26 February 2013
13:12 - Бу дунё шунақа ўзи: Туркияда жинсини ўзгартирган аёлнинг боши дардда
Расмдаги 26 ёшли гўзал киноартист аёл Нил Эркўчлар 3 ҳафта аввал амалиёт йўли билан жинсини ўзгартирибди. Амалиётнинг тафсилотларига ер бермаган Туркия матбуотининг ёзишича, исмини Рузгор (ўзбекча – Шамол) деб ўзгартирган янги йигитнинг бошида балолар бор. Муҳофазакор (консерватив) қарашли одамлар унга ўлдириш билан таҳдидлар қилишган экан, у адресини ўзгартириб, ҳозир одамлар бор жойларда кўринмасликка ҳаракат қилмоқда. Туркия қонунларига кўра, таҳдидлар давом этса, давлат уни ўзи қўриши керак. Унинг иккинчи муаммоси – ҳали ҳарбий хизматни ўтиш ёшида бўлгани сабабли, армияга чақирилиши мумкинлиги. Агар чақирилса, у докторларнинг текширувдан ўтказилиб, хизмат қила олиши тасдиқланиши керак экан.

Рузгор Эркўчлар учун яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. Уни қандайдир кўп серияли фильмда бош ролни ўйнашга чақришиётган эмиш.

Хуллас, шунақа дунё. Бир маҳаллар юраги касалларга бошқа одамдан юрак ўтказилганда жаҳон миқёсида сенсация бўларди. Ҳозир бу оддий воқеага айланиб қолди. Жинс алмаштириш ҳам шундай бўлмайдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону