларди. Иккинчиси, бу сайтни ёқтирганларнинг сони 100 киши атрофида эди (сайтни ёқтирганлар саҳифанинг юқори қисмидаги "во" ишорати бор бўлган расмни курсор билан босишлари керак). Мана икки ҳафтадан кейин жанг каби баҳслар бўлмоқда. Сайтни ёқтирганлар сони 370 дан ортти.

 

Бундан ташқари, армияда ўлдирилган ўзбек йигитини кўмиш маросими ҳақидаги фильни кўрувчилар сони мен бу ҳақда ёза бошлаганимдан кейин кескин ортишга бошлади. Демак, вақтим бекор кетмабди. Буларни Ўзбек миллатига хизмат қилиш деб биламан.

 

Ва ниҳоят тўртинчи фикрим. Қўпол бўлса ҳам моҳияти билан Ўзбек миллатпарварлиги руҳидаги хабарларга қарши постинг ёзаётганларнинг мутлақо кўпчилиги ўзбекистонлик тожикларга ўхшамоқда. Бу нарса, ҳақиқий ўзбекларни тожикларга нисбатан қайрайди. Шу сабабли тожиклардан илтимос: Ҳар қандай фикр билдириш сизнинг ҳам ҳаққингиз. Аммо, Ўзбекнинг ҳозирги аҳволига бепарволик ва ҳатто бундан мамнун эканлигингизни кўрсатсангиз, икки халқ орасида муносабатларни ёмонлаштирасиз. Бунинг охири яхши бўлмайди. Қолаверса Тожикистон тожикларининг ҳам аҳволи ўта аёнчли эканлиги унутманг. Вазиятдан биргаликда чиқиш йўлларини ўйлаш керак. Икки тожик (Ислом ва Имомали) душмандек бўлиб қолганлари ҳам бизни қувонтирмайди.

 

Артур Узакав

 

“Ҳаракат” таҳририятидан: Армияда ўлдирилган ўзбек йигитини кўмиш маросими “Бирлик” тарафидан намойишга айлантирилгани ҳақидаги фильмни қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин:

 

http://www.youtube.com/watch?v=PaxuCMMc0Qo

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону